Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Ишлаб 
чиқариш 
кооперативлари. 
Ишлаб 
чиқариш 
кооперативлари фуқароларнинг ихтиёрий бирлашмасидан ташкил 
топади (ФКнинг 69-моддаси). Улар биргаликда ишлаб чиқариш ёки 
бошқа хўжалик фаолиятини олиб бориш учун ўз хоҳишлари билан 
ушбу бирлашмага аъзо бўладилар. Бирлашма фуқароларнинг ўзлари 
шахсан иштирок этиши ва уларнинг мулкий бадалларини қўшиш, 
яъни бирлаштириш тамойилига асосланади. Қонунда ва ишлаб 
чиқариш кооперативининг таъсис ҳужжатларида унинг фаолиятида 
аъзолик асосида юридик шахслар ҳам иштирок этиши назарда 
тутилиши мумкин. Кооперативнинг мажбуриятлари бўйича унинг 
аъзолари қонунда ва кооператив уставида назарда тутилган 
миқдорларда ва тартибда субсидиар (қўшимча), яъни улар 
кооперативнинг жавобгарликдан қутилиши учун тўлаши керак 
бўлган маблағининг (мулкининг) етишмай қолган қисми миқдорида 
жавоб берадилар. 
Германия қонунчилигига кўра шахснинг корхона фаолиятида 
иштирок этиши ва унинг жавобгарлиги иштирокчиларнинг ўзлари 


V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
168 
қўшган хиссалари доирасида жавобгар бўлади. Бундай жавобгарлик 
уларнинг қўшган хиссаларига кўра белгиланади
8

Кооператив аъзоларининг умумий мажлисида тасдиқланган 
устав кооперативнинг таъсис ҳужжати ҳисобланади. ФКнинг 43-
моддасидаги маълумотлардан ташқари кооператив аъзоларининг 
қўшадиган бадаллари, бадалларнинг таркибий қисми, миқдорлари ва 
бадал қўшишга оид мажбуриятларини бузганлик учун уларнинг 
жавобгарлиги, кооператив фаолиятида ўз меҳнатлари билан 
қатнашиш тартиби ва унинг характери, шунингдек ўз меҳнати билан 
қатнашиш ҳақидаги мажбуриятларини бузганлик учун уларнинг 
(аъзоларининг) жавобгарлиги, кооператив даромадлари ва кўрган 
зарарларини тақсимлаш тартиби, кооператив қарзлари бўйича 
субсидиар жавобгарликнинг шартлари ва миқдори, кооператив 
бошқарув органларининг таркиби ва унинг ваколат доираси, қарор 
қабул қилиш тартиби, кооператив аъзоларининг барчаси ёки бир 
қисми овоз бериши зарур бўлган масалалар ҳақида маълумотлар 
кооператив уставида назарда тутилган бўлиши лозим. 
ФКнинг 69-моддасида
тижоратчи сифатида фақат ишлаб 
чиқариш кооперативларига тааллуқли қоидалар назарда тутилади. 
Матлубот кооперативларининг ҳуқуқ лаёқати ФКнинг 73-моддаси 
билан тижоратчи бўлмаган ташкилотлар сифатида белгиланади. 
Ишлаб чиқариш кооперативлари ўзига хос белгилари билан 
бошқа тижорат ташкилотларидан фарқ қилади. Ишлаб чиқариш 
кооперативи фуқароларнинг унга аъзо бўлишига ва унинг фаолиятида 
шахсан ўз меҳнати билан иштирок этишига асосланади. Хўжалик 
ширкатлари ва жамиятларида иштирокчиларнинг ширкат ёки жамият 
фаолиятида шахсан ўз меҳнатлари билан қатнашишлари талаб 
қилинмайди. Ишлаб чиқариш кооперативида қатнашувчиларнинг шу 
кооператив фаолиятида шахсан иштирок этиши улар ўртасидаги 
алоқанинг қанчалик яқин эканлигидан далолат беради. Ишлаб 
чиқариш кооперативига ўриндошлик шарти билан давлат 
корхоналари ва ташкилотларида ишловчилар ҳам аъзо бўлиш 
ҳуқуқига эга. 
Ишлаб чиқариш кооперативларининг фаолиятида юридик 
шахсларнинг иштирок этишига ҳам йўл қўйилади. Бу ҳақда 
кооперативнинг уставида кўрсатилган бўлиши керак. Юридик 
шахснинг хизматчилари кооператив фаолиятида ўз меҳнатлари билан 
8
Michael J. Munkert, Stephan Stubner, Torsten Wulf. Founding a Company. Handbook of Legal Forms in Europe. 
Springer Heidelberg Dordrecht London New York. P 120.


V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
169 
қатнашишлари мумкин. Агар кооперативнинг аъзолари фақат юридик 
шахслардан 
ташкил 
топадиган 
бўлса, 
уларнинг 
фаолияти 
бирлашмалар ва иттифоқларга оид қоидаларга асосан тартибга 
солинади 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish