Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Эслатма!!! 
ЎзР ФКнинг 62-моддасига кўра,
Масъулияти чекланган жамият деб 
– бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди 
(устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган 
миқдорлардаги улушларга бўлинган жамият тан олинади. 
Хўжалик 
жамиятлари. 
Хўжалик 
жамиятлари 
иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчларига хос фарқлари ҳам асосан 
уларнинг мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги билан боғлиқ. Масалан, 
масъулияти чекланган жамиятнинг
 
мажбуриятлари бўйича унинг 
иштирокчилари жавоб бермайдилар. 
Улар жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари 
қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгардирлар 
(ФКнинг 62-
моддаси). 
Масъулияти чекланган жамият унинг таъсис ҳужжатлари, уни 
ташкил қилиш тартиби, иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари билан 
тўлиқ ёки коммандит ширкатларидан фарқ қилади. Унинг яна битта 
фарқи шундан иборатки, бундай жамиятнинг таъсисчиси битта шахсдан
 
иборат бўлиши ҳам мумкин. Шунинг билан бирга масъулияти 
чекланган жамият иштирокчиларининг сони қонун ҳужжатларида 
ўрнатилган меъёрдан ошиб кетмаслиги керак, ошиб кетган тақдирда 


V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
164 
бундай жамият акциядорлар жамиятига айлантирилиши ёки 
тугатилиши лозим. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчиси 
томонидан устав фонди (капитали)даги ўз ҳиссасини учинчи 
шахсларга сотишга, агар уставда рухсат берилмаган бўлса, йўл 
қўйилмайди. Ушбу ҳисса умумий қоидага биноан жамиятнииг бошқа 
иштирокчиларига ўтказилиши мумкин.
Масъулияти чекланган жамият давлат рўйхатидан ўтган пайтдан 
бошлаб вужудга келади 
(ФКнинг 44-моддаси).
Рўйхатдан ўтказиш 
таъсис ҳужжатлари (таъсис шартнома ва устав)га асосан амалга 
оширилади 
(ФКнинг 43-моддаси).
Улар рўйхатдан ўтказиш учун 
бирга тақдим этилади. Жамиятнинг таъсисчиси битта шахсдан иборат 
бўлса, рўйхатдан ўтказиш учун фақат устав тақдим этилади. 
Масъулияти чекланган жамиятнииг моддий манбаи жамият 
иштирокчиларининг ҳиссаларидан ташкил топган устав фонди 
(капитали)дир. Устав капиталининг миқдори, одатда, уставда назарда 
тутилади, лекин у қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан кам 
бўлмаслиги керак. Жамият фуқароларнинг ихтиёрий равишда 
тузадиган ташкилоти бўлганлиги туфайли, ҳиссанинг етмай қолган 
қисмини ундириш учун судда даъво қўзғатилмайди. Бундай ҳолларда 
қонун ҳужжатларида назарда тутилган қоидаларга биноан устав 
фондига қўшиладиган ҳиссанинг миқдори камайтирилиши ёки 
жамиятнинг фаолияти тугатилиши мумкин. Устав фондининг 
миқдори 
қисқартириладиган 
бўлса, 
бу 
ҳақда 
жамиятнинг 
кредиторлари, албатта, хабардор қилинади. Улар мажбуриятни 
жамият томонидан белгиланган муддатдан олдин бажаришни ёки уни 
бекор қилишни ва шу туфайли етказилган зарарни қоплашни ундан 
талаб қилиш ҳуқуқига эга. 
Коммандит (ишончга асосланган) ширкатни бошқариш унинг 
тўлиқ шериклари томонидан амалга оширилади. Масъулияти 
чекланган жамиятда бундай эмас. Бу жамиятда унинг барча 
иштирокчилари тенг ва жамият
 
фаолиятини бошқариш учун улардан 
биронтасига қонунда устунлик берилмаган. Шунинг учун ҳам жамият 
иштирокчилари томонидан унинг бошқарув органини тузиш назарда 
тутилади. Иштирокчиларнинг умумий мажлиси жамиятнинг олий 
органи ҳисобланади.
 
Умумий мажлис маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 
норматив ҳужжатларни, жамиятнинг ички ишларини ҳал қилишга 
қаратилган қарорларни қабул қилиш ҳуқуқига эга. Кундалик 
муаммоларни ҳал қилиш учун ва умумий мажлисга ҳисобот бериб 
турувчи ва унга итоат этадиган ижрочи орган тузилади. Бундай орган 


V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
165 
якка директор ёки маслаҳатчилар ҳайъати (коллегия)дан иборат 
бўлиши мумкин. 
Қўшимча 
масъулиятли 
жамият 
иштирокчилари 
унинг 
мажбуриятлари бўйича ўз мол-мулклари билан қўшган ҳиссалари 
қийматига нисбатан ҳамма учун бир хил бўлган, жамиятнинг таъсис 
ҳужжатларида белгиланадиган каррали миқдорда солидар тарзда 
субсидиар жавобгар бўладилар. Демак, жамият мажбуриятлари 
бўйича ҳамма иштирокчилар шериклик (солидар) асосида каррали 
миқдорда бир текисда қўшимча (субсидиар) жавобгар бўладилар 
(ФКнинг 63-моддаси).
Ушбу моддага биноан иштирокчилардан 
биронтаси банкрот бўлса, жавобгарлик бошқа иштирокчилар 
ўртасида уларнинг ҳиссаларига мутаносиб равишда тақсимланиши 
мумкин. 
Жамиятнинг таъсис ҳужжатлари таъсис шартномасидан ва 
унинг уставидан иборат. Таъсис шартномаси жамиятни ташкил этиш 
пайтида унинг таъсисчиларининг ҳуқуқ ва бурчларини белгилайди ва 
тартибга солади. Жамиятнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши ва 
таъсисчилар ўз зиммаларига олган мажбуриятларининг бажарилиши 
билан таъсис шартномаси ўз кучини йўқотади. Устав эса, ўз 
навбатида, жамиятнинг юридик шахс сифатида ҳуқуқий мақомини 
белгилайди. Барча манфаатдор шахслар жамият устави билан 
танишиб чиқиш ҳуқуқига эга. Акциядорларнинг талаби бўйича 
жамият устави ва унга кейинчалик киритилган ўзгаришлар билан 
танишиб чиқиш учун акциядорга имконият туғдириб бериш керак. 
Акциядорлар жамиятининг фаолияти унинг органлари томонидан 
амалга оширилади. Жамиятнинг олий органи акциядорларнинг 
умумий йиғилиши ҳисобланади. Умумий йиғилиш жамиятнинг 
бошқарув органи – кузатув кенгаши томонидан чақирилади. Кўп 
масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан, муҳим 
масалалар бўйича малакавий кўпчилик овозлар билан қабул 
қилинади. 
Кузатув кенгаши жамият фаолиятида умумий раҳбарлик 
вазифасини амалга оширади. Умумий йиғилиш ваколатига тааллуқли 
бўлган масалалар юзасидан кузатув кенгаши қарор қабул қилиш 
ҳуқуқига эга эмас.
Ҳар қандай фуқаро, у жамият акциядори бўлиши ёки 
бўлмаслигидан қатъи назар, кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши 
мумкин. Кузатув кенгашининг аъзолари жамиятнинг йиллик умумий 
йиғилишида сайланади. Кенгаш аъзолари ўз таркибидан ёпиқ овоз 


V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
166 
билан кузатув кенгаши раисини сайлайдилар. Кузатув кенгашининг 
қарорлари, агар уставда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, 
мажлисда қатнашган кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан 
қабул қилинади. Жамият уставида мажлисда овозлар тенг 
тақсимланган тақдирда кенгаш раисига ҳал қилувчи овоз бериш 
ҳуқуқи назарда тутилган бўлиши мумкин. Акциядорларнинг умумий 
йиғилишининг қарори билан кузатув кенгаши аъзосининг ваколати 
турли асосларга кўра муддатидан олдин тугатилиши мумкин. 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish