Битта бўсағалик компараторлар
1.8а-расмда Оддий битта бўсағалик, иккита киришлик компараторлар келтирилган. Ҳар сафар, инверторловчи Укир1 ва инверторламайдиган Укир2 кириш кучланишлари орасидаги фарқ нолга тенг бўлганда, яъни Удиф=Укир1Укир2=0 бўлганда, Учиқ компараторнинг чиқиш кучланиши Учиқ оператсион кучайтиргичнинг чекка қийматидан нинг то юқори қийматигача ўзгаради, агарда дифферентсиал кучланиш Удиф > 0 (1,б-расм), ва аксинча, юқори . дан то пастки ,гача, агар Удиф < 0 (1,в-расм) бўлса.
1.8-расм. Аналогли кучланиш компаратор
Моҳиятан, битта бўсағалик, иккита кириш эга компаратор тескари алоқасиз аналогли оператсион кучайтиргичдан (ОК) иборат бўлиб, унинг чиқишида, киришдаги аналогли кучланишларнинг қиймати ва белгисининг номувофиқлига боғлиқ ҳолда иккисатҳли дискрет сигнал шаклланади. Шу туфайли, кўпинча компараторлар аналогли ва рақамли қурилмалар ўртасидаги алоқа элементлари сифатида ишлатилади.
ОК нинг янги сифати яратадиган фарқ, кириш кучланишини ишлатишдан иборат бўлиб, бу кучланишнинг қиймати ОК нинг Укир.мах кучланишидан катта ва бунда чиқиш кучланиши ўзининг чекка қийматига Учиқ эришади (1.9 б ва г –расмларга қаранг), яъни Укир>Учиқ/Ку. Ишлатилаётган кириш кучланиншининг сатҳлари ОК ишини кучайтириш режимидан иккита сигнални таққослаш режимига ўтказади.
Агар, компаратор кириш кучланишини таянч кучланиш билан таққослашга мўлжалланган бўлса, унда ўрганилаётган Укир кучланиш инверторламайдиган киришга ва инверторловчи киришга – э1 генератордан Уоп таянч (доимий) кучланиш узатилади ва аксинча (1.9-расм). Компаратор чиқишида Укир=Уоп=Е1 бўлганда ўз қутбланишини ўзгартиб турувчи тўғри бурчакли импулслар шаклланади. Хусусий ҳолда, қачон э1= 0 бўлганда, бундай компаратор нол-индикатор деб аталади.
1.9-расм. Нол-индикатор комаратор
Шундай қилиб, ХФГ1 функтсионал генератордан Р1 резистор орқали
1.10-расм. Нол-индикатор комаратор оссиллограммаси
инверторловчи киришга учбурчак шаклидаги кучланиш Учиқ/Ку<Укир<Уп,берилганда (амплитудаси Ум= 2 В, частотаси ф =10 Гз), ҳамда э1 манбадан Р2 орқали ОК нинг инверторламайдиган киришига уоп= 1 В таянч кучланиши узатилганда (1.9-расм), уларнинг тенглашув пайтида (7.3-расмдаги а, б, c ва д нуқталарга қаранг) ОК нинг чиқишида "носимметрик меандр" шаклидаги Учиқ чиқиш кучланиши шаклланади. Тўрт каналли ХСC1 оссиллографнинг визир чизиқлари ва Укир, Уоп кучланишларнинг эпюраларидан фойдаланиб, чиқиш кучланишининг (т1, т2, ва ) параметрларини аниқлаш қийин эмас. Компараторнинг тпер қайта уланиш вақти, ОК турига (унинг сезмаслик зонасига) боғлиқ ва бир неча микро- ва наносекундни ташкил этади.
ХФГ1 генераторнинг синусоидал кучланиш режимини ўрнатамиз. Таянч кучланиши Уоп=0 бўлганда, компаратор чиқишида симметрик меандр шаклланади (7.4 а-расм), Уоп=1 В бўлганда эса "носимметрик меандр" ҳосил бўлади ва сатҳлардаги импулсларнинг давомийлиги т2 ва т1 га тенг. Э1 таянч сигнал манбаининг қутбланиши ўзгарганда ва сатҳлардаги импулслар давомийлиги тегишли равишда т1 ва т2 га тенг бўлади.
1.11-расм. ХФГ1 генераторнинг синусоидал кучланиш режими
Do'stlaringiz bilan baham: |