Тошкент Давлат техника


Резбали, шлицали ва шпонкали бирикмалар



Download 0,6 Mb.
bet76/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

Резбали, шлицали ва шпонкали бирикмалар. Резбали бирикмаларнинг асосий нуқсонларига резбанинг ейилиши, узилиши, синиб қолиши, эзилиши киради. Ейилган ички резбаларни катталашган ўлчамда янги резба очиш, қўшимча детал ўрнатиш ёки пайвандлаб, сўнг номинал ўлчамда янги резба очиш усуллари билан таъмирлаш мумкин. Ейилган ташқи резбалар эритиб қоплаш ва номинал ўлчамда янги резба очиш би­лан таъмирланади.
Катталашган ўлчамдаги болт талаб қилинганлиги сабабли тешикларга янги резба очиш усули ҳар доим ҳам маъқул бўлавермайди, чунки бунда ўзаро алмашинувчанлик бузилади ва деталларни кейинги таъмирлаш ишлари мураккаблашиб кетади.
Янги (қўшимча) деталлар ўрнатиш усули билан таъмирлашда ейилган резбали тешик қўшимча янги детал ўлчамига тўғри келадиган каттароқ ўлчамда тешилиб, унга резба очилади. Мазкур детал тешикка тўлиқ киргунча буралади ва штифт билан қотирилади. Сўнгра номинал ўлчамдаги резба очилади.
Валларнинг ейилган резбаларини таъмирлашда одатда, тебранма ёй воситасида ёки карбонат ангидрид муҳитида 1,2—1,6 мм диаметрли Н-30 маркали электродлар билан эритиб қоплаш, сўнгра номинал ўлчам бўйича резба очиш усули қўлланилади. Таъмирлашнинг бундай усули диаметри 40 мм гача бўлган резбали валлар учун қўлланилади, каттароқ ўлчамли резбалар учун эса флюс қатлами остида ёки плазма оқимида суюқлантнриб қоплаш усули қўлланилади.
Шлицали ва шпонкали бирикмаларни таъмирлаш. Шлицали ва шпонкали бирикмаларнинг асосий нуқсонларига юзаларнинг ейилиши ва эзилиши, иш юзаларидаги металлнинг чўтирсимон ейилиши киради. Валнинг ейил­ган шлицалари сиқиб чиқариш, ейилган шлица бўртмаларининг ён томонларини эритиб қоплаш, шлица ариқчалари ва бўртмаларипи эритиб қоплаш билан тикланади.
Шлисларни сиқиб чиқариш У6 ёки У7 маркали пўлатдан ясалган роликлар билан амалга оширилади. Бундан олдин шлицалар юмшатилган бўлиши керак. Сиқиб чиқариш ейилган юзаиинг четидан ёки буртманинг икки четидан амалга оширилиши мумкин. Бунинг натижасида шлицаларнинг кенглиги 0,5—1 мм га ортиши мумкин. Пўлат фланеслар, гупчаклар ва бошқа деталлардаги ейилган шлицалар чўктириш йўли билан таъмирланади.
Диаметри 50 мм дан кичик бўлган валларнинг шлицаларини таъмирлашда қўлда ёки вибраёй воситасида эритиб қоплаш усули қўлланилади, бунда суюклантирилган металл қатламлари шлицалар буйлаб навбатма-навбат шлица ариқчаларига копланади. Бунда қўлда эритиб крплашда ОЗН-300У, ОЗН- 350У, Е42А ва ЕУ6 маркали электродлардан, вибраёй воситасида эритиб қоплащда эса Нн=30 электродидан (совитувчи суюқлик қўлланилган ҳолда) фойдаланилади. Диаметри 50 мм дан ортиқ бўлган валлар­нинг ейилган шлицалари флюс қатлами остида автоматик пайвандлаш ёрдамида эритиб қопланади, бунда Св = ЗОХГСА электроди қўлланилади.
Ейилган шпонкали бирикмаларни тузатишда ишдан чиққан шпонка янгисига ёки каттароқ ўлчамлигига алмаштирилади. Валдаги ейилган шпонка ўриндиқлари каттароқ шпонкага мослаб 10—15% га кенгайтирилади; бузилган ўриндикда нисбатан 90 ёки 120° фарқ қилувчи бошқа жойда номинал ўлчам бўйича янги шпонка ўриндиғи фрезаланади. Айрим деталларда шпонка ўриндиғини ўзгартириб фрезалаш усулини қўллаб бўлмайди (масалан, газ тақсимлаш валининг тақсимлаш шестерняси ўрнатилган жойдаги шпонка ўриндиғини). Бундай деталларининг шпонка ўриндиқларини таъмирлашда эритиб қоплаш ва номинал ўлчам бўйича ишлов бериш усули қўлланилади.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish