ўзбекистон республикаси Адлия вазирлиги
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ
|
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Тошкент давлат юридик университети ректори
______________ Р.Хакимов
2020 йил “___” ___________
|
ЕВРОРА ИТТИФОҚИ ҲУҚУҚИ
модули дастури (силлабус)
6 КРЕДИТ (ECTS)
Билим соҳаси:
|
200000
|
–
|
Ижтимоий соҳа, бизнес ва ҳуқуқ
|
Таълим соҳаси:
|
240000
|
–
|
Ҳуқуқ
|
Таълим йўналиши:
|
5240100
|
–
|
Юриспруденция: халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик
|
Курсга оид маълумотлар
Модуль коди: _________________
Модуль номи: Европа Иттифоқи ҳуқуқи
Семестр / Ўқув йили: 6 / 2020-2021
Кафедра номи: Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари
Соатлар / кредитлар сони: 6 кредит (150 соат)
Курс муаллифлари / Профессор-ўқитувчи: Юнусов Ҳайдарали Муратович (yunusovkm@gmail.com)
Қабул соатлари: тасдиқланган режа-график асосида
Тасдиқланган: университет Кенгашининг 20___ йил “____”__________даги ____ - сон қарори
Тошкент – 2020
I. МОДУЛЬ ТАВСИФИ
Бугунги Европада давом этаётган интеграцион жараёнлар бутун дунёнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. Мазкур жараёнларга қизиқиш ҳам тобора ортиб бормоқда. Дунёнинг илғор мамлакатларида Европашунослик ва интеграцион жараёнларни тадқиқ этиш марказлари, илмий-текшириш институтлари фаолият кўрсатмоқда. Жаҳоннинг деярли барча нуфузли олий ўқув юртларида “Европа Иттифоқи ҳуқуқи ” фани ўқитилиб келинмоқда.
Ушбу модуль Европа интеграциясининг босқичлари, унинг ҳуқуқий асослари, Европа Иттифоқи институтлари ва органлари, Европа Иттифоқи суд тизими, норма ижодкорлик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, Европа интеграциясининг истиқболлари ва муаммолари, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон муносабатлари ҳамда уларнинг ҳуқуқий жиҳатлари каби масалаларни қамраб олган.
Модуль дастури фаннинг мақсади, ўрганиладиган мавзулар, талабаларнинг кўникма ва малакаси, ўқув машғулотлари ва мустақил таълим ҳажми ва мазмуни, баҳолаш мезонлари ҳамда фойдаланиладиган адабиётлар рўйхатини ўз ичига олади.
Модуль ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўрганилади.
II. МОДУЛЬ АСОСИЙ ТАЛАБЛАРИ
Модуль бакалавриат таълим йўналиши 3-курс талабалари учун мўлжалланган бўлиб, талабаларга танлов фан сифатида тавсия этилади. Ушбу модулни ўзлаштириши учун талаба “Халқаро ҳуқуқ”, “Қиёсий ҳуқуқ”, “Давлат ва ҳуқуқ назарияси”, “Конституциявий ҳуқуқ”, “Хорижий мамлакатлар конституциявий ҳуқуқи”, “Халқаро ташкилотлар ҳуқуқи” каби бир қатор ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий йўналишдаги фанларга оид базавий билимларга эга бўлиши талаб этилади.
III. АННОТАЦИЯ
6 ECTS. 150 соат. -
Do'stlaringiz bilan baham: |