“KOMPYUTERNING TASHKIL ETILISHI” Ma’ruza №3,4. Kompyuter tizimining tuzilishi turlari, kompyuter arxitekturasida va tashkil qilishda qo‘llaniladigan standartlar va vositalar, kompyuterlarning tashkiliy qismlari.
Qarshi 2020
- Kompyuter tizimining tuzilishi turlari
- Kompyuter arxitekturasida va tashkil qilishda qo‘llaniladigan standartlar va vositalar Asosiy raqamli mantiqiy sxemalar
- Kompyuterlarning tashkiliy qismlari
Тизим элементи – бу маълум функционал вазифага эга бўлган тизимнинг ташкил этувчиси. Ўз навбатида бир мунча оддий, ўзаро алоқага эга элементлардан иборат тизимнинг мураккаб элементлари кўп ҳолларда қисм тизимлари деб аталади.
Тизимнинг тузилиши – бу хусусий ҳолда турли хил ҳолатдаги элементларни тизим доирасида чеклашда пайдо бўлувчи ички тартибланиш, тизим элементлари ўзаро алоқасининг келишуви.
Тизим структураси – бу тизимнинг асосий хусусиятини белгиловчи таркиби, тизим элементлари ўзаро алоқасининг тартиби ва қоидалари. Агар тизимнинг алоҳида элементлари турли хил босқичлар бўйича тақсимланган бўлиб, элементларнинг ички алоқалари фақат юқорида турувчилари пастки даражада турувчилари ва аксинча кўринишда ташкил қилинган бўлса, бу иерархик структурали тизим бўлади.
Тизим архитектураси – бу фойдаланувчи учун муҳим ҳисобланган тизимнинг хусусиятлари мажмуи. Ахборот тизимларида архитектуранинг муносабати – бу компьютер ва дастурий компонентларнинг мантиқий қурилиши ва улар орасида вазифаларнинг тақсимланишини билдиради.
Ҳисоблаш тизимларини қуришнинг турли хил вариантлари, танланадиган ҳисоблаш элементларини боғлаш структураси ва аппарат дастурий воситаларнинг архитектураси ечиладиган масалага боғлиқ бўлади. Ҳисоблаш тизимларига битта компьютер еча олмайдиган масалалар ажратилади. Бундай масалаларга қуйидагилар киради:
-мураккаб буюмларни (автомобиллар, самолётлар) ёки мураккаб конструкциялар (бино, кўприклар) ни лойиҳалаш;
- об-ҳаво башорати ва иқлим ва экология ўзгаришини моделлаштириш;
- масштабли табиий офатлар (сув тошқини, ер қимирлаши) ни башоратлаш;
- фойдали қазилмаларни қидириш ва ўзлаштириш;
- астрономия, ер сатҳи тасвирларига ишлов бериш;
- мураккаб электрон схемалар (суперкомпьютерлар) ни лойиҳалаш.
2. Kомпютер тизими инсониятнинг ишлаб чиқариш фаолияти ва ҳужжат алмашинув бўйича хизмат кўрсатиш (локал, корпоратив ва глобал компьютер тармоқлари) соҳаларини автоматлаштиришда ҳам қўлланилади.
XТ янги материаллар яратиш, астрофизика, молекуляр ва атом физикаси, кимё ва биология, янги дори воситаларини яратиш каби илмий тадқиқотларда кенг тадбиқ топди.
Кўп процессорли ҲТ буйруқ ва маълумотлар оқимига параллел ишлов берувчи, яъни битта катта масаланинг ҳар хил бўлакларини ечувчи процессорлар тўпламидан ташкил топади. Кўп процессорли тизимларнинг классик мисоли – бу супер ЭҲМ.
Ҳисоблаш машиналари, тармоқлари ва тизимларини ташкил этиш ва бошқаришнинг назарий асосини қуйидаги фанлар ташкил этади:
- Ахборот назарияси элементлари – ахборотлар миқдори, каналнинг ўтказувчанлик қобилиятини, «сигнал - шовқин» муносабатини ўлчаш, кодлаш, сиқиш ва ахборотни тиклаш;
- Сонлар назарияси ва ҳисоблаш математикаси элементлари – ҳисоблаш тизимлари, сонни турли хил тизимларда тасвирлаш, сонлар устида амаллар, тасвирлаш ва амал натижаларининг аниқлиги;
- Математик мантиқ элементлари – мантиқий ифода ва ўзгарувчилар, улар устида амаллар, схема элементлари, мос ўзгартиришларга асосланган боғламалар ва ЭҲМ схемаларини улаш;
- Алгоритмлар назарияси элементлари – даврий, тармоқланувчи, итеграцион жараёнлар, уларнинг хусусиятлари;
- Амалий математиканинг бошқа бўлимлари – графлар назарияси, тармоқ конфигурациясини топологик ўзгартириш.
Компьютерли жиҳозланиши бўйича ҳисоблаш тизимларининг қуйидаги турлари бўлади:
- Бир турдаги;
- Бир турда бўлмаган.
Бир турдаги ҲТ
Стандарт дастурий воситалар тўплами, қурилмаларни улашнинг наъмунавий протоколларидан фойдаланиш имконини берувчи бир турга мансуб компьютерлар ёки процессорлар асосида қурилади. Уларни ташкил қилиш бир мунча оддий бўлиб, тизимга хизмат кўрсатиш ва модернизациялаш енгиллашади.
Бир турда бўлмаган ҲТ
Ўз таркибига турли турдаги компьютерлар ёки процессорларни олади. Бундай тизимларни қуришда яратиш ва хизмат кўрсатиш жараёнини мураккаблаштирувчи турли хил техник ва функционал характеристикаларни ҳисобга олиш керак бўлади.
ПРОЦЕССОР
Процессор асосан қуйидаги қурилмалардан иборат.
Микропроцессор — компьютерни бошқариш ва барча ҳисоб ишларини бажаради. Микропроцессор турли амалларни жуда тез бажариш имкониятига эга. Унинг операцияларни бажариш тезлиги секундига100 миллион амалгача ва ундан ортиқ ҳам бўлиши мумкин.
Оператив хотира процессор учун зарур булган дастурлар ва маълумотларни сақлайди. Компьютер ўчирилиши билан оператив хотирадаги маълумотлар учирилади.
Электрон схемалар (ёки контролерлар) компьютерга кирувчи (монитор, клавиатура ва ҳоказолар) турли қурилмалар ишини бошқаради.
Кириш-чиқиш порти орқали ташқи қурилмалар билан маълумот алмапшнади.
Ички қурилмалар билан маълумот алмашуви учун махсус портлар ҳамда умумий портлар мавжуд.
Умумий портларга принтер ва “сичқонча“ уланиши мумкин. мумий портлар 2 хил булади: параллел — LPT1 — LPT4 билан белгиланади ва кетма кет — СОМ1 — COM3 билан белгиланади. Параллел портлар маълумотлар кириб-чиқишини кетма кет портга нисбатан
тезроқ бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |