Дастурлаштирилмаган қарорлар – маълум даражада янги, структуралаштирилмаган ёки номаълум омиллар билан боғлиқ бўлган ҳолатларда керак бўлади. Олдиндан керакли қадамлар кетма-кетлигини тузиш мумкин бўлмаганлиги сабабли, раҳбар қарор қабул қилиш процедурасини ишлаб чиқиши керак. Дастурлаштирилмаган қарорларга қуйидаги мисолларни киритиш мумкин: ташкилот мақсадлари қандай бўлиши керак, маҳсулотни қандай яхшилаш керак, бошқарув структурасини қандай такомиллаштириш зарур, ходимлар мотивациясини қандай кучайтириш керак ва ҳ.к.
Раҳбар бир қанча танлов вариантларига эга. Шуни таъкидлаш керакки, қабул қилинган қарор натижалари айрим соҳалар учун салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун қарорлар ташкилотни тизим сифатида кўриб, ҳамма қисмлари учун жавоб берадиган ҳолда қабул қилиши керак (мисол, ишчиларни қисқартирмаслик). Раҳбар охирги натижани кўзлаб, камчилиги бўлса ҳам шундай альтернатив қарор қабул қилиш керакки, натижада мақсадга кўпроқ эришилсин.
Қарор қабул қилиш жараёнини ўрганишда икки талабни ҳисобга олиш керак. Биринчиси, қарор қабул қилиш нисбатан осон, лекин яхши қарор қилиш қийин. Иккинчиси, қарор қабул қилиш – бу психологик жараён.
Интуитив қарор – фақат унинг тўғрилигини ҳис этиш асосида қилингантанлов. Бундай қарор қабул қилувчи тушунишни ҳам ҳохламай қарор қабул қилади. Биз атайдиган олтинчи туйгу бу уша интуитв қарордир. Юқори поғона бошқарувчилари кўпинча интуитив қарорга асосланишади. Лекин мантиксиз тўғри танлов қийин.
Фикр-мулоҳазага асосланган қарор – бу билим ва тўплаган тажриба билан боғлиқ бўлган танлов. Бундай қарорлар интуитивдай кўрилади, чунки уларнинг мантики аниқ эмас. Одам ўхшаш ҳолатларда нима содир бўлгани тўғрисидаги билимини хозирги ҳолатга қўллайди. Акл-заковатга асосланиб, у ўтган сафар муваффақият келтирган альтернативани танлайди. Фикр-мулохаза ташкилий қарор асоси сифатида керак, чунки кўп ҳолатлар такрорланиши мумкин ва яна муваффақият келтириши мумкин. Бундай қарор бошқарувчи томонидан қабул килиниши сабабли тез ва арзонга тушади. Лекин хақиқатда аклли фикр кам учрайди. Фикр-мулохазани янги ҳолатларда тажрибанинг йўқлиги сабабли қўллаш қийин. Фикр-мулоҳаза ҳамма вақт тажрибага асосланганлиги сабабли ва хаддан ташқари таяниш раҳбар учун олдиндан таниш бўлган қарорни чалкаштиради. Бунинг натижасида раҳбар самарали янги танловни кўздан кочириши мумкин. Янада муҳими раҳбар англаган холда янги соҳаларни ўрганишдан ўзини олиб қочиши мумкин.Бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнига таъсир этувчи омиллар. Қарор қабул қилиш пайтида бир қатор омилларни ҳисобга олиш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |