IV БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг банкротлиги
125
“Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ҳамда
корпоратив
бошқарув сифатини яхшилаш, хўжалик юритувчи субъектларнинг
иқтисодий аҳволи барқарорлиги юзасидан уларнинг раҳбарлари ва
мулкдорларининг
масъулиятини
ошириш,
шунингдек
сохта
банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб
келинган ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2013 йил 14 августдаги
“Сохта
банкротлик,
банкротликни
яшириш
ва
қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги
224-сон
Қарори қабул қилинди.
Мазкур
қоидалар суд бошқарувчиси ва давлат солиқ инспекциялари
ходимлари томонидан қарздорнинг молиявий-хўжалик фаолиятида
сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка
олиб келиш аломатларини аниқлаш юзасидан таҳлил қилиш
тартибини белгилайди. Ушбу норматив ҳужжат сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш каби
ҳаракатлар учун масъул шахсларнинг жавобгарликдан қочиб
қолишини истисно этишда муҳим аҳамият касб этади.
“Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга ва Вазирлар Маҳкамасининг
2013 йил 14 августдаги “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 224-сон Қарорига мувофиқ,
Вазирлар Маҳкамасининг
“Иқтисодий ночор корхоналарнинг суд
бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”
2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарорига ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2013 йил 8 октябрь 277-сон
қарори
қабул
қилинди.
Мазкур
қарорга
мувофиқ,
суд
бошқарувчиларнинг вазифаларига ва уларни аттестациядан ўтказиш
талабларига бир қатор қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.
Шунингдек, ваколатли давлат органлари томонидан бу борада
ўнга яқин норматив ҳужжатлар ҳам қабул қилиниб, тегишли тартибда
рўйxатдан ўтказилган.
“Корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва
тўлов қобилиятини тиклаш Намунали режаси”
,
“Банкрот корхонани
тугатиш бўйича иш юритувни амалга ошириш тўғрисида Низом”
,
ваколатли давлат органининг 2006 йил 15 майдаги 1-сон қарори
билан тасдиқланган
“Суд бошқарувчиларининг аттестация
комиссияси тўғрисидаги Низом”
ва бошқалар шундай ҳужжатлар
жумласидандир.
IV БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг банкротлиги
126
Банкротликка оид масалаларни ҳал этишда норматив-ҳуқуқий
ҳужжат саналмасада, муҳим рол ўйнайдиган ҳужжат бўлиб
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми ва Раёсати
қарорлари ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки, тадбиркорлик фаолияти
субъектлари ўртасидаги мулкий муносабатларни тартибга солувчи
қонунчиликни
такомиллашуви, фуқаролик муносабатларида янги
институтларнинг пайдо бўлиши билан вужудга келаётган
қийинчиликларнинг ечимини топишда Олий хўжалик суди
Пленумининг
хўжалик
судларига
раҳбарий
кўрсатмалари
(қарорлари)га таянилганида асосли бўлиши мумкин. Шунинг учун,
Пленум томонидан қонунларни ва бошқа меъёрий ҳужжатларни
қўллаш бўйича ишлаб чиқилган кўрсатмалар нафақат судлар учун,
балки иқтисодий муносабатлар иштирокчилари учун ҳам муҳимдир.
Ўз навбатида ушбу қарорлар низоларни моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари асосида адолатли ҳал этиш ва суд амалиётининг бир
хиллигини таъминлаш, тегишли норматив ҳужжатларини тушуниш ва
шарҳлашдаги ноаниқликларни бартараф этиш, суд ҳужжатлари
сифатини ошириш, тадбиркорлик ва бошқа иқтисодий
фаолиятда
қонунбузарликларнинг
олдини
олиш
ҳамда
қонунчиликни
мустаҳкамлашга хизмат қилади.
“Банкротлик тўғрисида”ги Қонунни бир хилда қўлланилишини
таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий xўжалик суди
Пленумининг
2006 йил 27 январдаги
“Банкротлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг xўжалик судлари томонидан
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 142-сон
қарори қабул
қилинган.
Халқаро муносабатларда банкротлик билан боғлиқ масалалар
ҳуқуқий тартибга солишда БМТнинг халқаро савдо ҳуқуқи
Комиссияси (ЮНСИТРАЛ) томонидан трансчегаравий ночорлик
ҳақида Намунавий қонун ишлаб чиқилган. Мазкур қонун давлатларга
ўз миллий қонунчилиги тизимига инкорпорация қилиш
учун тавсия
қилинган (1997 йил 15 декабрдаги БМТ Бош Ассамблеяси 52/158
резолюцияси).
Do'stlaringiz bilan baham: