Хусусан, сиёсат коррупцияга қарши кураш тизимининг қуйидаги саккизта элементни ўз ичига олади: 1. Коррупцияга қарши курашиш асосий ички ҳужжатларни мавжудлиги.
2. Коррупция хавфини аниқлаш ва баҳолаш.
3. “Юқоридан қуйига муносабат”. Юқори даражада раҳбарлик намунаси.
4. Аниқланган қоидабузарликларга чора-кўриш ва жавобгарликка тортиш.
5. Коррупция қарши чоралар, аниқланган коррупция хавфларини минималлаштириш.
6. Коррупцияга қарши курашиш учун жавобгар шахслар ва бўлинмалар.
7. Мониторинг, назорат ва ҳисобдорлик.
8. Aхборот, алоқа ва маслаҳат.
Давлат органлари ва муассасаларининг раҳбарлари, шунингдек, ушбу органлари ва муассасаларининг таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари ўзига бўйсунувчилар, фуқаролар ва юридик шахслар билан муносабатларда ҳалол, адолатли ва мустақил хулқ-атвор намунаси бўлишлари керак.
Давлат органлари ва муассасалари раҳбарлари коррупцияга қарши курашиш самарали тизимни яратиш ва амалга оширишда қуйидагилар орқали етакчиликни намойиш этадилар:
- давлат органлари ва муассасалари фаолиятининг хавф-хатарга эга функциялари (йўналишлари)га коррупцияга қарши курашиш самарали чора-тадбирлар ва тартибларни жорий этиш, шу жумладан, коррупцияга қарши курашиш дастури йўл харитасини ишлаб чиқиш ва унинг ижросини назорат қилиш орқали кўмаклашиш;
- ўз мансаб мажбуриятларини бажариш доирасида, давлат органлари ва муассасалари ходимларида коррупциянинг барча шакллари ҳамда кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантирган ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчилик нормалари, қабул қилинган ички ҳужжатларга риоя қилиш ва ахлоқий хулқ-атвор юзасидан шахсан намуна сифатида намоён бўлиш.
“Юқоридан қуйига муносабат”нинг амалга ошириш намунаси.
Давлат идоралари ва муассасалари раҳбарлари, шунингдек, мазкур органлар ва муассасаларининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари қуйи бўғинлар, фуқаролар ва юридик шахслар билан муносабатларда ҳалол, адолатли ва мустақил хулқ-атвор намунаси бўлиши керак.
1. Коррупцияга қарши талабларга риоя қилишнинг аҳамияти тўғрисида раҳбарлардан тортиб то қуйи ходимларга қадар видео ёки ёзма хабарларни тайёрлаш ва нашр этиш.
2. Раҳбар ходимлар учун KPI тизимига коррупцияга қарши кўрсатгичларни киритш.
3. Ички ва ташқи манбаларда коррупцияга қарши қўлланманинг даврий мақолалари ва нашрлари.
4. Коррупцияга қарши тадбирларда фаол иштирок этиш.
5. Иш юритиш ва коррупцияга қарши талаблар юзасидан ўз ходимларидан уларга келиб чиқадиган масалалар бўйича маслаҳатлар бериш.
6. Ҳалоллик, одиллик, очиқлик ва ўзаро ёрдам тамойиллари асосида корпоратив маданиятни шакллантириш.
7. Назорат процедураларини ишлаб чиқиш ва баҳолашда унинг функциялари таркибига кирувчи коррупция билан боғлиқ хатарлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилишда қатнашиш.
8. Бошқарув процедурларини бажаришда юз берган оғишлар ва юзага келган нохушликларни тузатиш чораларини ишлаб чиқишда қатнашиш тўғрисида Департаментни хабардор қилиш.
9. Аҳлоқий ҳулқ-атворнинг шахсий наъмунасини ва коррупцияга қарши курашиш қонунлар ва қабул қилинган ички ҳужжатларни намойиш қилиш.
10. Коррупцияга қарши самарали чора-тадбирлар ва процедураларни амалга оширишга кўмаклашиш, шу жумладан кррупцияга қарши чоралар дастурини (харитасини) ишлаб чиқишда иштирок этиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш.