Тошкент фармацевтика институти


Реклама сарф – харажатларини режалаштириш



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/279
Sana05.07.2022
Hajmi3,83 Mb.
#739523
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   279
Bog'liq
farmmenejm

Реклама сарф – харажатларини режалаштириш 
Рекламани тайѐрлаш жараѐни рекламани тарқатишнинг қайси усулидан 
фойдаланишга қараб маълум бир сарф-харажатларни талаб этади, яъни: 
1.
омавий ахборот воситалари орқали бериладиган реклама (матбуот, радио, 
телевидениедаги эълонлар); 
2.
ташқи реклама ва реклама тарқатишнинг бошқа воситалари; 
3.
реклама нашрларини ишлаб чиқиш ва нашр қилиш (иллюстрацияли 
прейскурант, каталог, рисола, альбом, плакат, афиша, реклама хатлари ва 
ҳ.к.); 
4.
этикетка эскизлари, оригинал ва махсус халтачага ҳамда қутичаларни 
тайѐрлаш; 
5.
сувенирларни сотиб олиш ва тайѐрлаш; 
6.
рекламали видео, кинофильмларни харид қилиш, тайѐрлаш, нусха кўчириш 
ва намойиш этиш; 
7.
стенд, рекламали табло, кўрсаткичларини тайѐрлаш; 
8.
пештахта, савдо зали, кўргазмали, намунавий хоналарни безатиш; 
9.
ярмаркаларни ўтказиш ва ҳоказолар учун қилинадиган сарф-харажатлар. 
Реклама учун зарур бўлган харажатларни режалаштиришда бешта асосий 
усул мавжуд: 


210 
1.
Имконият доирасида 
2.
Бюджет улуши
3.
Рақобатчилар билан беллашув 
4.
Сотувлар хажми улуши 
5.
Мақсад ва вазифаларни боғлаш усули. 
«Имконият доирасида» усулини
қўллаганда фирма олдин 
маркетингнинг рекламадан ташқари барча воситаларига маблағ ажратиб, 
ортиб қолган маблағларни реклама ҳаражатларига йўналтиради. Бу усул энг 
заиф усул бўлиб, ундан асосан кичик ишлаб чиқарувчи корхоналар 
фойдаланади. Усулнинг камчилиги: рекламага бўлган эътиборнинг 
сустлиги; маблағлар ортиб қолмаган ҳолатда, рекламага ажратиладиган 
бюджет етарли бўлмаслиги мумкин.
«Бюджетнинг 
ўсиш 
суръати» 
усулида 
реклама 
бюджетини 
режалаштириш учун олдинги йилларда рекламага сарфланган маблағлар 
суммаси бўйича ўсиш суръати ҳисобланади. Ушбу аниқланган фойизни 
хисобот йилидаги харажатларга қошган холда келгуси йил реклама 
харажатлари режалаштирилади. Бу усулнинг қуйидаги авзалликлари бор:
хисобот даврининг мавжудлиги, хисоб - китобнинг осонлиги, фирманинг 
ўтган давр ютуқлари ва келажак тенденцияларига бўлган муносабатига 
асосланган ҳолда реклама бюджетини аниқлаш. Лекин шу билан бирга 
усулнинг камчиликлари ҳам мавжуд: реклама бюджети ҳар доим ҳам 
мақсадларга 
боғланмайди, 
усул 
кўпроқ 
интуицияга 
асосланган, 
муваффақиятга эришилганлик ѐки муваффақиятсизликни баҳолаш 
қийинлиги
31
.
«Рақобатчилар билан беллашув» усули рақобатчиларнинг хатти-
ҳаракатига боғлиқ равишда реклама ҳаражатларини ошириш ѐки 
камайтиришга асосланади. Усулнинг афзаллиги унинг бозордаги вазият 
таҳлилига асосланганлиги, косервативлиги ва хисобот даврининг 
мавжудлигидадир. Камчиликлари - бу усул лидерлик усули эмас, балки 
рақобатчининг издоши, эргашувчиси қўллайдиган усулдир, рақобатчининг 
реклама харажатларини ҳар доим ҳам аниқлаб бўлмайди, фирманинг 
рақобатчи билан ўхшашлиги бўйича тахминга асосланганлик.
«Сотувлар хажми улуши» усули қўлланганда фирма реклама 
бюджетини сотувлардан тушган маблағлар билан боғлаган ҳолда 
ҳисоблайди. Биринчи йил маълумотларига кўра реклама харажатлари сотув 
31
Д.Т.Саипова. «Фармацевтик менежмент» фанидан ўқув-услубий кўрсатмалар тўплами. – 
Тошкент-2011. – 187 бет. 


211 
хажмининг қанча улушини ташкил қилиши аниқланади (Қ
р)
. Келгуси 
йилларда сотув хажмини режалаштирган ҳолда шу аниқланган улуш 

р
)нисбатида реклама харажатлари режалаштирилади.
«Мақсад ва вазифаларни боғлаш» усулида фирма реклама 
фаолиятининг мақсадларини аниқ белгилаб, унга эришиш учун қандай 
вазифаларни ҳал этиш кераклигини аниқлаган ҳолда шу вазифаларга 
мувофиқ равишда реклама бюджетини режалаштиради. Бу усул барча 
усуллар ичида энг оптимал усулдир. Афзалликлари: мосланувчанлиги, 
мақсаднинг аниқлиги, ҳаражатларнинг мақсаднинг бажарилишига 
боғланганлиги, муваффақиятга эришилганлик ѐки муваффақиятсизликни 
баҳолаш осонлиги. Камчилиги – нисбатан кичик фирмаларда реклама 
мақсадларини ва аник вазифаларни белгилаб, харажатларни режалаштириш 
мураккаблиги. 
Муваффақиятли компаниялар алоҳида бир усулда тўхталмасдан 
кўпинча 
усулларнинг 
комбинациясини 
қўллаган 
ҳолда 
реклама 
ҳаражатларини режалаштирадилар. 

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish