Тошкент давлат юридик университети


Маъруза Семинар / Амалий машғулот



Download 172,5 Kb.
bet2/11
Sana26.02.2022
Hajmi172,5 Kb.
#472617
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Европа Иттифоқи ҳуқуқи Силлабус 2020 1

Маъруза

Семинар / Амалий машғулот

Лаборатория

Ассессмент

Мустақил таълим

Жами

20

35

0

5

90

150

Модуль назарий ҳамда амалий билим ва кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган машғулот тарзида ташкил этилади. Модуль давомида талабалар ўқув-машғулотларда иштирок этадилар. Мазкур модуль минтақавий интеграциявий жараёнларни ҳуқуқий тартибга солиш ва қиёсий ҳуқуқ соҳасидаги билимларини шакллантириш ва мустаҳкамлашни ўзига мақсад қилган талабалар учун фойдали бўлади.




IV. МОДУЛЬ МАҚСАДИ


Модулнинг мақсади: Европа интеграциясининг босқичлари, унинг ҳуқуқий асослари, Европа Иттифоқи институтлари ва органлари, Европа Иттифоқи суд тизими, норма ижодкорлик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон муносабатларининг ҳуқуқий жиҳатларини ўқитиш ва тизимли билимларни шакллантириш.
Модуль вазифалари: талабаларда мантиқий ва танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, уларни Европа Иттифоқи ҳуқуқининг мазмун-моҳияти ва вазифалари билан таништириш, халқаро-ҳуқуқий муаммолар ва жараёнларни таҳлил қилишга ўргатиш, талабаларда Европа Иттифоқи ҳуқуқи нормалари ва принципларини мутаносиб талқин этиш кўникмасини кучайтириш, Европа Иттифоқи ҳуқуқининг ҳозирги замон асосий ҳуқуқий тизимлари билан ўзаро муносабати ҳақида билимларни шакллантириш.


V. МОДУЛДАН КУТИЛГАН НАТИЖАЛАР

Модуль якунида талабалар:



        • базавий ҳуқуқий ва сиёсий билимлар, шунингдек, Европа Иттифоқининг ҳуқуқи тушинчаси, тизими, унинг асосий ривожланиш босқичлари ва тенденциялари, Европа Иттифоқининг ҳуқуқий ҳужжатлари ва улар билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни тушуниш, асосий ҳуқуқий атамалар, ҳуқуқнинг асосий принциплари, ҳуқуқий тизимларнинг ўзаро таъсири, Европа Иттифоқи ҳуқуқининг асосий соҳалари (Европа Иттифоқи институционал ҳуқуқи, моддий ҳуқуқи, Европа Иттифоқи савдо ҳуқуқи) бўйича билимларга эга бўлади;

  • вужудга келадиган муаммоларни ҳуқуқий таҳлил қила билиш, ўз фикрларини халқаро ҳуқуқ, Европа Иттифоқи ҳуқуқи ва Европа мамлакатлари миллий қонунчилиги нормалари асосида изоҳлай олиш, халқаро ҳуқуқ ва Европа Иттифоқи ҳуқуқи нормаларни илмий-назарий таҳлил қилиш, муаммоларни ечишнинг илмий асосларини топиш ҳамда ҳуқуқий нормаларни амалда қўллай олиш, ҳуқуқий тушунчалар ва категорияларни тўғри қўллаш, халқаро муносабатлардаги воқеликлар ва улар билан боғлиқ давлатлар ва халқаро ташкилотлар амалиётини ҳуқуқий жиҳатидан таҳлил қила олиш малакаларига эга бўлади;

  • касбий фаолиятнинг мос соҳаларида Европа Иттифоқи ҳуқуқи соҳасидаги илмий, назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган меъёрий ва фактик маълумотларни тўплаш, касбий фаолият объектлари бўлган халқаро шартномалар ҳуқуқи нормалари ва ҳуқуқий муносабатларни илмий таҳлил этиш, халқаро ҳуқуқий фактларини аниқлаш ва илмий изоҳлаш, таснифлаш, халқаро характердаги низолар бўйича сифатли ва малакали юридик хулосалар тайёрлаш, маслаҳатлар ва бошқа турдаги юридик ёрдам кўрсатиш муайян халқаро вазиятга мутаносиб баҳолай олиш, шунингдек халқаро ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишни усул ва воситаларини ривожлантиришга қаратилган таклифларни бера олиш, Европа Иттифоқи ҳуқуқининг долзарб муаммолари бўйича тавсиялар бера олиш кўникмаларига эга бўлади.




Download 172,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish