Маркетинг муҳити тушунчаси
Маркетинг муҳити деганда, корхона фаолиятига таъсир кўрсатувчи
ижтимоий, иқтисодий, сиѐсий ва ҳуқуқий омиллар мажмуи тушунилади.
Маркетингда ички ва ташқи муҳитлар фарқланади. Корхона фаолиятидан
четда, яъни бозордаги мавжуд омиллар
маркетингнинг ташқи муҳити
ни
вужудга келтиради. Ҳукумат, иқтисодиѐт, истеъмолчилар, технология,
оммавий ахборот воситалари, рақиблар ва воситачилар ана шулар
жумласидандир. Ташқи муҳит омиллари корхона томонидан бошқарила
олмайди, лекин корхона ўз фаолиятида ташқи шароитга мослашиши ва уни
ҳисобга олиши керак бўлади.
Ўз навбатида корхонани ички бошқариш тизими бир қатор кичик
тизимларига ажралади: илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик
хизмати, ишлаб чиқариш, нарх белгилаш, моддий-техника таьминоти,
реклама, савдо хизматлари ва ҳоказолар; уларнинг йиғиндиси (мажмуи)
корхона рахбарияти томонидан назорат қилинадиган
маркетингнинг ички
муҳити
ни ташкил этади.
192
Ф.Котлер маркетингнинг ташқи ва ички муҳитини микро- ва
макромуҳит тарзида ифодалайди. Микромуҳит – фирманинг ўзига ѐки
унинг мижозларига хизмат кўрсатиш имкониятларига бевосита алоқадор
бўлган омиллар бўлса, макромуҳитни эса микромуҳитга таъсир
кўрсатадиган жуда кенг ижтимоий даражадаги кучлар, демографик,
иқтисодий, табиий, техникавий, сиѐсий ва маданий омиллар ташкил этади.
Корхоналарнинг маркетинг фаолиятининг муҳим тамоилларидан бири
ташқи муҳитдаги ўзгаришларни кузатиш, уларни баҳолаш, салбий
таъсирларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш, яъни ташқи муҳитга
мослашишдир.
Фармацевтик маркетинг объекти сифатида дори воситалари
бозорининг ўзига хос хусусиятлари
Дори воситалари бозори мураккаб иқтисодий объект бўлиб, у бозор
қонуниятлари асосида ривожланади. Шу билан бирга товар сифатида дори
воситалари ва тиббиѐт буюмларининг ўзига хос хусусиятлари бу бозорнинг
шаклланишидаги махсус қонуниятларини белгилайди.
Дори воситалари истеъмол товари бўлиб, организмнинг патологик
ҳолатларида ва касалликнинг олдини олиш мақсадида қўлланадиган
истеъмол воситаларининг мураккаб гурухини ташкил этади. Дори
воситаларининг истеъмол маҳсулотлари сифатидаги ўзига хос хусусияти
шунда-ки, уларни танлашда истеъмолчилар – беморларнинг ўзлари
иштирок этмаслигидир. Дори воситаларига бўлган талаб ва таклиф
шаклланишида фармацевт (сотувчи) ва бемор (истеъмолчи)лардан ташқари
дори воситаларининг таъсири ва қўлланиш усуллари бўйича махсус
билимларга эга бўлган мутахассис – врач иштирок этади. Дори воситалари
истеъмолининг хажми ва ташкилий тузилиши амбулатория-поликлиника ва
стационар врачининг кўрсатмасига боғлиқдир.
Дори воситалари бирламчи зарурий товарларга кириб, уларнинг
қўлланиши аҳоли сонининг ўсиши, инсонларнинг тўлов қобилияти ва
турмуш тарзи яхшиланишига мувофиқ равишда ўсади. Шу билан бирга
дори воситалари бозорига касалланиш даражаси, аҳолининг ѐш бўйича
таркиби, мавсумлар, эпидемиялар, географик муҳит, табиий офатлар ва бир
қатор тиббий омиллар таъсир кўрсатади.
Бундан ташқари дори воситалари маркетингининг ўзига хос томони
шундаки, фармацевтика тизимида нархларнинг давлат томонидан тартибга
солиниши, ҳаѐтий зарур ва муҳим дори воситалари рўйхатининг назорати
ва рецептсиз бериладиган дориларнинг хавфсиз қўлланишини таъминлаш
асосида бозорнинг универсал қонунлари чекланади.
193
Фармацевтик
маркетинг
технологияларининг
ижтимоий
йўналтирилганлиги аҳолининг ҳамма қатламларини дори воситалари ва
тиббиѐт буюмларига бўлган эхтиѐжини максимал равишда қондирилишини
таъминлашдан ташқари, дори воситалари истеъмолида ножўя таъсирлардан
келиб чиқадиган ижтимоий зарарлар даражасини камайтиришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |