12. Бошқарманинг пудратчилик фаолиятини амалга оширадиган пудратчи гурух
Бошқарманинг пудратчи гурухи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқармасининг ишлаб чиқариш ходимлари таркибига киради ва пудратчи бўлинмалар, корхона ва ташкилотлар томонидан бажариладиган қурилиш-монтаж ишларини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради.
Гурухга гуруҳ бошлиғи раҳбарлик қилади. У бошқарма бошлиғи таклифи билан ЎТЙ бошқарув раиси буйруғи асосида лавозимига тйинланади ва озод қилинади. Гурух бошлиғи лавозимига олий темир йўл мухандислиги ва қурилиш бўйича камида 5 йиллик мутахассислик иш тажрибасига эга бўлган шахс тайинланади (асосий касб ва лавозимлар классификаторига мувофиқ).
Гурух ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Президент фармони ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини, ЎТЙ раҳбарияти, бошқарма бошлиғи буйруқлари ва кўрсатмалари, ички меҳнат қоидалари ва ушбу Низомни қўллайди.
Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ишларни ташкил этишни таъминлаш, қурилиш-монтаж ишларини самарадорлигини ошириш, белгиланган муддатда сифатли бажарилган қурилиш объектларини топшириш;
жойларга чиқиб қурилиш-монтаж ишлар хажмини қурилишнинг юқори техник даражасида лойиҳа-смета ҳужжатларига биноан амалга оширилишини таъминлаш;
ажратилган маблағларни пудратчи корхоналар томонидан мақсадли фойдаланишини назорат қилиш;
“Буюртмачи”дан қурилиш учун тасдиқланган тўлиқ лойиҳа-смета ҳужжатларини қабул қилиш;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг капитал қурилиш дирекцияси билан бош пудрат шарномаларини ва пудратчи корхналар билан пудрат шартномаларини тузиш;
пудратчиларга лойиҳа-смета ҳужжатларини бериш;
янги йилга қурилиш-монтаж ишларини жадвал ва тўпламини тузиш;
“Буюртмачи” билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатларига изохларини кўриб чиқиш;
пудратчи қурилиш корхоналари шартнома шартлари бажарилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;
бош пудратчи томонидан тақдим этиладиган махсулот, қурилиш материал ва қурилмаларга иш жадвали ва талабномалар ва буюртмалар тузиш;
капитал қурилиш дирекцияси иш назоратчилари билан биргаликда пудратчилар томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишларини хажмларини қабул қилиш;
ишлаб чиқаришга ажратилган қурилиш материал ва қурилмаларни тўғри сарфланишини назорат қилиш;
пудратчи корхоналар томонидан тузилган яширин ишлар далолатномаси, ишларни қабул қилиш ва топшириш далолатномаларини, қурилиш ишларини маҳсус журналини, геодезик тақсимланиш, ўлчам нуқталари ва баландликлар журналини юритиш;
буюртмачига бажарилган қурилиш-монтаж ишлар хажмини топшириш;
бошқарманинг таркибий бўлинмалар ва пудратчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тезкор ҳисоботи, берилган топшириқлар бажарилиши ва иқтисодий тахлилни амалга ошириш;
қабул қилинган материаллар, махсулот ва қурилмалар сифатини мониторинг қилиш, етказиб берувчиларга шикоят ва санкциялар бериш;
бошқарманинг пудрат фаолиятини молиявий ҳисоботини амалга ошириш;
тугалланган қурилиш лойиҳаларини қабул қилиш ҳамда фойдаланишга топшириш учун ишчи ва давлат тафтишни ташкил қилиш тўғрисида буюртмачини хабардор қилиш;
барча пудратчилар томонидан ишлаб чиқариш технология ва сифатини берилган лойиха-смета хужжатларига мувофиқ бажарилишини доимий назорат қилиш.