Битирув малакавий ишининг мақсад ва вазифалари; Илмий ишнинг мақсади ҳозирги босқичда Покистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларини аниқлаш ва таҳлил қилишдан иборат. Малакавий ишда белгиланган мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:
Покистоннинг давлат сифатида ташқи сиёсат юритишининг шаклланиш жараёнлари ва бу жараёнларнинг ўзига хос жиҳатлари ва шарт шароитларини тарихий нуқтаи назардан кўриб чиқш;
Покистон ва Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлик алоқларининг шаклланиш шарт шароитлари ва хусусиятлари ҳамда устувор жиҳатларини ёритиш;
Покистон ташқи сиёсатида Марказий Осиё давлатларининг ўрни ва аҳамиятини покистонли тадқиқотчиларнинг хулосалари асосида кўриб чиқиш уларнинг баҳоларини баён тақдим қилиш;
Покистон ва Марказий Осиё давлатларининг ҳамкорлик алоқларини ривожлантиришдаги қулай платформаларни аниқлаш, хусусан, МОМИҲ, ТАПИ ва CASA-1000 ҳамда ШҲТ мисолида кўп томонлама алоқлар ривожини таҳлил қилиш;
Покистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан икки томонлама ҳамкорлик алоқларининг шаклланиши ва асосий йўналишларини Покистоннинг Қозоғистон ва Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон шунингдек Ўзбекистон билан икки ва кўптомонлама форматдаги алоқлари доирасида кўриб чиқиш каби вазифалар белгиланган.
Битирув малакавий ишининг объекти ва предмети; Малакавий ишнинг объэкти Покистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари тизими. Ўрганиш предмети эса – сиёсий ва савдо иқтисодий соҳадаги ўзаро ҳамкорликнинг асосий муаммолари ва истиқболлари ҳисобланади.
Битирув малакавий иши мавзусининг ўрганилганлик даражаси; Тадқиқотнинг энг муҳим пойдевори бўлган адабиётлар бу покистонлик тадқиқотчилар М.С. Рой, С. Ирум, А. Зоҳидларнинг инглиз ва урду тилида яратилган илмий асарлари ҳисобланади. Хусусан, М.С. Рой ўзининг 2006 йилда нашр қилинган “Покистоннинг Марказий Осиёдаги стратегияси”1 номли асрида Покистоннинг Марказий Осиё минтақаси бўйича қизиқишлари муфассал шарҳланган. С.Ирумнинг тадқиқотларида эса ўзаро савдо иқтисодий муносабатлар масаласи таҳлил қилинган2. А. Зоҳид3 асарлари ва илмий мақолаларида Покситоннинг иқтисодий ривожида Марказий Осиёнинг аҳамияти ўзаро ҳамкорликда ташкил қилинган платформалар мисолида ўрганилган. Шунингдек, С.Сингҳ ва А.Куарларнинг тадқиқотларида ҳам минтақа учун Ҳиндистон ва Покистоннинг рақобати масалалари очиб берилган4.
Россиялик тадқиқотчиар Н. Замараева5 ва Р. Мукимжонов6ларнинг ишларида ўзаро ҳамкорлик алқоларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ҳамда шарт шароитларига эътибор қаратилган.
Тадқиқотда кенг фойдаланилган асарларда бири жорий, 2020 йилда нашр қилинган профессор Александр Воробьевнинг "США и Пакистан: развитие двусторонних отношений в конце XX – начале XXI веков (1989-2019 гг.)"7 номли асаридир. Асаринг иккинчи бобида, муаллиф Покситоннинг Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларида АҚШ факторини таҳлил қилиш доирасида, ўзаро муносабатларга доир чуқур таҳлилий маълумотларни тақдим қилган. Шунингдек ишда, Покистон, Ўзбекистонда ҳамда Марказий Осиёнинг турли давлатлари даврий нашрларида ва интернет сайтларида эълон қилинган таҳлилий материаллардан кенг фойдаланилди.
Бугунги кунда Покистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг умумий масалалари таҳлил қилиниши билан бирга, муносабатлардаги бир қатор масалалар ўрганилмасдан қолмоқда. Жумладан, Покистондаги "юмшоқ куч" нинг ҳамкорлик ўрнатишдаги роли ва Покистон ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги сармоявий ҳамкорлик ва ўзаро савдо муаммолари батафсил кўриб чиқилмаган.
Шунингдек малакавий ишда мавзунинг умумий фаразларини берувчи асарларга ҳам мурожат қилинди. Покистоннинг ташқи сиёсати унинг етакчи давлатлар билан алоқлари тарихи покистонлик олимлар, сиёсий-таҳлилчилар томонидан ҳам ўрганилган. Хусусан, собиқ Покистон ташқи ишлар вазири Абдул Саттарнинг монографиясида8 Вашингтон ва Исломобод ҳамкорлиги чуқур таҳлил этилган. Покистон ташқи сиёсатидаги қарама қаршиликлар М.Шахид, П.Хусейн, С.Махмуд9 монографияларида ўрганилганлигини айтиб ўтишимиз мумкин. А.Азиз, К.Шаджкар-Баджпая, А.Рашид, А.Малик ҳамда С.Гангули тадқиқоталарида10 Кашмир муаммоси ва Покистон ташқи сиёсатидаги устувор йўналишлар ўрганилган. Шунингдек Покистон Ислом Республикаси ташқи сиёсатининг шаклланиши ва нисбатан тартибга солиниши, профессор Ҳасан-Аскари Ризвининг “Покистон ташқи сиёсати: 1947-2004 йилларга назар” номли илмий тадқиқотида, мамлакат ташқи сиёсати еттита босқичга бўлиб таҳлил қилинган.11
Do'stlaringiz bilan baham: |