Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


учинчи қисми  барча  шартномалар учун мажбурий эмас



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

учинчи
қисми 
барча 
шартномалар учун мажбурий эмас.
 
Аммо, бундай шартлар мавжуд 
бўлган тақдирда тарафлар ҳуқуқ ва мажбуриятларига, шунингдек, 
уларни бажариш тартибига таъсир қилади. 
Тадбиркорлик 
шартномасининг 
қўшимча 
шартларига 
шартноманинг амал қилиш муддати, тарафларнинг жавобгарлиги, 
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усуллари; шартномани 
бир тарафлама бекор қилишнинг асослари ва оқибатлари, шартнома 
бўйича маълумотларни сир сақлаш, низоларни ҳал қилиш тартиби 
кабилар киради. 
Тарафларнинг шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариш 
муддатлари 
кўрсатилган 
тақдирда 
ҳам 
тадбиркорлик 
шартномасининг амал қилиш муддати кўрсатилиши мақсадга 
мувофиқдир. Бу ҳолат шартноманинг амал қилиш муддати қачон 
тугашини билиш ва тарафлар шартномани бажаришдан бош 
тортганлик учун талабнома ва даъво қилиш муддатининг 
бошланишини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. 
Тадбиркорлик шартномасининг қўшимча шартларидан яна бири, 
бу — мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидир. 
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, тадбиркорлик шартномасининг 
бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб 
қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонун ҳужжатларида ёки 
шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши 
мумкин.


VI БОБ. Тадбиркорлик фаолиятида шартномалар
184 
Одатда, тадбиркорлик шартномалари фақат тарафларнинг 
келишувига мувофиқ бекор қилиниши мумкин, аммо тарафлар 
шартномада уни бир тарафнинг ташаббуси билан ҳам бекор қилиш 
тўғрисидаги шартларни киритишларига йўл қўйилади. Шунингдек, 
шартномада унинг қайси шартлари сир сақланиши ва тарафлар 
томонидан ошкор қилиниши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилиши 
мумкин. 
Тадбиркорлик шартномасининг 
тўртинчи
қисми ўз ичига 
тарафлар ўртасидаги муносабатлар шартномадан ташқари яна қандай 
меъёрлар билан тартибга солинишини; тарафлар ўртасидаги 
алоқаларни ўрнатиш ҳақидаги маълумотларни; шартнома тузишдан 
олдин олиб борилган ишлар ва уларнинг шартнома имзолангандан 
кейинги натижаларини; тарафларнинг реквизитларини; шартнома 
нусхалари сони ҳақидаги маълумотларни; шартнома матнига
ўзгартиришлар киритиш тартибини; тарафлар вакилларининг 
имзоларини олади. 
Тарафлар ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш ҳақидаги шартларда 
ахборот бериш ва шартноманинг бажарилишига тааллуқли бўлган 
масалаларни ҳал қилишга ваколатли шахслар (номлари ёки мансаби), 
шунингдек, алоқа турлари (телефон, факс ва ҳ.к.) кўрсатилади. 
Тарафларнинг реквизитларига — почта индекси, манзили, ҳисоб-
китоб рақами, банк муассасасининг номи, коди, МФО, солиқ 
тўловчининг идентификация рақами, юклаш реквизитлари киради ва 
улар тадбиркорлик шартномасида аниқ кўрсатилиши лозим. 
Шартномада унинг нусхалари сони ва уларнинг ҳақиқийлиги 
кўрсатилади. 
Шартнома 
матнига 
ўзгартиришлар 
киритиш 
тартибининг белгиланиши шартнома қалбакилаштирилишининг 
олдини олади. 
Ҳар бир шартнома уни тузган тарафлар ёки уларнинг тўлиқ 
ваколатга эга бўлган вакили томонидан имзоланади, шунингдек, 
шартнома юридик хизмат ходими ёки адвокат томонидан ҳуқуқий 
экспертизадан ўтказилиши, муайян ҳолатларда шартнома юзасидан 
юридик хулоса берилиши талаб қилинади. 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish