Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


учинчи шахсларга ошкор қилиниши мумкин эмас



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

учинчи шахсларга ошкор қилиниши мумкин эмас.
Бироқ, қимматли қоғозларга доир биржа битимларини ёзма 
равишда расмийлаштириш талаб қилинмайди. Шу билан бирга биржа 
битимларига нисбатан нотариал тартибда тасдиқланиш талаби ҳам 
жорий этилмайди.
Биржа битимларининг самарадорлиги уларнинг бажарилишини 
таъминлаш орқали рўёбга чиқарилади. Буни таъминлаш учун 


IX БОБ. Биржалар фаолияти ва қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий 
тартибга солиш
 
263 
амалдаги қонунчилигимизда тегишли шарт-шароитлар яратилади. 
Жумладан,
клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш; 
агар биржа битими шартларида назарда тутилган бўлса, биржа 
товарларини етказиб беришни назорат қилишни ва ҳисобга олишни 
амалга ошириш; 
пул маблағларини ва биржа товарларини олдиндан депонентга 
қўйишни назарда тутувчи механизмларни белгилаш; 
биржа савдоси қоидаларига ва биржа битимлари бўйича 
мажбуриятларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
Борди-ю, биржа банкрот деб топилган тақдирда, биржа 
аъзоларининг ва улар мижозларининг биржа ҳисобварақларидаги 
мол-мулки тугатиш массасига киритилмайди ҳамда биржа аъзоларига 
ва уларнинг мижозларига уларнинг биржа битими бўйича 
мажбуриятлари бажарилганидан кейин қайтарилиши лозим. 
Биржанинг 
мажбуриятлари 
бўйича 
ундирувни 
биржа 
аъзоларининг ва улар мижозларининг мол-мулкига қаратишга йўл 
қўйилмайди.
Биржа аъзоларининг маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, 
биржа битими бўйича мажбуриятларни бажариш тузилган биржа 
битимларининг бажарилишини таъминлаш фондининг пулли ва 
қайтариб бериш асосида биржа аъзоларига тақдим этиладиган 
маблағлари орқали таъминланиши мумкин.
Давлат активларни сотиш билан боғлиқ муносабатларни 
тартибга солиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2009 
йилнинг 29 январида “Давлат активларини биржа савдоларида 
сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом қабул қилинган. 
Мазкур қарор билан Давлат активларининг рўйхати ва уларни 
биржа савдоларига қўйиш муддатлари умумий қоидага кўра сотувчи 
томонидан белгиланиши назарда тутилди. Бироқ, бу ўринда 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси 
муайян бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида Давлат активларини 
биржа савдоларига қўйишнинг бошқа муддатларини белгилаши 
мумкин. Сотувчи белгиланган тартибда савдоларга қўйиладиган 
давлат активлари тўғрисидаги ахборотни очиш, харидорлар қидириш 
ва улар учун сотилиши назарда тутилган давлат активи билан 
олдиндан танишиш учун шароитлар яратиш ишларини ташкил 
қилади. Давлат активларини савдоларга қўйиш сотувчининг тасарруф 


IX БОБ. Биржалар фаолияти ва қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий 
тартибга солиш
 
264 
этувчи ҳужжати (буйруғи, фармойиши ёки топшириқномаси) асосида 
ва сотувчи билан тузилган шартнома-топшириқномасига мувофиқ 
сотувчининг воситачиси томонидан амалга оширилади. 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида
2011 йил 7 январда 2178-сон билан рўйхатдан ўтган “Биржа 
савдоларига қуйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини ҳисобга олиш 
тартиби тўғрисида”ги Низомга
асосан Ўзбекистон Республикаси 
Давлат рақобат қўмитаси қарори билан аниқланган стратегик ва 
монопол маҳсулотларни, хом ашё ва материалларни биржа 
савдоларига қўйиш тасдиқланган графикларга мувофиқ амалга 
оширилади. Бу ўринда биржа тасдиқланган графикка мувофиқ биржа 
савдоларига қўйиладиган, шу жумладан, такроран қўйиладиган 
стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар 
ҳажмлари ҳисобини юритади. 
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 июнда қабул қилинган 
“Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида электрон 
харидларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 
Низомга
биноан, бюджетдан маблағ олувчилар ҳисобланмайдиган 
буюртмачиларни аккредитация қилиш учун ариза берувчилар 
биржага (кейинчалик биржага бериш учун буюртмачи рўйхатдан 
ўтказилган жой бўйича биржанинг минтақавий бўлинмаларига) 
қуйидагиларни тақдим этадилар:

белгиланган шаклдаги ариза; 

давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг 
ксеронусхаси (жисмоний шахслар учун - паспортларининг 
ксеронусхалари); 

буюртмачи - юридик шахс раҳбари ва бош бухгалтерининг 
тасдиқланган имзолари намуналари, шахсий имзонинг тасдиқланган 
намунаси 
(жисмоний 
шахслар 
учун) 
қўйилган 
карточка. 
Микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш 
функциясини амалга оширувчи шахс имзосининг намунасини тақдим 
этиш талаб қилинмайди. 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish