Тошкент фармацевтика институти



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/279
Sana05.07.2022
Hajmi3,83 Mb.
#739523
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   279
Bog'liq
farmmenejm

 
 
5-мавзу:Ўзбекистон Республикасида тиббий махсулотни 
сертификатлаштириш тизими. 
Режа: 
1.
Дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини таъминлашда 
сертификатлаштириш жараѐнининг аҳамияти ва унинг қонуний асослари 
2.
Ўзбекистон Республикасида фармацевтик махсулотни 
сертификатлаштириш тизими 
3.
Фармацевтик махсулотни сертификатлаштириш тартиби 
4.
Фармацевтик махсулотни сертификатлаштириш натижаларини 
расмийлаштириштириш 
 


223 
Таянч 
иборалар:
сертификатлаштириш, 
фармацевтик 
маҳсулот, 
маҳсулот 
ва 
хизматлар, 
аккредитация 
шаҳодатномаси, 
сертификатлаштириш идоралари, инспекцион назорат, «ўзстандарт» 
агентлиги, намуна олиш далолатномаси. 
Сертификатлаштириш – маҳсулот, жараѐн ѐки хизматнинг белгиланган 
талабларга мувофиқлигини ѐзма равишда тасдиқлаш жараѐнидир. 
Ўзбекистон Республикасида фармацевтик маҳсулотнинг белгиланган 
талабларга мувофиқлиги тасдиқланиб, унга мувофиқлик сертификатини 
бериш 
эътироф 
этилган. 
Фармацевтик 
маҳсулотни 
сертификатлаштиришнинг асосий мақсади – дори воситалари ва тиббиѐт 
буюмларининг меъѐрий хужжатлар мажбурий талабларига мувофиқлигини 
исботлашдир. 
Фармацевтик 
маҳсулотни 
сертификатлаштириш 
Ўзбекистон 
Республикасининг «Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш 
тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан тасдиқланган мажбурий сертификатлаштиришдан 
ўтадиган маҳсулот ва хизматларнинг рўйхати асосида амалга оширилади. 
Қонунда 
импорт 
ва 
экспорт 
қилинадиган 
маҳсулотларни 
сертификатлаштириш шартлари белгиланган. Бунда мажбурий сертификат-
лаштиришдан ўтадиган маҳсулот унинг белгиланган талабларга 
мувофиқлигини тасдиқлайдиган мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик 
белгисига эга бўлиши кераклиги қайд этилган. Мувофиқлик сертификати 
бўлмаган маҳсулот Миллий сертификатлаштириш тизими қоидаларига 
биноан сертификатлаштириш ўтказиш муаммоси ҳал этилмагунча божхона 
идоралари томонидан ушлаб турилади. 
Қонунда, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузган ишлаб 
чиқарувчилар (сотувчилар)нинг жавобгарлиги, ҳамда асосланмаган ҳолда 
сертификат берган ѐки буюртмачининг тижорат сирларини ошкор этган 
сертификатлаштириш идораларига нисбатан жавобгарлик тартиблари 
келтирилган. Мажбурий сертификатлаштиришдан ўтиш лозим бўлган 
маҳсулотниг савдоси билан унинг сертификатисиз шуғулланганлик учун 
сотилган маҳсулот қийматига тенг жарима ундирилади. Жарима тўлаш 
сертификатлаштиришни ўтказишдан озод этмайди. 
Сертификатлаштириш қоида ва талабларини бузган сертификатлаш-
тириш субъектларига белгиланган қонунчилик асосида чора ва санкциялар 
қўлланилади. Уларга мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка 
тортиш, жарималар, лицензия ва аккредитация аттестатларининг амал 
қилиниши тўхтатиш ѐки улардан маҳрум қилиш, товарларни давлат 


224 
ҳисобига мусодара қилиш ѐки номувофиқлик аниқланганда уни йўқ қилиш, 
мол-мулк мусодараси, тартиб-қоидани бузганлиги учун маъсул шахсларни 
озодликдан маҳрум этиш каби чоралар киради. 
Аҳолини юқори сифатли ва безарар дори воситалари билан 
таъминлашда ягона давлат сиѐсатини амалга ошириш ва истеъмолчилар 
манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида 2003 йил 
1 январидан дори воситаларини мажбурий сертификатлаштириш тартиби 
жорий этилди. Бунда сертификатлаштириш идоралари томонидан 
буюртмачига фармацевтик маҳсулот учун ягона намунадаги мувофиқлик 
сертификатини бериш кўзда тутилади. Республика фармацевтика тизимида 
мажбурий сертификатлаш-тириш жорий этилиши дори воситаларини ишлаб 
чиқарувчи ва дистрибьюцияси билан шуғулланувчи корхоналарга сифатли 
маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича маъсулият ва мажбурият 
юклайди. Миллий сертификатлаштириш тизимига асосан Ўзбекистон 
Республикаси 
худудида 
ишлаб 
чиқариладиган 
ѐки 
хориждан 
келтириладиган дори воситалари сертификатлаштириш идораси томонидан 
бериладиган сертификатга эга бўлгандагина истеъмолчиларга сотилиши 
мумкиндир. 
Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифат стандартлари 
талабларига мувофиқлигини текшириш бўйича сертификатлаштириш 
синовлари синов лабораторияларида ўтказилади, уларнинг синов 
натижалари бўйича сертификатлаштириш идорасида фармацевтик 
махсулотга мувофиқлик сертификатини бериш ѐки бермаслик бўйича қарор 
эса қабул қилинади. Сертификатлаштириш идоралари ва синов 
лабораториялари 
белгиланган 
тартибда 
ЎзСтандарт 
агентлигида 
аккредитациядан ўтган бўлишлари керак. Аккредитациядан ўтказиш 
жараѐнида сертификатлаштириш идоралари ва синов лабораторияларинг 
техник компетентлиги (уларнинг белгиланган тартибда жиҳозланганлиги, 
ҳодимларининг малакаси, шарт-шароит, керакли реактивлар билан 
таъминланганлиги) ҳамда мустақиллилиги баҳоланиб, «Аккредитация 
шаҳодатномаси» берилади.
Хозирги 
пайтда 
республикада 
фармацевтик 
маҳсулотларни 
сертификатлаштириш учун аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш 
идоралари 
ва 
синов 
лабораториялари 
фаолият 
юритаѐтган 
сертификатлаштириш 
тизими 
шаклланган. 
Уларга 
қуйидаги 
сертификатлаштириш идоралари киради: 
1.
ЎзР ССВ Дори воситалари экспертиза ва стандартизация Давлат маркази 
қошидаги «Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштиришнинг Марказий 
идораси»; 


225 
2.
Марказий сертификатлаштириш идорасининг Андижон филиали; 
3.
Марказий сертификатлаштириш идорасининг Ургенч филиали; 
4.
Марказий сертификатлаштириш идорасининг Самарқанд филиали; 
5.
Марказий сертификатлаштириш идорасининг Қарши филиали; 
6.
Тошкент 
фармацевтика 
институти 
қошидаги 
дори 
воситалари 
стандартизацияси Илмий маркази (ДВСИМ); 
7.
МЧЖ ―СофДори‖ тиббий маҳсулот сертификация маркази. 
Юқорида кўрсатилган сертификатлаштириш идоралари қошида синов 
лабораториялари фаолият юритади. 
Марказий 
сертификатлаштириш 
идораси 
сертификатлаштириш 
тизимини бир марказдан туриб бошқаради ва фаолиятининг назоратини 
амалга оширади. 

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish