201
ҳақида‖ги Қонун (1997 й), ―Дори воситалари ва фармацевтик фаолият
тўғрисида‖ги қонун (1997 й), шунингдек, бошқа қонунчилик хужжатлари
дори воситаларибўйича реклама фаолиятини белгиловчи асосий
қонунчилик ҳужжатлари ҳисобланади. Бу хужжатларнинг мақсади
рекламанинг мазмуни, тарқатиш вақти, ўрни, усулларига қонунчилик
томонидан белгиланган талабларга риоя қилмаслик ҳолатларининг
олдини
олишдир.
Ўзбекистон Республикасининг ―Реклама тўғрисида‖ги қонуни(1998-
йил 25- декабрь)рекламани тайѐрлаш ва тарқатиш билан боғлиқ
муносабатларни тартибга солиш мақсадида қабул қилинган асосий ҳуқуқий
ҳужжатдир.
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
-
юридик ва жисмоний шахслар ѐки маҳсулотлар тўғрисида ахборот оқимини
шакллантириш;
-
тадбиркорлик ва истеъмол маданиятини такомиллаштириш;
-
рекламанинг давлат ва жамоат манфаатларига, ахлоқ ва маънавиятнинг
умум эътироф этилган нормаларига, юридик ва жисмоний шахсларнинг
ишчанлик обрўсига, атроф муҳит ҳолатига тажовузидан ҳимояланиш
чораларини таъминлаш;
-
маҳсулотнинг
характери, тайѐрланиш усули ва жойи, истеъмол
хусусиятлари, сифати ва бошқа тавсифлари, уни реализация қилиш
шартларига кўра истеъмолчиларни чалғитадиган ѐлғон ѐки ноаниқ
маълумотлар реклама воситасида тарқатилишининг олдини олиш.
Бу қонун 30 моддадан иборат бўлиб, қуйидаги асосий тушунчаларни ўз
ичига олади:
Реклама- бевосита ѐки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида
юридик ѐки жисмоний шахслар, маҳсулот, шу
жумладан товар белгиси,
хизмат кўрсатиш белгиси ва технологиялар тўғрисида ҳар қандай шаклда ва
ҳар қандай воситалар ѐрдамида қонун ҳужжатларига мувофиқ
тарқатиладиган махсус ахборот.
Реклама берувчи – рекламани тайѐрлаш ва (ѐки) тарқатиш учун унга
буюртмачи бўлган шахс;
Реклама тайѐрловчиреклама тайѐрлашни тўлиқ ѐки қисман амалга
оширувчи шахс;
Рекламадан фойдаланувчи — реклама йўналтирилган шахс ѐки
шахслар гуруҳи;
Реклама воситалари – рекламани ундан фойдаланувчига етказиш учун
ишлатиладиган воситалар.
Махсулот - товарлар, ишлар, хизматлар.
202
Аксилреклама— нотўғри (инсофсиз, била туриб ѐлғон) реклама
келтириб чиқарган ѐки келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатларни
бартараф этиш мақсадида тарқатиладиган раддия.
Қонун моддаларида рекламага доир асосий талаблар,
вояга
етмаганларга
мўлжалланган
рекламага
оид
чеклашлар,
реклама
берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, реклама тайѐрловчи ва
тарқатувчининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, рекламага бўлган муаллифлик
ҳуқуқи, рекламани идентификациялаш (айнанлаштириш), ҳомийлик,
нотўғри реклама, яширин реклама, қиѐсий реклама тўғрисида тушунча
берилган.
Ўзбекистон Республикасининг ―Реклама тўғрисида‖ги Қонуннинг 22-
моддасида дори воситаларни, тиббиѐтга оид маҳсулотлар,
косметик ва
маиший кимѐ воситаларининг рекламасига бўлган махсус талаблар
келтирилган. Бу моддага асосан дори воситаларнинг рекламасида
қуйидагилар бўлиши шарт:
-
дори воситасининг тўлиқ номи (шу жумладан халқаро фармакологик номи)
ва ишлаб чиқарувчисининг номи;
-
дори воситасидан фойдаланиш ѐки уни қўллаш ҳақидаги ахборот.
Шунингдек, қонуннинг 22-моддасида қуйидаги дори воситаларини
реклама қилиш ман этилиши белгиланган:
1.
фақат шифокорнинг кўрсатмаси (рецепти) бўйича бериладиган дори
воситалари;
2.
таркибида гиѐҳвандлик воситалари ва (ѐки) психотроп моддалари бўлган
дори воситалари;
3.
Ўзбекистон Республикасида тиббиѐтда қўлланишга рухсат берилмаган дори
воситалари.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсатисиз
қуйидагиларни реклама қилиш тақиқланади:
1.
вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситалари;
2.
даволаш сеанслари, гипноздан ва руҳий ѐки
биоэнергетик таъсирнинг
бошқа усулларидан фойдаланиб амалга ошириладиган шунга ўхшаш
тадбирлар;
3.
тиббий буюмлар, тиббий техника, гигиена воситалари, дезинфекция,
дезинсекция ва дератизация воситалари;
4.
даволаб бўлмайдиган ѐки даволаш қийин бўлган
касалликларга нисбатан
самарали терапевтик усул.
5.
Қўлланиши ва реализация қилиниши юзасидан тегишли давлат органлари
махсус рухсатнома бермай туриб косметика воситалари, маиший кимѐ,
203
озиқ-овқат маҳсулотлари, витаминли ва биологик фаол озиқ-овқат
қўшимчаларини реклама қилиш тақиқланади.
Ушбу модданинг қоидалари тиббий муассасалар ва тиббиѐт
ходимлари учун мўлжалланган рекламага татбиқ этилмайди. Тиббий
муассасалар ва тиббиѐт ходимлари учун мўлжалланган дори воситаларини
реклама қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги томонидан белгиланади.
Барча махсулотлар, айниқса, дори воситаларини реклама қилишда
қуйидагиларга йўл қўйиш мумкин эмас:
Do'stlaringiz bilan baham: