Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Хўжалик ширкатлари (тўлиқ ва коммандит ширкатлар)



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Хўжалик ширкатлари (тўлиқ ва коммандит ширкатлар) 
Авваламбор тадбиркорлик фаолияти нуқтаи назаридан хўжалик 
ширкатининг устав капитали xўжалик жамиятининг устав 
капиталидан иқтисодий ҳамда ҳуқуқий жиҳатлари билан фарқланади. 
Хўжалик ширкатида устав капитали унинг иш фаолиятини бошлаш 
учун зарур бўлса, xўжалик жамиятида устав капитали унинг 
кредиторлари олдидаги жавобгарлигининг кафолатидир. Хўжалик 
ширкатининг устав капитали унинг таъсис ҳужжатлари рўйxатга 
олиш учун берилган вақтда энг кам ойлик иш ҳақининг эллик 
бараваридан кам бўлмаслиги зарур. 
Қонун xўжалик ширкатининг устав фондини унинг асосий 
активлари билан бевосита боғлаб қўйган. Агар ширкатнинг зарар 
кўриши натижасида унинг асосий активлари қиймати устав капитали 
миқдоридан камайиб кетса, ширкат томонидан олинган даромад 
унинг аъзолари ўртасида тақсимланмайди. Асосий активларнинг 
қиймати устав капитали миқдоридан ошгандагина даромадлар унинг 
иштирокчилари 
ўртасида 
тақсимланиши 
мумкин. 
Ширкат 
кредиторлари 
манфаатларининг 
асосий 
кафолати 
унинг 
иштирокчиларининг ўзларига тегишли бўлган бутун мол-мулклари 
билан бўлган жавобгарлигидир. 
Хўжалик ширкати тўлиқ ширкат бўлишлиги учун, унинг 
иштирокчилари ўз ўрталарида тузилган шартномага мувофиқ ширкат 
номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари ҳамда 
унинг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бутун мол-мулки 
билан жавоб беришлари лозим. Тўлиқ ширкатнинг ҳолати 
иштирокчиларнинг сони унча кўп бўлмаган тижорат ташкилотларига 
кўпроқ мос келади. Тўлиқ ширкатда унинг иштирокчиларининг сони 
чекланмаган, бироқ уни таъсис этиш учун камида икки иштирокчи 
бўлиши шарт. Агарда қандайдир сабаблар туфайли тўлиқ ширкат 
фақатгина ягона иштирокчидан иборат бўлиб қолса, мазкур ҳолат юз 
берган вақтдан бошлаб олти ой муддат ичида мазкур тўлиқ ширкатга 
янги тўлиқ шериклар қабул қилиниб, у сақлаб қолиниши ёки унга 
Хўжалик ширкатининг xўжалик жамиятларидан фарқи шундаки, 
ширкат шаxсларнинг бирлашувини ҳамда уларни ширкат 
фаолиятида фаол иштирокини талаб қилса, xўжалик жамиятларида 
маблағ (капитал) бирлаштирилади ва унда иштирокчиларнинг 
жамият фаолиятида шаxсан иштироки талаб қилинмайди.


II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
60 
ҳисса қўшувчи аъзо топилиб, у коммандит ширкатга айлантирилиши 
ёxуд тугатилиши лозим. Мазкур ҳолатда тўлиқ ширкат ягона 
иштирокчи билан xўжалик жамиятига айлантирилиши мумкин. Тўлиқ 
ширкатни таъсис этиш xўжалик жамиятини таъсис этишдан кўра 
бирмунча осонроқдир, аммо тўлиқ ширкатнинг ўзига xос 
“камчилиги” мавжуд. Бу, ширкат иштирокчиларини ширкат 
мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бўлган бутун мол-мулклари 
билан солидар тарзда, субсидиар тарзда жавобгар бўлишлигидир. 
Демак, тўлиқ ширкатнинг қарзини қоплаш учун мол-мулки етарли 
бўлмаса, ундирув ширкат иштирокчиларининг мулкига қаратилиши 
мумкин. Хўжалик жамиятларида эса иштирокчилар унинг 
мажбуриятлари бўйича фақатгина устав капиталига қўшган 
ҳиссалари қиймати доирасида жавобгар бўладилар. 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish