Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

“Марказий 
банк 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасида
бунинг аниқ ҳуқуқий асослари келтирилган. Жумладан, валютани 
тартибга солиш борасида Марказий банк: 

ижро этиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча 
шахслар учун мажбурий бўлган валютани назорат қилишга доир 
норматив ҳужжатлар чиқаради; 

банкларга чет эл валютасида операциялар ўтказиш учун 
лицензиялар беради ва лицензияларни қайтариб олади, уларнинг 
фаолиятини назорат қилади ва тартибга солиб боради; 

банклар учун очиқ валюта мавқеи чегараларини ва бошқа 
иқтисодий нормативларни белгилайди; 

миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курсини 
аниқлаш тартибини белгилайди; 

Ўзбекистон Республикасининг халқаро резервларини 
тасарруф этади ва бошқаради 
Ер, ер ости бойликлари, сув, бошқа табиий ресурслар, маданий 
мерос ва интеллектуал мулк объектлари, ишлар ва хизматлар, 
хусусий белгили ашёлар, кўчмас мулк, шунингдек қонун 
ҳужжатларига мувофиқ фуқаролик муомаласидан чиқарилган мол-
мулк биржа товари бўлиши мумкин эмас

Биржа савдолари биржада биржа аъзоларининг барчасига ушбу 
савдоларда бир вақтда иштирок этиш имконияти берилган ҳолда, 
марказлаштирилган тарзда электрон шаклда ўтказилади.
 
Мамлакатимиз биржаларида электрон харидларни ташкил 
этиш ва ўтказиш ишларини янада такомиллаштиришнинг ҳуқуқий 
асослари кундан кунга такомиллашиб бормоқда. Хусусан, бу борада 
2013 йил 11 июнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг қарорига илова билан “Ўзбекистон Республикаси 
товар-ҳом ашё биржасида электрон харидарни ташкил этиш ва 
ўтказиш тартиби тўғрисида” Низом тасдиқланган. Ушбу Низом 


IX БОБ. Биржалар фаолияти ва қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий 
тартибга солиш
 
259 
Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида бошланғич 
нархни пасайтириш юзасидан электрон харидларни аукцион савдолар 
шаклида ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди. 
Биржаларда савдони ташкил этиш унда олдиндан ишлаб 
чиқилган қоидаларга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
 
Биржа савдоларининг қоидаларида қуйидагилар кўрсатилиши керак: 

биржа аъзолари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 
тўғрисидаги низом; 

биржа аъзоларининг биржа савдоларида иштирок этишига 
рухсат бериш тартиби;

товарларни биржа савдоларига қўйишга рухсат беришни 
амалга ошириш тартиби; 

биржа битимларининг турлари; 

биржа савдоларида муомалада бўладиган ҳосила молиявий 
воситаларнинг (деривативларнинг) тавсифи;

тузилган биржа битимларининг бажарилишини таъминлаш 
учун шарт-шароитлар яратиш тартиби; 

биржа савдоларини ўтказиш тартиби; 

биржа битимларини ва биржа савдолари натижаларини 
рўйхатга олиш ҳамда расмийлаштириш тартиби; 

клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби; 

биржа товарларини котировкалаш (уларнинг нархини 
белгилаш) тартиби; 

биржада нархларнинг шаклланиш жараёни устидан назорат 
қилиш тартиби; 

биржа савдолари тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш тартиби; 

биржа савдоси қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик 
тўғрисидаги қоидалар; 

биржада низоларни ҳал этиш тартиби. 
Биржа савдосининг юқорида белгиланган қоидаларига риоя 
қилиш савдода иштирок этувчи ҳар бир биржа савдосининг 
иштирокчисидан талаб этилади. Бу эса ўз навбатида биржаларда 
ўтказиладиган савдоларнинг самарали тарзда ташкил этилишига 
замин яратади. 
Биржа савдосида иштирок этувчи субъектлар доирасида биржа 
аъзолари алоҳида аҳамиятга эга бўлади.
Биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида 
иштирок этиш ҳамда дилерлар, маркет-мейкерлар ва брокерлар 


IX БОБ. Биржалар фаолияти ва қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий 
тартибга солиш
 
260 
сифатида биржа битимларини тузиш ҳуқуқини олган юридик 
шахслар биржа аъзоларидир.
Биржа аъзоларининг ҳар бир тури ўзининг вазифаси, амалга 
оширадиган функциялари жиҳатидан алоҳида мавқега эга бўлади. Шу 
нуқтаи назардан қараганимизда биржа аъзоси сифатида диллер, 
брокер ва трейдерларнинг ҳуқуқий мавқеи бир биридан фарқ қилади.
Биржа битимларини ўз номидан ва ўз ҳисобидан тузувчи биржа 
аъзоси дилер ҳисобланади. Биржа товарлари нархларининг, талаб ва 
таклифнинг даражасини сақлаб туриш учун ўз зиммасига биржа 
битимларини тузиш мажбуриятини олган дилер эса маркет-
мейкердир. 
Биржа брокери биржа аъзоси сифатида мижознинг топшириғига 
кўра ва унинг ҳисобидан биржа битимларини тузувчи субъект 
ҳисобланади.
Қонунчилик дилер ва брокер вазифалари биржанинг битта аъзоси 
томонидан қўшиб амалга оширилишига рухсат беради. Бироқ, давлат 
ҳокимияти ва бошқаруви органларининг биржа аъзоси бўлишига 
рухсат этилмайди. Фақатгина валюта биржасига нисбатан бундай 
қоида татбиқ қилинмайди. 
Биржа аъзолари биржа савдоларида уларнинг номидан биржа 
битимлари тузишга ваколатли бўлган ўз ходимлари (трейдерлар) 
орқали иштирок этади
.
Биржа савдоларида иштирок этувчи биржа аъзолари муайян 
ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларга эга бўладилар. Биржа аъзолари: 

биржа савдоларида иштирок этиш ва биржа битимларини 
тузиш; 

биржа комиссиялари фаолиятида иштирок этиш; 

биржа савдоси қоидаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш; 

биржа 
томонидан 
тақдим 
этиладиган 
хизматлардан 
фойдаланиш; 

ҳар бир биржа савдосининг якунлари тўғрисида ахборот олиш 
ҳуқуқига эга. 
Биржа аъзоларининг мажбуриятлари сирасига: 
-биржада ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига ва биржа савдоси 
қоидаларига мувофиқ амалга ошириш; 
-мижозга унинг манфаатларини кўзлаб тузиладиган биржа 
битимлари, шунингдек унинг топшириқлари бажарилиши билан 
боғлиқ тўлиқ ахборотни ўз вақтида тақдим этиш; 


IX БОБ. Биржалар фаолияти ва қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий 
тартибга солиш
 
261 
-биржага ўзларининг биржа савдоларида иштирок этганлиги 
ҳамда биржа битимларини тузганлиги билан боғлиқ тўлиқ ахборотни 
ўз вақтида тақдим этиш; 
-мижоз билан шартнома тузаётганда уни биржа савдоси 
қоидалари ҳамда клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш 
шартлари билан таништириш; 
-ўз ҳисобидан ва мижознинг ҳисобидан тузилган биржа 
битимларининг алоҳида ҳисобини юритиш; 
-ўз мижозлари пул маблағларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини 
юритиши шартлиги кабилар киради. 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish