Тошкент фармацевтика институти


Дори воситалари рекламасининг этик мезонлари



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/279
Sana05.07.2022
Hajmi3,83 Mb.
#739523
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   279
Bog'liq
farmmenejm

Дори воситалари рекламасининг этик мезонлари
Дори воситаларининг муҳим ижтимоий аҳамияти, касалликларни 
олдини олиш ва даволашдаги роли фармацевтик рекламасининг муҳим 
объекти сифатида дори воситаларининг қуйидаги ўзига хос хусусиятларини 
белгилайди: 
-дори воситаларининг қўлланишидаги чекланганлик (истеъмолчилари - 
беморлар); 
-рецепт асосида сотиладиган дори воситаларига бўлган талаб оралиқ 
истеъмолчи –шифокор томонидан шаклланади; 
-рекламани тарқатиш каналларининг чекланганлиги ва ўзига хослиги 
(рецепт асосида сотиладиган дори воситаларининг рекламаси фақат 
мутахассислар учун нашр қилинадиган матбуот воситаларида, рецептсиз 
препаратлар учун оммавий ахборот воситаларида ва сотув жойларида 
реклама қилиш мумкин).
Дори воситаларининг реклама объекти сифатида хусусиятлари 
эътиборгаолинган ҳолда ЖССТ (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) 
томонидан фармацевтика бозорида дори воситалари рекламасининг этик ва 
илмий мезонлари тасдиқланган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: 
-
ушбу мамлакатда қўллаш учун расман рухсат берилган дори 
воситаларинигина бозордаги сотувларини фаол рағбатлантириш ва реклама 
асосида талабни шакллантириш мумкин; 
-
дори воситатлари рекламасидаги ахборот аниқ ва хаққоний бўлиши, 
аниқланмаган хулоса ва умумий тартибдаги фикр-мулоҳазалардан ҳоли 
бўлиши керак; 
-
қўрқув ҳиссини туғдирадиган таърифларни реклама матнида ишлатиш 
мумкин эмас; 
-
дори воситаларининг рекламаси болаларга мўлжалланиши мумкин эмас; 
-
реклама шифокор ва фармацевтларга ортиқча тазъиқ кўрсатмаслиги зарур 
(реклама агентларини иш ҳақининг асосий қисми сотиладиган дори 
препаратларнинг ҳажмига қараб белгиланиши мумкин эмас).
Юридик мажбуриятлар доирасига кирмаган ушбу мезонлар дори 
воситаларини реклама қилишда оқилона ѐндашув асосларини ташкил этиши 
керак.
Европа Ҳамжамияти Кенгашининг ЕС 2001/83/ЕС Директиваси 
(аввалги -92/28) (86-модда) дори воситаларини реклама қилишни 
қуйидагича белгилайди:


205 
Дори воситаларининг рекламаси– бу фармацевтика бозорини таҳлил 
қилиш, маълумот тўплаш, дори воситаларини беморларга тайинлаш (тавсия 
этиш), сотуви ѐки истеъмолини рағбатлантириш мақсадида амалга 
ошириладиган турли чора-тадбирлардир.
Шунга кўра, дори воситалари рекламасига қуйидагилар киради:
-
оммавий реклама; 
-
соғлиқни сақлаш сохаси мутаҳассислари учун мўлжалланган реклама;
-
компания вакилларининг дори воситаларини тавсия этувчи (тиббиѐт) ва 
сотувчи (фармацевт) ходимлар олдига ташрифлари;
-
бепул намуналарини таклиф қилиш;
-
молиявий ѐки бошқа моддий афзалликларни таклиф ва ваъда қилиш орқали 
дори воситаларини тавсия этиш ва сотишга ундаш;
-
шифокор ва провизорлар иштирокидаги дори воситаларининг сотувларига 
кўмаклашадиган тадбирларга ҳомийлик қилиш;
-
халқаро илмий анжуман ва конгрессларда врач ва провизорларнинг 
иштирок этишига ҳомийлик қилиш. 
Дори воситаларини реклама қилиш стандартлари Халқаро фармацевтик 
ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси (АИПМ) томонидан ишлаб чиқилган 
Маркетинг амалиѐти кодексида белгилаб қўйилган. Ушбу Кодекс соғлиқни 
сақлаш тизимининг талабларини инобатга олган ҳолда компанияларга ҳалол 
ва маъсулиятли маркетинг амалиѐти меъѐрларини қўллашда ѐрдам бериш 
мақсадида ишлаб чиқилган.
Кодекснинг асосий ҳолатларига қуйидагилар киради: 
1.
Касалликларнинг олдини олиш мақсадида қўлланиладиган рецептсиз 
бериладиган препаратлар (масалан, шамоллаш ва гриппнинг олдини олишга 
мўлжалланган препаратлар)ни реклама қилишдақатъий талаблар қўйиш 
зарур. 
2.
Реклама оқибатида инсонларда маълум бир касалликларни даволашда 
шифокорга мурожат этишнинг ҳожати йўқ деган фикр ҳосил бўлмаслиги 
керак. 
3.
Реклама оқибатида маълум бир касалликларнинг аломатларини вақтинча 
қолдирадиган ва камайтирадиган препаратлар ушбу касалликлардан 
даволайди, деган фикр ҳосил бўлмаслиги лозим. 
4.
Реклама инснларга ўзида маълум бир касаллик аломатлари (симптомлар) 
бор ѐки йўқлигини мустақил равишда синаб кўришга даъват этмаслиги 
лозим (маълумки, кўпчилик инсонлар ўзларида маълум бир касаллик 
белгиларини зудлик билан топиб, уларни мустақил равишда даволашга 
уринишади). 


206 
5.
Реклама рецептсиз бериладиган препаратларни тавсия этишда мавжуд 
бўлмаган экспертлар, шунингдек, тиббий ва илмий муассасалар сиймосидан 
фойдаланмаслиги керак.
Оммавий ахборот воситаларини диққат билан ўрганиш жараѐнида дори 
воситалари рекламасининг аксарият қисми буюртмалар асосида 
тайѐрланган кўп ѐки нисбатан кам ҳолда ―ниқобланган‖ тахририй 
материалларни ташкил этиши кузатилмоқда (мақолалар, телекўрсатувлар ва 
радиорепортажлар). Жаҳон амалиѐтига мувофиқ ҳолда бундай яширин 
реклама ҳолатларини аниқлаш ва уларга йўл қўймаслик лозим. Чунки 
товарнинг бу тақдимоти бошқа чет ташкилот томонидан ўтказилиши 
ҳолатида унинг нима мақсадда ўтказилаѐтганлиги борасида жамоатчилик 
фикрини чалғитиши мумкин. Бундай мақолаларнинг потенциал 
истеъмолчилар онгига таъсир этиш кучи очиқ тўғридан-тўғри қилинадиган 
рекламадан анча юқоридир.
Чунки машҳур суҳандон иштирокида тайѐрланган кўрсатув, ундаги 
оддий инсонлар ҳаѐтидан олинган лавҳалар, обрў-эътиборли шифокор 
изоҳлари жуда ишонарли кўринади ва томошабинга очиқ реклама 
материалидан кўра кучлироқ таъсир этади. Бу таъсир хорижий давлатларда 
дори воситалари рекламасида ман этилган врачларнинг иштирокига бўлган 
қатъий этик меъѐрларининг қўлланилмаслиги ҳолатида янада кучаяди. 
Биологик фаол моддаларнинг рекламаси яна бир муаммони ташкил 
этади, чунки бу воситалар кўп ҳолларда фармакологик таъсирга эга бўлган 
дори воситалари сифатида тақдим этилади. 
Юқорида келтирилган дори воситалари рекламасининг этик 
мезонларини қўллашдаги муаммолар фармацевтика бозорида дори 
вооситалари рекламасини тартибга солишда барча томонларнинг 
хамкорлиги зарурлигини белгилаб беради. 

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish