Тошкент фармацевтика институти


Намуналарни танлаш жараѐни



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/279
Sana05.07.2022
Hajmi3,83 Mb.
#739523
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   279
Bog'liq
farmmenejm

Намуналарни танлаш жараѐни.
Сертификатлаштириш идорасининг 
вакили томонидан синовларни ўтказиш учун дори воситаларидан намуна 
олинади. 
Дори 
воситаларининг 
намуналари 
сертификатлаштириш 
синовлари учун меъѐрий хужжатларда келтирилган кўрсаткичлар бўйича 
таҳлилни ўтказиш учун зарур бўлган миқдорда танлаб олинади. Арбитраж 
таҳлилини ўтказиш зарурати бўлганида тўлиқ икки маротабали таҳлилни 
ўтказиш учун қўшимча равишда намуна олинади. 
Намуналарни танлаш, уларнинг ѐрлиқланиши (маркировкаси), 
тамғаланиши (пломбирование), шунингдек, уларни синов жойларига 
етказиб бериш жараѐнлари сертификатлаштириш идораси томонидан 
буюртмачи иштирокида амалга оширилади. Намунанинг олиниши ва 
сақланишининг 
тўғри 
амалга 
оширилиши 
учун 
жавобгарлик 
сертификатлаштириш идорасига зиммасига юклатилади.
Маҳаллий ишлаб чиқарилган фармацевтик маҳсулотдан намуна олиш 
жараѐни бевосита фармацевтик корхонанинг ўзида амалга оширилиб, бунда 
«Намуна олиш далолатномаси» икки нусхада тузилади.
Республикага импорт асосида келтирилган ва божхона таъминоти 
остидаги дори воситаларининг намуналарини олиш сертификатлаштириш 
идорасининг вакили, божхона инспектори (назоратчиси) ва махсулот 
эгасининг иштирокида амалга оширилади. Бунда «Намуна олиш 
далолатномаси» уч нусхада тузилиб, иккинчи нусхаси божхона идорасига 
топширилади. 
Синовларни ўтказиш. 
Олинган намуналар синов лабораториясига 
юборилади. Синов лабораториясида дори воситаларининг таҳлили 
ўтказилади, 
таҳлил 
натижалари 
асосида, 
«Таҳлил 
баѐнномаси» 
расмийлаштирилади ва сертификатлаштириш идорасига юборилади. 
Сертификатлаштириш жараѐнидаги дори воситаларининг сифат назорати 


228 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур 
дори воситасини қайд этиш вақтида тасдиқланган меъѐрий хужжатлар 
(сифат стандартлари) асосида ўтказилиши зарур. 
Бир вақтнинг ўзида дори воситасининг 5 тадан ортиқ серияси 
сертификатлаштириш 
учун 
топширилса, 
сифат 
назорати 
барча 
кўрсаткичлар бўйича дори воситалари партиясининг катталигига кўра 
танланма усулда (хар бир учинчи, бешинчи ва х.к. сериялар учун) амалга 
оширилади. Ижобий натижалар кузатилса, қолган серияларнинг сифат 
назорати «Тасвирланиши», «Қадоқланиши», «Маркировка», зарур булганда 
«Чинлиги» кўрсаткичлари асосида ўтказилди. 
Доривор ўсимлик хом ашѐсининг 5 тадан ортиқ серияси бир вақтда 
сертификатлаштириш 
учун 
топширилса, 
сифат 
назорати 
барча 
кўрсаткичлар буйича партия хажмига кўра ҳар бир сериядан танланма 
усулда амалга оширилади. Таҳлил натижасида ижобий натижалар 
аниқланса, 
қолган 
серияларининг 
сифат 
назорати 
«Чинлиги», 
«Майдаланганлик даражаси», «Намлик», «Омбор зараркунандалари билан 
зарарланиши даражаси» ва зарур бўлганда, «Радиоактивлик» кўрсаткичи 
бўйича олиб борилади. 
Инъекция учун дори воситалари ва кўз томчилари қўшимча равишда 
чинлик, рН, ранглилик, тиниқлилик кўрсаткичлари бўйича серияли 
мажбурий назорат қилинади. Зарур бўлганида инъекцион дори 
воситаларининг таҳлили ―Стериллик‖ кўрсаткичи бўйича хам таҳлил 
қилинади. Бу ҳолда мувофиқлик сертификати дори воситаларининг бутун 
келтирилган партиясига берилади. 
Инфузион, зарур бўлганида, инъекцион дори воситалари қўшимча 
равишда ―Пирогенлик‖ кўрсаткичи бўйича таҳлилдан ўтказилади. 
ГМП сифат сертификатига эга, шунингдек махсулотни барча 
белгиланган 
қонун-қоидалар 
асосида 
тўғридан-тўғри 
келтириш 
контрактлари асосида олиб келинган хорижий дори воситаларининг сифат 
назорати ―Тасвирланиши‖, ―Қадоқланиши‖, ―Маркировка‖ ва зарур 
бўлганида, ―Чинлик‖ кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади. 
Ишлаб чикарувчи корхонанинг сертификати мавжуд бўлмаганида ѐки 
тақдим этилган аналитик паспортда меъѐрий хужжатларда кўзда тутилган 
барча кўрсаткичлар тўлиқ кўрсатилмаган бўлса, дори воситаларининг сифат 
назорати барча кўрсаткичлар бўйича олиб борилади
34

34
Д.Т.Саипова. «Фармацевтик менежмент» фанидан ўқув-услубий кўрсатмалар тўплами. – 
Тошкент-2011. – 187 бет. 


229 
Қуйидаги фармацевтик махсулот барча кўрсаткичлар буйича мажбурий 
назоратдан ўтказилади: 
1.
Дори воситаларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган субстанциялар (дори 
моддалари). 
2.
Белгиланган руйхатга расман киритилган гиѐхвандлик ва психотроп дори 
воситалари. 
3.
Наркоз (шу жумладан ингаляцион наркоз) учун ишлатиладиган дори 
воситалари (кислород ва азот (ИИИ) оксидидан ташқари). 
4.
Рентгеноконтраст воситалар. 

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish