Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Покистонга иқтисодий ривожланиш учун янги имконият яратади. Сўнгги ўн йил ичида глобал иқтисодий, ижтимоий ва дипломатик ландшафтда тезкор ўзгаришлар рўй берди. Кучларнинг ўзгарувчан эканлиги, иқтисодий ландшафтларнинг сиёсийлашиб бориши ва энг муҳими энергияга бўлган талабдан сиёсий мақсадлар йўлида фойдаланиш халқаро вазиятни ўзгартириб юбормоқда. Ўз минтақасидан ташққари Жанубий ва Марказий Осиё минтақасида Хитой кучли иқтисодий ўйинчи сифатида пайдо бўлди ва глобал иқтисодий ва бошқарув тизимини такомиллаштиришда етакчилик қилмоқда. Хитой яратмоқчи бўлган тартибот бошқалардан фарқ қилади. Бу шериклик алоқаларини ўрнатиш ва беқарорлик яратмаслик орқали амалга оширишда намоён бўлмоқда. У барча иштирокчилар ва ҳисса қўшувчилар учун фойдали бўлиши керак бўлган платформаларни қурмоқда ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) ана шундай платформалардан биридир.
ШҲТ чегараларни бошқариш ва хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун тузилган, аммо кейинчалик унинг кўлами янада кенгайди. Ҳозирги вақтда ШҲТ ўзининг иштирокчиларининг сони бўйича энг йирик минтақавий ташкилотдир. Унинг аъзолари бутун дунё аҳолисининг қарийб 45 фоизини, ер массасининг 23 фоизини ва ялпи ички маҳсулотнинг 25 фоизини ташкил қилади. Ялпи ички маҳсулотнинг умумий қиймати 14,5 трлн23.
ШҲТ ташкил этилгандан бошлаб унинг фаолияти Покистон томонидан кузатилиб келинмоқда. Унинг диққат марказидаги асосий масала аъзо мамлакатлар билан иқтисодий алоқалар ва ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобланади. Покистоннинг ШҲТга қабул қилиш жараёни 2015 йилда бошланган эди. ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун Покистон мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум 2016 йил июнда ШҲТнинг Тошкент саммитида имзоланган эди. 2017 йил 9 июнда ташкилотнинг Остона саммитида ШҲТга аъзо давлатлар етакчилари ташкилотга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш жараёнининг якунланиши ҳақидаги қарорни имзолашди.
2019 йилда ШҲТ декларациясида яна бир бор аъзо давлатлардан янада кенгроқ иқтисодий ҳамкорлик ва савдони кенгайтириш бўйича ҳаракатларни жадаллаштириш талаб қилинди. Хитойнинг таъкидланишича, сўнгги йилларда Хитой Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар билан савдони кўпайтирди. Ҳозирги вақтда Хитойнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар билан умумий савдоси 337 миллиард долларни ташкил этади, шу жумладан кузатувчи ва мулоқот бўйича шерик мақомига эга бўлган давлатлар 19 фоизга ўсган.
Покистон ШҲТга аъзо бўлиб, минтақавий блок, платформалари ва аъзо давлатлар ёрдамида ўз иқтисодиётини тиклашга яхши имкониятга эга бўлди деб ҳисоблайди, халқаро кузатувчилар. Аммо Покистон бу имкониятдан фойдаланиш учун тегишли сиёсатни ишлаб чиқиши керак. Биринчидан, у ўтмишдан сабоқ олиши керак. Аввалроқ Покистон кўплаб хатоларга йўл қўйган ва уларнинг энг муҳимлари қаторига ШҲТ давлатларини эътиборсиз қолдириш, Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик динамикасини йўқотиш ва Ғарб бозорларига ҳаддан ташқари ишониш киради.
Сўнгги йилларда Покистон тобора кўпроқ Хитой бозорига эътибор қаратаётган бўлса-да, унда Россия ва Марказий Осиё давлатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича бирор бир муҳим сиёсий дастур мавжуд эмас.
Марказий Осиё икки томонлама савдо учун имконият яратади. Покистон тайёр маҳсулотлар ва баъзи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятига эга. Бошқа томондан, у Марказий Осиёнинг энергия ва минерал ресурсларидан фойда кўриши мумкин. Россия Покистонга илмий билимларни ривожлантириш ва янги технологияларни ўзлаштиришга ёрдам бериши мумкин. Покистон Россия бозоридан ҳам фойда кўриши мумкин. Россия Гвадар портидан ҳам савдо-сотиқ учун фойдаланишга қизиқмоқда.
Афсуски, Покистонинг Хитойдан ташқари ШҲТга аъзо давлатлар билан савдо статистикаси жуда паст. 2019 йил кўрсаткичларига кўра, Покистоннинг Ўзбекистонга экспорти атиги 17 миллион долларни, импорт эса 33,31 миллион долларни ташкил этади. Қозоғистон билан савдода Покистоннинг экспорти ва импорти мос равишда 86 миллион ва 33,11 миллион долларни ташкил этади.
Тожикистон билан савдо ҳам ижобий эмас, чунки Покистоннинг экспорти $ 94,06 млн.ни, импорт эса $ 33.45 млн.ни ташкил қилади. Қирғизистон Марказий Осиёнинг жуда жонли иқтисодиётига эга бўлса-да, Покистоннинг у билан савдо даражаси жуда паст. Покистоннинг Қирғизистонга экспорти 15,11 миллион долларни, импорти эса 0,121 миллион долларни ташкил этади. Халқаро савдо статистикасига кўра, Покистоннинг Россияга умумий экспорти атиги 157 миллион долларни, импорт эса 375 миллион долларни ташкил этади .
Марказий Осиёда савдо ҳажмининг катта эмаслигига бир қатор сабабалар бор. Покистон минтақани муттасил эътибордан четда қолдирди ва ушбу мамлакатларнинг бошқарув тизими ва бозор тузилишини ўрганишга уринмади.
Do'stlaringiz bilan baham: |