Тошкент давлат транспорт университети бажарди: т ф. д., профессор Т. Р. Нурмухамедов



Download 376,99 Kb.
bet1/4
Sana24.02.2022
Hajmi376,99 Kb.
#226569
  1   2   3   4
Bog'liq
12-амалий иш


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ
ТРАНСПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ
Бажарди: т.ф.д., профессор
Т.Р.Нурмухамедов
1 КУРС МАГИСТРАТУРА ТАЛАБАЛАРИ УЧУН
«ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ» ФАНИДАН МАВЗУЛАР БЎЙИЧА ТАҚДИМОТ
1 КУРС МАГИСТРАТУРА ТАЛАБАЛАРИ УЧУН
«ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ» ФАНИДАН МАВЗУЛАР БЎЙИЧА ТАҚДИМОТ
Ишдан максад: Илмий билишда прогноз қилиш, фанда башорат ижод шакли сифатида, иқтисодий тадқиқотларда илмий ижод ва башорат методологиясидан талабалар амалиётда фойдаланишлари тўғрисида маълумот бериш.
12 – АМАЛИЙ ИШ: ИЛМИЙ ПРОГНОЗ ҚИЛИШ ИЖОДИЙ ЖАРАЁН СИФАТИДА
Илмий билишда прогноз қилишнинг ўрни
Билишнинг ижодий фаоллиги, бизнингча, икки ўзаро боғланган интенцияга, билиш жараёни субъекти бўлган инсоннинг ижодий ва билиш қобилиятларини рўёбга чиқаришнинг икки йўналишига эга.
Биринчидан, билиш жараёнидаги ижод илмий билимни муттасил тўлдириш, оширишга йўналтирилган, иккинчидан, ижодий фаоллик мавжуд ҳаққоний билим асосида табиат ва жамиятнинг бўлғуси ривожланишини озми-кўпми аниқ башорат қилиш имконини беради.
Инсоният ҳамиша келажакни башорат қилишга эҳтиёж сезган. Ҳозирги замон постиндустриал ахборот жамияти жадал ва зиддиятли ривожланаётган бугунги кун шароитларида бундай эхтиёж янада ортди. Ҳаётнинг ўзи, ижтимоий тараққиёт, фан, техника, замонавий технология ва ишлаб чиқаришларнинг ҳозирги замон даражаси келажакни ҳар хил томондан ўрганиш, тадқиқ қилишга мажбур этмоқда.
Табиат ва жамият ривожланишининг объектив қонунлари ва тенденцияларини ижодий билиш асосидагина келажак ходисаларини тўғри башорат қилиш мумкин. Табиат ва жамият қонунларини ижодий ўзлаштириш олам ва инсон ҳақидаги билимларимиздан ижтимоий тараққиёт манфаатларида фойдаланиш имконини беради.
Моддий оламнинг келажакдаги тараққиётини прогноз қилиб биз инсоннинг ўтмиш ва бугунги кун ҳақидаги мавжуд хаққоний билимини номаълум келажакка онгли равишда экстраполяция қиламиз. Бунга бизнинг билиш соҳасидаги ижодий қобилиятимиз, кузатувчанлигимиз, мантиқий фикрлаш ҳамда кузатиш ва мушоҳада юритиш орқали тўғри ва теран хулосалар чиқариш имкониятларимиз кўмаклашади.
Ижтимоий тараққиётнинг хилма-хил жараёнлари зиддиятли ривожланишини кузатиб, ижодкор инсон асрлар оша жамиятнинг, унинг турли соҳалари: сиёсат, техника, иқтисод, маънавият ва маданиятнинг келгуси ривожланишини башорат қилишга интилиб келган. Масалан, ҳозирги замон иқтисодиёт назарияси иқтисодий прогноз қилишда математика, эҳтимоллик назарияси, математик ва иқтисодий статистика, компmютерларда мураккаб ҳисоб-китоблар қилиш ва ҳоказоларнинг кучли тадқиқот аппаратидан фойдаланилади.
Ижтимоий тизимларнинг ривожланишини илмий прогноз ва башорат қилиш ўзининг теранлиги, мураккаблиги ва бетакрорлиги билан ажралиб туради. Жамият тарихида иккита мутлақо бир хил ҳодиса бўлиши мумкин эмас. Ҳар бир тарихий ҳодиса ўзига хос ва бетакрордир.
Кишилик жамиятининг тарихий тарақиётини прогноз қилишда илмий ижоднинг вазифаси тарихий фактларнинг тартибсиз уюми орасидан такрорланувчи ҳолатлар, қонуниятларни аниқлаш, ажратиб олиш, ҳодисанинг моҳият-мазмунини аниқлаш ва тушунишга ҳаракат қилиш, сўнг тўғри ва теран ижтимоий прогноз қилишдан иборатдир. Тўғри башорат ва прогноз қилиш учун тўғри ахборотга эга бўлишнинг ўзи кифоя эмас, ахборотни маҳорат билан, ижодий қайта ишлаш, уни умумлаштириш, абстракциялаштириш, анализ ва синтез, индукция ва дедукция, кузатиш ва тизимга солиш сингари умумилмий методлар билан олинган маълумотлар билан тўлдириш зарур.
Илмий билишнинг барча шакллари, усуллари ва воситаларидан фойдаланиб фанда илмий башорат қилиш илмий билишнинг зарур жиҳатларидан биридир. Шу билан бир вақтда, табиат ва жамият ривожланишининг теран моҳияти, қонуниятларини билмасдан тўғри, унумли илмий башорат қилиш мумкин эмас.
Илмий башорат фанда прогноз қилиш билан чамбарчас боғлиқ. «Прогноз» тушунчаси грекча «prognosis» атамасидан келиб чиққан бўлиб, башорат қилиш, бирор нарсани олдиндан кўра билиш деган маънони билдиради.
Илмий билишда прогноз қилиш - ўрганилаётган объектнинг ривожланиш истиқболларини махсус ўрганувчи илмий башорат шакли прогноз билан боғлиқ.
Ижтимоий фан соҳалари: социология, полигология, иқтисод назариясида прогноз қилиш ижтимоий бошқарувнинг фундаментал негизини ташкил этади ва ҳар ҳил ижтимоий тизимларнинг эҳтимол тутилган ривожланиши сценарийларини режалаштириш, дастурлаштириш, лойиҳалаштиришни ўз ичига олади. Масалан, минтақани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг прогностик моделини тузиш долзарб вазифадир. Ижтимоий-иқтисодий илмий прогнозлар қисқа ва ўрта муддатли истиқболга тузилади ҳамда асосан саноат, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, ёнилғи-энергетика комплекси, транспорт ва ҳоказоларни оптимал бошқариш йўлларини аниқлаш бўйича тактик хусусиятга эга бўлади.
Илмий ижодда изланиш йўсинида прогноз қилиш ва норматив прогноз қилиш тафовут этилади.
Ижтимоий ҳодисаларни прогноз қилишнинг мазкур шаклларини таққослаш бошқарувнинг самарадорлигини ошириш учун тавсиялар ва методик кўрсатмалар ишлаб чиқиш имконини беради.

Download 376,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish