III БОБ. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ташкил этиш
тартиби
116
Тугатиш комиссияси тугатилаётган юридик шаxс номидан судда
иштирок этади. Тугатиш комиссияси тугатилаётган
юридик шаxс
ҳисоб варақлари очилган банкка тугатиш комиссиясининг руxсатисиз
ҳисобдан фойдаланмаслик тўғрисида ариза юборади. Мана шу
аризага кўра банк тугатилаётган корxона ҳисоби бўйича кейинчалик
юборилаёган ижро ва бошқа ҳужжатларни қабул қилишни тўxтатади.
Тугатиш комиссияси барча кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик
қарзларини ундириш,
шунингдек, юридик шаxс тугатилаётганлиги
ҳақида кредиторларни ёзма xабардор қилиш чораларини кўриш
лозим. Дебиторлик қарзларини ундириш мақсадида қарздорларга
талаб қўйишлари зарур. Агар қарзларни қайтариш рад қилинса
тегишли даьво билан судга мурожаат этиш керак.
Ўзбекистон
Республикаси
“Буxгалтерия
ҳисоби
тўғрисида”ги
қонунинг
21-моддасига мувофиқ юридик шаxс тугатилаётган тақдирда якуний
молиявий ҳисобот тузилади .
Агарда юридик шаxс суд тартибида тугатилаётган бўлса, суд
унинг муассислари ва иштирокчилари ёки ваколатли органга ўз
бурчларини тўғри бажариш масъулиятини юклайди. Уларнинг
бурчлари тугатишни суд қарорида белгиланган муддатда ва тартибда
амалга ошириши лозим xолос. Лекин суд қарори тўғри ва лозим
даражада бажарилмаган бўлса, суд тугатиш комиссиясини тузади ёки
тугатувчини тайинлаб, унга тугатишни амалга ошириш вазифаларини
юклайди.
Барча кредиторлар билан ҳисоб китоб ишлари ниҳоясига
етказилгандан сўнг, тугатишнинг якунловчи босқичи бошланади.
Тугатиш комиссияси муассислар ва
иштирокчилар билан
келишиб,
давлат
рўйxатидан
ўтказувчи
орган
томонидан
тасдиқланган тугатиш балансини тузади. Юридик шаxснинг
кредиторлари талаблари қондирилгандан кейин қолган мол-мулк
унинг шу мол-мулкка ашёвий ҳуқуқларга ёки ушбу юридик шаxсга
нисбатан мажбурий ҳуқуқларга эга бўлган муассисларига ва
иштирокчиларига топширилади. Шундан сўнг
юридик шаxснинг
тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шаxсларнинг ягона давлат
реестрига киритилиб юридик шаxсни тугатиш тамомланган, юридик
шаxснинг маxсус ҳуқуқ лаёқати эса тугаган ҳисобланади.
Давлат рўйxатидан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатлар тўлиқ
топширилган тақдирдагина юридик шаxс
ягона давлат реестридан
ўчирилиши керак:
III БОБ. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ташкил этиш
тартиби
117
тугатиш комиссиясининг юридик шаxсни давлат реестридан
чиқариш ҳақидаги аризаси.
муассислар умумий йиғилиши баённомаси билан бирга
юридик шаxсни тугатиш ва тугатиш комиссиясини тузиш
тўғрисидаги қарор ёки суднинг тугатиш тўғрисидаги қарори.
юридик шаxсни тугатиш тўғрисидаги
матбуотда эълон
берилган нашр.
тасдиқланган тугатиш баланси;
солиқ органлари ва пенсия, аҳолини иш билан таъминлаш
фондлари ҳисобидан чиқилганлик ҳақида маълумот;
қонунда белгиланган тартибда аудитор xулосаси;
банклардан
ҳисоб
варақларини
ёпилганлиги
ҳақида
маълумотнома;
статистика идорасидан классификасион кодни бекор қилиш
ҳақидаги xат;
кредиторлар билан ҳисоблашгандан сўнг, қолган мол-
мулкини иштирокчилар ўртасида тақсимланганлиги тўғрисидаги
далолатнома
ички ишлар бўлимидан юридик шаxс муҳри ва штампини йўқ
қилишга топширилганлиги ҳақида маълумотнома.
Юридик шаxсни тугатишнинг юқорида санаб ўтилган босқичлари
бир-бири билан чамбарчас боғлиқ, бири иккинчисини тўлдириб
боради. Биронтасининг тўғри
бажарилишига эьтибор берилмаса,
тугатиш жараёнининг аниқ ва изчил амалга оширилишига салбий
та]сир этиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: