2. Бошқарманинг асосий фаолияти ва бошқарув вазифалари
Бошқарма фаолиятининг асосий йўналишлари:
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ доирасида минтақавий темир йўл узел (бундан кейин МТУ) билан биргаликда ўрнатилган тезликда поездларнинг хавфсиз ва узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаш;
темир йўлларни, сунъий ва саноат иншоотларини, кўприк ва ўтказгичларни қуриш, реконструкция килиш, тиклаш ва тубдан таъмирлаш;
МТУ билан биргаликда техник фойдаланиш қоидалари, хавфсизлик талаблари ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ темир йўл тупроқ тўшамасини, сунъий иншоотларни, хизмат ва ишлаб чиқариш ҳудудларини, темир йўл машиналари, кичик механизмлар ҳамда оғир типдаги машиналарни ҳар доим соз ҳолатда сақлаш ва таъмирлаш;
Йўл хўжалиги бўлинмаларини тезкор бошқариш ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг бошқа бўлимлари билан ташиш жараёнининг самарадорлигига эришиш учун ўзаро ҳаракат қилиш;
таркибий бўлинмалари билан бирга ахолига халқ истеъмоли махсулотлари ишлаб чиқариш ва пуллик хизматлар кўрсатишни таъминлаш;
ташқи ташкилот ва жисмоний шаҳсларга транспорт, таъмирлаш ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш;
МТУ билан биргаликда илмий-техник тараққиёт ютуқлари, илғор технологиялар ва илғор тажрибалари йўл хўжалигини ривожлантиришда қўллаш ва фойдаланишда ягона техник сиёсат юритиш;
МТУ билан биргаликда, йўлни қум ва қор босиш, ювиб кетиш, табиий офатлардан йўл тузилмалари ва сунъий иншоотларига етказилган зарар оқибатларини бартараф этиш бўйича профилактик тадбирларини ташкил этиш;
МТУ билан биргаликда йўл хўжалиги қурилмалари ва иншоотларини техник сақлаш тизимини ҳамда меҳнатни ташкил қилиш усулларини такомиллаштириш, даромад ва иш унумдорлигини ошириш, манбаларни тежаш, асосий воситалардан фойдаланиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини яхшилаш;
МТУ билан биргаликда темир йўл тузилмаларини ва қурилмаларининг хизмат қилиш муддатини юқори даражада узайтириш;
МТУ билан биргаликда атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва экологик тоза технологияларни жорий этиш;
Меҳнатни ташкил қилиш ва рағбатлантиришнинг таркибий бўлинмаларида, МТУ билан биргаликда тармоқ бўлинмалари ва корхоналарда бригада, ижара ва бошқа турдаги самарали шаклларни кенг жорий этиш бўйича ишларни ташкил этиш;
Фаол кадрлар сиёсатини олиб бориш, МТУ билан биргаликда номзодлар учун кадрлар захирасини шакллантириш;
Бошқарма ишлаб чиқариш бўлинмаларида импорт ўрнини босадиган эҳтиёт қисмлар, темир йўл устки қатлам қисмлари, асбоб воситалари, таъмирлаш ва фойдаланиш ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ривожлантириш;
МДХ давлатлари темир йўл транспорт воситалари Кенгаш ва Дирекциясининг йўл хўжалиги билан боғлиқ бўлган қарорларини бажаришда иштирок этиш;
илмий ва техникавий ишланмаларини таркибий ҳамда ташқи ташкилотлар иштирокида амалга ошириш;
манбалар тежайдиган технологияларни таркибий ҳамда тармоқ бўлинмаларида жорий этиш;
Бошқарма ва унинг бўлинмаларининг ижтимоий ривожланиши, ишчилар учун қулай меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш;
Бошқарма бўлинмалари ва ЎТЙ АЖ нинг бошқа корхона ҳамда муассасалари ўртасидаги ўзаро муносабатларни кучайтириш, шартнома мажбуриятларига қатъий риоя қилиш, шунингдек ишлаб чиқаришни иҳтисослаштириш;
мураккаб ускуналар ва транспорт воситаларини марказлаштирилган ҳолда таъмирлашни ташкил этиш;
бошқарма бўлинмаларида молия ҳисоботини Ўзбекистон Республикасининг молия ҳисоби тўғрисидаги қонун ва миллий стандартларига мувофиқ ташкил этиш;
маҳфийлик интизоми ва расмий маълумотларни ошкор қилишдан химоя қилиш учун зарур чораларини ўз вақтида бажариш;
таркибий ва тармоқ бўлинмалари ҳодимларини тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ишларни ташкил этиш;
таркибий ва тармоқ ишлаб чиқариш бўлинмаларда Ўзбекистон Республикаси Мехнат Кодексига риоя этилишини назорат қилиш.
Бошқарманинг асосий вазифалари:
мажбурий тартибда меъёрий талабларга мувофиқ, сифат менежменти тизимидан самарали фойдаланиш;
йўлларни, бино ва мншоотларни таъмирлаш, фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича тармоқли меъёрий хужжатлар, қоидалар, йўриқномалар ва низомлар ишлаб чиқариш ҳамда тасдиқлаш;
ЎТЙ темир йўлининг холати тўғрисида, йўл ўлчов мосламаси кўрсаткичларига кўра маълумот тўплаш, сақлаш ва кўриб чиқиш бўйича қатор ишларни амалга ошириш;
Бошқарма ва унинг бўлинмаларининг иқтисодий хамда ижтимоий ривожланиш режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Бошқарма ва барча хисобот бўлимларини молиялаштириш;
МТУ ва Капитал қурилиш бошқармаси билан биргаликда янги темир йўлларни лойиҳалаштириш ва қуриш, йўл хўжалиги воситаларини, бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, тиклаш ҳамда таъмирлаш ишларини режалаштириш, ташкил этиш ва бажариш;
иш хақи тизимини тартибга солиш, ривожлантириш хамда бошқарма ишчи жамоаларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоя қилиш;
ЎТЙ Темирйўлёнилғитаъмин бошқармаси билан биргаликда асосий маҳсулот, машина ва механизмлар, асбоб ва ускуналар, қурилмалар, воситалар ва меъёрий ҳужжатларни марказлаштирилган холда етказиб бериш;
Бошқарма таркибий бўлинмаларида меҳнат хавфсизлиги тизимини ташкил этиш;
бошқа тармоқлар ва муассасалар билан ( автомобиль йўллари, газ қувурлари, электр узатиш тармоқлари ва бошқалар темир йўл билан кесишган жойларда) ўзаро алоқаларини мувофиқлаштириш;
қурилиш - транспорт воситаларини хисобга олиш ва сертификатлашни (мавжудлиги, харид қилиш ва харакатланиши) назорат қилиш;
қурилиш - транспорт воситаларини, қурилма ва ускуналарни, ишлаб чиқариш бино ва иншоотларини қиш шароитида ишлашга тайёрлаш чора-тадбирлари бажарилишини назорат қилиш;
қурилиш - транспорт воситалари ва ускуналарининг эскирганлиги, хисобланган амортизация даврларини
балансдан чиқариш учун ҳужжатлар тайёрлаш, ортиқча бўлган қурилиш - транспорт воситаларини сотиш ва ижарага бериш бўйича таклифлар киритиш;
бахтсиз ходисалар, йўл ҳаракатига келтирган жиддий носозликлар (БР, ОСБР), йўл хўжалиги иншоотларидан фойдаланиш, машина, ускуналар билан боғлиқ ҳисоб-китобларни олиб боришда, уларнинг олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
зарур бўлганда жойига чиққан холда Бошқарма ва тармоқ бўлинмаларига техник, иш бошқариш, иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича амалий ёрдам кўрсатиш;
ишчиларнинг хатлари, шикоятлари, аризалари ва таклифларини ўз вақтида кўриб чиқиб қарорлар қабул қилиш.
Қўшимча даромад олиш мақсадида Бошқарма Ўзбекистон Республикаси қонунларида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Бошқарма асосий ёки бошқа турдаги фаолиятни амалга оширишда мавжуд бўлган қонунчиликда, ушбу Низомга тўсқинлик қилмаган ҳолда, асосий вазифасини – поездларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашда хар қандай қарорларни қабул қилишга хақлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |