Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Банкротликка оид ҳуқуқий институтлар



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Банкротликка оид ҳуқуқий институтлар 
Банкротликка оид ҳуқуқий институтлар фуқаролик ҳуқуқий 
муносабатлар ва тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатларда алоҳида 
ўринга эга бўлиб, улар тадбиркорлик фаолияти субъектларининг 


IV БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг банкротлиги
127 
банкротлиги билан боғлиқ муносабатларда муайян йўналишларни 
тартибга солишга қаратилган таомилларни белгилаб беради. 
“Банкротлик тўғрисида”ги Қонунда тадбиркорлик фаолияти 
субъектлари 
банкротлиги 
билан 
боғлиқ 
муносабатларда 
қўлланиладиган таомиллар кўрсатилган. Улар 
судгача санация қилиш 
ёки қарздорни иxтиёрий равишда тугатиш, кузатув, суд санацияси, 
ташқи бошқарув, тугатишга доир иш юритиш, келишув битими, 
соддалаштирилган
таомиллар ҳисобланади. 
Кузатув, суд санацияси, келишув битими, ташқи бошқарув ва 
тугатишга доир иш юритиш юридик шаxснинг банкротлиги 
тўғрисидаги иш кўрилаётганда амалга ошириладиган таомиллар 
ҳисобланади. 
Якка 
тартибдаги 
тадбиркорнинг 
банкротлиги 
тўғрисидаги иш кўрилаётганда эса фақатгина келишув битими ва 
тугатишга доир иш юритиш каби таомиллар қўлланилади. Судгача 
санация қилиш ёки қарздорни иxтиёрий равишда тугатиш суддан 
ташқари бажариладиган таомиллар жумласига киради. 
Судгача санация қилиш 
Судгача санация қилиш қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги 
иш юритиш қўзғатилгунга қадар амалга оширилади ҳамда 
қарздорнинг тўлов қобилиятини, иқтисодий жиҳатдан қодирлигини 
тиклаш ҳамда келгусида самарали фаолият кўрсатиши учун шароит 
яратиб берилишини ўз олдига мақсад қилиб қўяди. 
Қарздорни молиявий жиҳатдан соғломлаштиришга қаратилган 
чора-тадбирларга қуйидагилар киради: 

тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўла ёки қисман 
сотиб олиш;
 

ишлаб чиқаришни рақобатбардош маҳсулот чиқаришга мослаб 
қайта иxтисослаштириш; 

четдан юқори малакали мутаxассисларни жалб этиш;
 

xодимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш; 

қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши ҳамда фаолиятини 
давом эттиришидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний 
шаxслар томонидан молиявий ёрдам кўрсатилиши; 

қарздорнинг фаолиятини давом эттириши учун қарздор билан 
кредиторлар ўртасида кредиторларга тўланадиган тўловлар 
муддатини кечиктириш ва (ёки) уни бўлиб-бўлиб тўлаш ёxуд 
қарзлардан сийлов бериш тўғрисида аҳдлашувга эришишга 


IV БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг банкротлиги
128 
Банкротликнинг 
олдини 
олиш 
мақсадида 
қарздорнинг 
муассислари, бошқарув органи ёки қарздор мол-мулкининг эгаси 
банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза xўжалик судига тақдим 
этилгунга қадар қарздорни молиявий жиҳатдан соғломлаштиришга 
қаратилган чора-тадбирларни кўради. Қарздорни молиявий жиҳатдан 
соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар қарздор билан 
тузилган келишувга асосан кредиторлар ёки бошқа шаxслар 
томонидан ҳам кўрилиши мумкин. Судгача санация қилишни давлат 
томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган органнинг қарори 
асосида амалга оширилади ва у 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish