III-боб. Кенгашнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 4. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш ва уларда ишлаш учун мутахассисларни жалб этиш;
Университетнинг тегишли бўлинмаларидан Кенгаш фаолиятига доир ҳужжатларни сўраб олиш;
Университет талабаларини рағбатлантиришни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида факультетлар ва Талабалар Кенгаши ҳамда тегишли бўлимлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
5. Кенгаш ушбу Низом ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
IV-боб. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш 6. Кенгашга Университет ректори раислик қилади, унинг ваколатига қуйидагилар киради:
Кенгаш аъзоларининг шахсий таркибини тасдиқлаш;
Кенгаш мажлиси кун тартибини белгилаш ва мажлисни чақириш;
Кенгаш томонидан тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил қилиш;
Кенгаш аъзолари зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Университет ўқув ишлари бўйича проректор – Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.
Университет илмий ишлар ва инновациялар ҳамда ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари – Кенгаш раисининг ўринбосарлари ҳисобланади.
7. Кенгаш аъзолари:
Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этадилар;
Университет талабаларини рағбатлантиришнинг долзарб масалалари бўйича Кенгашга таклифлар киритадилар;
Кенгаш муҳокама қиладиган масалалар бўйича хулосалар берадилар;
Кенгаш аъзолари Кенгашдаги фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.
8. Кенгаш мажлислари қоида тариқасида ҳар семестрда бир марта ва зарур бўлган ҳолатларда бир неча маротаба ўтказилади. Кенгаш мажлисини ўтказиш вақти, жойи ва кун тартиби тўғрисида Кенгаш аъзолари мажлисни ўтказиш кунидан уч кун олдин хабардор қилинади.
9. Кенгаш мажлисини унинг раиси олиб боради. Кенгаш раиси бўлмаган тақдирда мажлисни унинг биринчи ўринбосари бошқаради.
Кенгаш мажлиси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади. Мажлисни ўтказиш учун кворум бўлмаганда Кенгаш янги мажлис ўтказиш санасини эълон қилади.
10. Кенгаш мажлисига унда кўриб чиқилаётган масалалар аҳамиятидан келиб чиқиб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбар ва мутахассислари ҳамда Университетнинг бошқа бўлинмалари ходимлари таклиф этилиши мумкин.