Коррупция шуниси билан хавфлики, у:
жамиятда ижтимоий тенгсизликни юзага келтиради;
аҳолининг, халқнинг олиб борилаётган ислоҳотларга бўлган ишончини йўқ қилади;
жамиятда мавжуд ижтимоий муносабатларда адолатсизликни вужудга келтиради;
энг ёмони, аҳоли ўртасида турли хил норозиликларни келтириб чиқариши мумкин.
Коррупциянинг объектив сабабларидан бири давлатнинг иқтисодиётга аралашуви ва шунга боғлиқ ҳолда бизнесни ривожлантириш муаммоларини ҳал қилиш давлат амалдорларига боғлиқ бўлишидир. Давлатнинг иқтисодиётга таъсири иқтисодий, ҳуқуқий ва маъмурий усуллар орқали юз беради. Бу усулларнинг қўлланилиши амалдорлар фаолиятига боғлиқдир.
Айрим тадқиқотчилар коррупциянинг келиб чиқиш сабабларини аниқлашда давлат қонунларининг номукаммаллигига урғу берадилар. Бироқ ҳеч қачон ва ҳеч қаерда абадий мукаммал қонунлар бўлмаслигига, одатда қонунлар реал ҳаётдаги ўзгаришлардан орқада қолганлиги учун ҳам тез-тез ўзгартирилиб, тўлдирилиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Айрим олимлар ва сиёсий арбоблар эса сабаб сифатида давлат амалдорлари иш ҳақининг камлигини эътироф этишади. Тўғри, бу ҳам порахўрликни кучайтириши мумкин, бироқ бирдан-бир сабаб сифатида қайд этиб бўлмайди. Чунки, иш ҳақининг озлиги қуйи табақадаги амалдорларни порахўрликка ундаши мумкин, аммо катта миқдорда пора олиш юқори мансабли амалдорларга хослигини унутмаслик керак.
Умуман олганда, юксак ликвидли активларнинг мавжудлиги ва давлатнинг иқтисодиётга аралашуви, демократия даражасининг пастлиги коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг объектив сабаблари бўлса, аҳоли маънавиятининг даражаси ва ахлоқ-одоби, демократия қоидаларига содиқлигидаги нуқсонлар коррупциянинг субъектив сабабларига киради. Субъектив муносабат коррупцияни таг-томири билан йўқота олмайди. Чунки унинг илдизлари иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш даражасига бориб тақалади.
Коррупциянинг шакллари ва турлари.
Аксарият ҳолларда коррупция деганда, давлат амалдорлари томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб, бойлик орттириш мақсадида фуқаролардан пора олиш, қонунга хилоф пул даромадларини қўлга киритиш тушунилади. Аммо давлат амалдорларигина эмас, масалан, фирмаларнинг менежерлари ҳам коррупцияга доир муносабатларнинг иштирокчилари бўлиши, пора билан эмас, бошқа шаклда берилиши мумкин. Коррупция ташаббускорлари баъзан давлат амалдорлари эмас, тадбиркорлар ҳисобланади.
Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш шакллари ғоят ранг-баранг бўлгани боис турли мезонларга кўра коррупциянинг ҳар хил турлари фарқланади. Хусусан, коррупцияни бир нечта асосий турларга ажратиш мумкин:
Юридик адабиётларда коррупция бир нечта асосий турларга ажратиб ўрганилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |