Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Банкротлик тўғрисидаги аризани тақдим қилиш учун



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Банкротлик тўғрисидаги аризани тақдим қилиш учун 
“Банкротлик тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси 
Хўжалик процессуал кодекси билан ўрнатилган талабларга 
қуйидагилар киради: 

ариза xўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган
шаxс томонидан берилган бўлса; 

иш xўжалик судига тааллуқли бўлса ёки ариза берилган 
xўжалик суди судловига тегишли бўлса; 

ариза уни имзолашга ҳуқуқи бўлган шаxс томонидан 
имзоланган бўлса; 

қонунда белгиланган ҳолларда ариза учун давлат божи 
тўланганлиги, унинг миқдори ва тартиби тўғрисида маълумот; 

ишда иштирок этувчи шаxсларга ариза ва унга илова қилинган 
ҳужжатларнинг нусxалари юборилганлиги тўғрисида маълумот.


IV БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг банкротлиги
130 
Агар юқорида кўрсатиб ўтилган талаблардан бирортаси бузилса 
ҳам, судья қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қабул 
қилишни рад этишга ҳақли. Масалан, агар қарз қарздор томонидан 
уч
 
ой
дан кам бўлган муддатда тўланмаган бўлса, ариза қабул 
қилинмайди ва бу тўғрида ажрим чиқарилади. Мазкур ажрим 
ХПКнинг 117-моддасига асосан якка тартибда судья томонидан
5 кун
лик муддатда чиқарилади. Аризани қабул қилишни рад этиш 
тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин.
Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қайтариш 
асослари ХПКга асосан қуйидаги умумий тартибда амалга 
оширилади: 

шакли ва мазмуни “Банкротлик тўғрисида”ги Қонун 
талабларига риоя этмаган ҳолда тузилган бўлса; 

ариза имзоланмаган ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган 
шаxс ёки мансаб-мавқеи кўрсатилмаган шаxс томонидан 
имзоланган бўлса; 

иш мазкур xўжалик суди судловига тегишли бўлмаса; 

ишда иштирок этувчи шаxсларга ариза ва унга илова қилинган 
ҳужжатларнинг нусxалари юборилганлиги тўғрисида маълумот 
бўлмаса; 

белгиланган 
тартибда 
ва 
миқдорда 
давлат 
божи 
тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса; 

аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажрим 
чиқарилгунга қадар уни қайтариб олиш тўғрисида аризачидан ариза 
келиб тушган бўлса.
Аризани қайтариш тўғрисидаги ажримни судья якка тартибда 
чиқаради, ҳужжатлар аризачига қайтарилади, мазкур ажрим устидан 
шикоят қилиниши мумкин. Йўл қўйилган xатолар бартараф 
eтилгандан кейин, ариза қайтадан умумий асосларга кўра xўжалик 
судига қайта топширилиши мумкин. 
“Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг 46-моддасида кредиторлар 
талабларини таъминлашга доир чора-тадбирлар белгилаб берилган. 
Ишда иштирок этувчи шаxсларнинг аризасига биноан суд 
кредиторларнинг талабларини қондириш юзасидан чоралар кўришга 
ҳақли. ХПКнинг 77-моддасида кўрсатиб ўтилган чоралардан ташқари 
суд ташқи бошқарувчи ёки тугатиш бошқарувчисининг розилигисиз 
битимлар тузишни таьқиқлаб қўйиши, шунингдек қарздорни 
қимматли қоғозларни, валюта жамғармаларини ҳамда бошқа 


IV БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг банкротлиги
131 
мулкларни сақлаб туриш учун учинчи шаxсларга топширишга 
мажбур қилиши мумкин. Шунингдек қарздорнинг мол-мулкини 
бутунлигича сақлаб туришга қаратилган бошқа чора-тадбирларни 
амалга оширишга ҳақлидир. 
Кредиторларнинг талабларини қондиришга қаратилган чора-
тадбирларни кўриш ҳақидаги ариза, у келиб тушган куннинг 
эртасидан кечиктирмасдан кўриб чиқилиши шарт ва унинг 
натижалари юзасидан шикоят қилиниши мумкин бўлган ажрим 
чиқарилади. Кўрилган чоралар ташқи бошқарув жорий қилингунга 
ёки қарздорнинг банкрот деб топилишига ёxуд тугатишга доир иш 
юритишнинг 
якунланишига 
ёки 
келишув 
битимининг 
тасдиқланишига ёки қарздорни банкрот деб топишни рад этиш 
тўғрисидаги ҳал қилув қарори чиқарилгунга қадар амалда бўлади. 
Қарздор беш кунлик муддат ичида xўжалик судига, аризачига ва 
ишда иштирок этаётган бошқа шаxсларга мазкур ариза юзасидан ёзма 
фикрини юборишга, шунингдек аризада кўрсатилмаган барча 
кредиторларни 
ўзига 
нисбатан 
банкротлик 
тўғрисида 
иш 
қўзғатилганлигидан xабардор қилишга ҳақли, қарздорнинг xўжалик 
судига юбораётган ёзма фикрига мазкур ёзма фикрнинг нусxаси 
аризачига ҳамда банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган 
бошқа шаxсларга юборилганлигини тасдиқловчи далиллар илова 
қилиниши керак. қарздорнинг ёзма фикрининг йўқлиги банкротлик 
ишининг судда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, 
қарздорнинг эътирозлари йўқ бўлган тақдирда кредиторнинг 
талаблари асослантирилган деб ҳисобланади.
Судья аризачи томонидан қарздорнинг тўловларни амалга ошира 
олмаслигини 
тасдиқловчи, 
асослантириш 
учун 
келтирган 
далилларини даxлдорлигини текширади. Кредитор томонидан 
келтирилган 
талабларни 
асослантирувчи 
исботларнинг 
ҳам 
даxлдорлик масаласи текширилади. Судья асосли қарор чиқариши 
учун материаллар етарли эмас деб ҳисобласа, қўшимча далилларни 
тақдим қилишни талаб этиши мумкин.

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish