Тошкент давлат юридик университети ихтисослаштирилган филиали 2-курс талабалари учун



Download 234,07 Kb.
Pdf ko'rish
Sana10.04.2022
Hajmi234,07 Kb.
#541377
Bog'liq
2. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолитяти



ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ
ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ФИЛИАЛИ
2-курс талабалари учун
Модуль номи
: Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти
 
Иш тури
: Якуний назорат 
Ўтказилган сана
: 24.01.2022 й. 
А бўлимдаги 2 та мантиқий саволга жавоб ёзилиши шарт. 
№ 
Баҳолаш мезонлари 
1-мантиқий 
савол 
2-мантиқий 
савол 
1. 
Мантиқий саволнинг моҳияти тўғри тушунилганлиги ва 
жавобнинг тўлиқлиги ҳамда савол мазмунига мос келиши 
2. 
Жавобнинг назарий асосланганлиги, модул асосий тушунча 
ва категорияларининг тўғри қўлланилганлиги ҳамда мустақил 
фикрларнинг баён қилинганлиги 
3. 
Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар 
нормаларидан 
фойдаланилганлиги ва тўғри қўлланилганлиги 
4. 
Грамматик, орфографик ва стилистик хатоларнинг мавжуд 
Эмаслиги 3 
 
Жами балл 
 
Б бўлимдаги 1 та казусга жавоб ёзилиши шарт. 
№ 
Баҳолаш мезонлари 
Казус 
1. 
Мантиқий саволнинг моҳияти тўғри тушунилганлиги ва жавобнинг 
тўлиқлиги ҳамда савол мазмунига мос келиши 
2. 
Жавобнинг назарий асосланганлиги, модул асосий тушунча ва 
категорияларининг тўғри қўлланилганлиги ҳамда мустақил фикрларнинг 
баён қилинганлиги 
3. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларидан фойдаланилганлиги ва тўғри 
қўлланилганлиги 
4. 
Грамматик, орфографик ва стилистик хатоларнинг мавжуд эмаслиги 
 
Жами балл 
 
Қўшимча тақриз учун: 
Текширувчи Ф.И.О ва имзоси:___________ 
_____________________________________________________________________________ 
________________________ __________ 
Талабанинг Ф.И.О. Курс
Модуль номи: 
 
____________________
талабанинг имзоси
Қабул қилувчининг Ф.И.О. ва имзоси __________________________________________ 
Умумий балл 


ВАРИАНТ 3 
A – бўлим
1 – савол 
Ҳуқуқбузарликнинг якка тартибдаги профилактикаси объектларини 
санаб ўтинг. 
Хуқуқбузарлик – бу айбли ижтимоий, хуқуққа хилоф қилмиш 
хисобланади. Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 30 октябрда қабул 
қилинган Узбекистон Республикаси хуқуқбузарликлар профилактикаси 
тоғрисидаги 371 – қарорга мувофиқ, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси — 
ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни 
аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир 
этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни 
аниқлаш, бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар 
умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг 
ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлари тизими 
хисобланади. Яъни хуқуқбузарликлар профилактикаси бу ижтимоий 
аҳамиятга ега ҳодисадир. Aгар, зарар фақат жабрланувчилар томонидан 
етказилган бўлса ҳам, ҳуқуқбузар жамиятга зарар етказади, чунки у 
ижтимоий меҳнат тақсимоти тизимида ўз ўрнини егаллаган ва шунинг учун 
бошқа барча аъзолар билан функционал боғлиқ бўлган жамиятнинг ҳар-бир 
аъзосига тажовуз қилади. “Aгар маҳсулот ҳуқуқбузарлик натижасида нобуд 
бўлса, унинг егаси ҳам, жамият ҳам зарар кўради, чунки бу маҳсулот бозорга 
кирмайди ва еҳтиёжмандларнинг еҳтиёжини қондирмайди.
Тадқиқотчи Л. Монтгомерининг кузатувларига кўра, 1993 йилдан 1995 
йилгача Нью-Йоркнинг бир неча туманларида, профилактикани самарали 
ташкил этилиши натижасида одам ўлдириш жиноятлари ўртача 39 %, 
квартираларга бостириб кириш ҳолатлари 25 %, автомобилларни олиб қочиш 
ҳолатлари 36 % га камайган.
Казусимиздан келиб чиқадиган бўлсак, хуқуқбузарликларнинг олдини 
олишнинг асосий йўналишларидан бири якка тартибдаги профилактика 
хисобланади. Якка тартибдаги профилактика ижтимоий жихатдан оғир 


ахволда бўлган шахсларни ва оилаларни аниқлаб, уларга илими педагогларни 
жалб қилб кеинчалик уларни хуқуқбузарлик содир этишини олдини олишка 
қаратилган фаолият. 
Хуқуққбузарликларнинг якка тартибдаги чора тадбирлари ваколатли 
органлар томонидан ишсиз деб топилган уюшмаган ёшлар, оиласида 
турли кўринишда низоли ҳолатларни келтириб чиқарадиганлар, 
алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандликка мубтало бўлган, руҳий 
касалликларга, ОИВ инфекциясига, таносил касалликларига ва 
атрофдагилар учун хавф солувчи бошқа касалликларга чалинганларга 
нисбатан олиб борилади.
2013 йил 30 октябрда қабул қилинган Узбекистон Республикаси 
хуқуқбузарликлар профилактикаси тоғрисидаги 371 – қарорга мувофиқ 
Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирларига 
қуйдагилар киради: профилактика суҳбати; расмий огоҳлантириш; 
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган 
шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиш; ижтимоий реабилитация қилиш 
ва ижтимоий мослаштириш; профилактик ҳисобга олиш; мажбурий 
даволанишга юбориш; маъмурий назорат. 
Ҳуқуқбузарликнинг якка тартибдаги профилактикаси объектлари: 
шахснинг, унинг ижтимоий муҳитининг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий-
маиший шароитлари ва турмуш тарзи, шахснинг ғайриижтимоий хулқ-
атворини, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллигини, шунингдек содир 
этилган ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини тавсифловчи 
бошқа омиллари хисобланади. 


ВАРИАНТ 3 
A – бўлим 
4 – савол 
Вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этилишига имконият 
яратувчи сабаблар ва омиллар жумласига қайсиларни киритиш мумкин. 
Бугунги кунда бизнинг мамлакатимизда хам вояга йетмаганларнинг 
жиноят содир этилиши ошиб бомоқда, бунга сабаб аввало оила. Айрим ота-
оналар фарзанди дунёга келгач, арзимаган баҳонани рўкач қилиб, ажрашиб 
кетади. Ўз навбатида, оила бузилиши болага ўта салбий таъсир кўрсатиб, 
унинг 
тарбиясини 
издан 
чиқариб 
юборади. 
Биз 
биламизки 
Конституциямизнинг 64-моддасида ота-оналар ўз фарзандларини вояга 
етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур экани қайд этилган. Аммо 
ажрашиб кетган айрим ота-оналар фарзанд тарбиясида умуман иштирок 
этмаслиги, ҳатто фарзанди моддий таъминотини ҳам ихтиёрий амалга 
оширмаётгани каби ҳолатлар кузатиляпти. Бундей холатлар жуда ачинарли 
албатта. 
Ота-оналарнинг 
фарзанд 
тарбиясига 
эътиборсизлиги, 
ўз 
фарзандининг тарбиясини бировларга ишонишлари ҳам салбий ҳолатлар 
келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда айрим ота-оналар ўз 
фарзандларини моддий жихатдан яхшироқ таминлаш учун, уларни келажакда 
хечкимдан кам бўлмаслиги учун ўз фарзандларини ота-онаси йоки 
қариндошига ташлаб ўзлари чет давлатга кетайотгани ва натижада фарзан 
ота-она тарбиясидан махрум бўлиши. Бу уларнинг жиноят йўлига кириб 
қолишларига сабаб бўляпти. Масалан фарзанд хох оўил бўлсин хох у қиз,
айни балоғат ёшига қадам қўяётган бир пайтда, руҳшунослар тили билан 
айтганда, "ўтиш даври"да боланинг ҳар қандай хатти-ҳаракати ва 
ҳолатларини, юриш-туришини жиддий назорат қилиш шарт. Айниқса, 
бундай пайтда фарзанд тарбиясини бировларга ишониб бўлмайди. 
Воягайетмаганларнинг жиноят содир этишини олдини олишнинг биринчи ва 
асосий босқичи бу ота-она томонидан фарзанд тарбиясига этиборлий бўлиши 
хисобланади. 


ВАРИАНТ 3 
Б – бўлим 
1 – казус 
Хуқубузарликларнинг ситуатив олдини олиш чора-тадбири деб – бирон 
жиноятни содитр этитлиши олдини олиш мақсадида огохлантириш деилади. 
Масалан юқоридаги казусимиздахам жиноятни олдини олиш учун камера 
орнатилагни айтилмокда. Бу ўз навбатида жиноятни камаишига олиб келди. 
Ситуатив профилактикада давлат ёки хусусий шахс ёки шахслар гуруҳининг 
ҳар қандай фаолияти, жиноят содир етилишидан олдин ёки ундан олдин 
жиноятни бартараф етиш ниятида ҳар қандай қўшимча ҳаракатлар амалга 
оширилади. Жиноятчиликнинг олдини олиш жиноят содир етиш 
имкониятларини камайтириш усулларига еътибор қаратиб, профилактика 
ёндашувидан фойдаланадиган нисбатан янги тушунчадир. Бу биринчи марта 
буюк Британия ички ишлар вазирлигининг 1976 йилги ҳисоботида баён 
етилган. жиноий вазиятга қаратилган ва криминологик тадқиқотларнинг 
кўпчилигидан фарқ қилади чунки у муайян турдаги жиноятларга йўл 
қўядиган вазиятларни ўрганиш билан бошланади. Ушбу вазиятларни 
тушуниш орқали муайян жиноятларни содир етиш имкониятларини 
камайтириш мақсадида тегишли шартларни ўзгартириш механизмлари 
жорий етилади. Шундай қилиб, жиноятчиларни жазолаш ёки аниқлашга 
емас, балки жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ва унинг нияти 
жиноятчиларга нисбатан жиноий фаолиятни камроқ жалб қилишдир.

Download 234,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish