Унга кўра,
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020 йил 2 мартдаги фармонига мувофиқ, “рақамли иқтисодиёт”га ўтиш мақсадида давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун ҳар йили қоғоз шаклида тақдим этиладиган 30 мингга яқин ҳужжатларнинг электрон алмашинув тизими яратилади;
Мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалда фаолият кўрсатаётган атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши юқори ва ўртача даражада хавфли бўлган фаолият турларининг атроф-муҳитга ва аҳоли соғлиғига узлуксиз саблий таъсир кўрсатишини муҳокама қилиш учун жамоатчилик эшитувлари амалга жорий этилади.
Қарор билан
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг юқори (I), ўртача (II) ва паст даражада хавфли (III), шунингдек, маҳаллий даражада таъсир кўрсатувчи (IV) ҳамда Давлат экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхати;
Давлат экспертизаси тўғрисидаги низом;
Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳаларини жамоатчилик эшитувларидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
2020 йил 1 октябрга қадар:
Давлат экология қўмитасига ўзининг веб-сайти орқали давлат экологик экспертизасидан ўтказишнинг электрон ҳужжат алмашинуви тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш вазифаси белгиланди.
Нашр этмоқ
Rated 5 stars out of 5
Она сайёрамизга хавф солаётган глобал муаммо: сабаблар ва ечимлар!..
Яшил сайёра7 сентябр 20202450
Дунё саноатлашиб бораётгани сари инсоният учун янгидан янги хавф-хатарлар сони ва кўлами ҳам ортиб бормоқда.
Ўтган асрлардан бошлаб ядровий урушлар, глобал молиявий инқироз, эпидемия, сув тошқинлари ёки чўлланиш каби муаммоларга қарши курашиб келинаётган бўлса, янги аср арафасида озон қатламининг емирилиб бораётгани улар сафига қўшилиб, у келтириб чиқараётган салбий оқибатлар жиддий аҳамият касб этмоқда.
Маълумки, озон қатламининг асосий қисми стратосферада, ер юзидан ўртача 15-50 км. баландликда жойлашган. Қутбларда эса, бу бор-йўғи 8 км. баландликда бошланади. Аҳамиятлиси, 20 километрдан 25 километргача оралиқдаги 5 км.да озоннинг энг зич қисми бор. Ташқаридан озон жуда катта қатламни ташкил этсада, аслида унинг зичлиги кам, агар у ер юзидаги ҳаво қадар зичлаштирилса, атиги 3,5 мм.ли юпқа плёнка ҳосил бўлиши мумкин.
Маълумотларга қараганда, охирги чорак аср давомида одамларда тери саратони, кўз касалликлари, иммун тизимининг сусайиши каби касалликлар тобора кўпайиб бормоқда. Қолаверса, ўсимликлар дунёси ва ҳайвонот оламида ҳам сезиларли салбий ўзгаришлар қайд этилмоқда. Айниқса, деҳқончилик тармоғида ҳосилдорлик пасая бошлаган. Кислород манбайи бўлган дарахтларнинг барглари кичрайиб, фотосинтез жараёни қийинлашмоқда. Буларнинг барчасига сабаб озон қатламида туйнуклар пайдо бўлаётгани, борлари эса, тобора катталашиб бораётганлигидир. Чунки, озон Ернинг қобиқ қисмларидан бири бўлиб, у қуёшнинг зарарли ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилиб келади.
Озон туйнуги даставвал, 1985 йил Антарктида устида, кейинроқ Австралия томон силжиётгани, 1992 йил эса Арктика устида кузатилган. Энг даҳшатлиси, бундан 20 йиллар муқаддам Шимолий қутб тепасида озон қатламидаги туйнук ҳажми рекорд даражага – 26 млн. кв. км.га етганлиги аниқланди. Буни бемалол Африка қитъаси ҳудудига тенглаштириш мумкин. Бу ўз навбатида, сайёрамизнинг ўзига хос ҳимоя қалқони ҳисобланган озон қатлами муҳофазасига ҳар қачонгидан кўпроқ ва жиддийроқ эътибор қаратиш ҳозирги даврда ғоят муҳим эканлигини кўрсатмоқда.
Тўғри, Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисида 1985 йил Вена конвенцияси, 1987 йил Монреал протоколи қабул қилинган. Бу ҳужжатларга кўра, озон туйнукларни келтириб чиқараётган саноатдаги хлорли совиткичлар ва дезодорантлардан воз кечиш зарурлиги таъкидланган. Бироқ, мазкур халқаро ҳужжатлар ижросига кўплаб давлатлар етарлича эътибор қаратишаётгани йўқ.
Ўйлашимча, юқорида келтирилган халқаро ҳужжатларга қўшимча равишда ҳар бир мамлакат экология, хусусан озон қатлами муҳофазасига доир алоҳида миллий дастур қабул қилиши лозим. Бу фуқароларнинг экологик саводхонлигини оширишга хизмат қилади.
Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон мисолида қуйидаги ишлар амалга оширилиши таклифини билдираман:
Мактабгача таълим муассасаларидан тортиб Олий таълимнинг юқори босқичигача экология, жумладан озон қатламини муҳофаза қилишга доир дарс ва машғулотларни йўлга қўйиш;
ОАВ ва медиа маконни экологик муаммолар ҳамда уларни бартараф этишга оид сифатли контентлар билан бойитиш;
Республика бўйлаб ҳар ой камида бир марта «Автомобилсиз кун» акцияларини ўтказиш;
«Яшил Ўзбекистон-2040» концепциясини ишлаб чиқиш;
Экологик муаммолар келтириб чиқараётган юридик ва жисмоний шахсларга жавобгарликни кучайтириш;
Экологик тоза ва энергия тежамкор корхона ва заводлар фаолиятини рағбатлантириш;
Ҳудудларда жаҳон, хусусан Финляндия давлати тажрибасидан келиб чиқиб велосипед йўлакларини бунёд этиш ва бошқалар.
Хулоса сифатида, глобал муаммо – озон қатламини ҳимоя қилиш барчамиз учун олдимиздаги ниҳоятда муҳим бўлган вазифа. Ушбу вазифани ортга суриш, бефарқлик ёки уни шу бугун амалга оширмаслик она сайёрамизни ҳалокатга маҳкум этиш билан баробардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |