Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи



Download 245,55 Kb.
bet6/37
Sana21.02.2022
Hajmi245,55 Kb.
#27039
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
Байкунусова Г.Ю., авто, Фарходга охиргиси

Тадқиқот усуллари. Тадқиқот мақсадига эришиш ва вазифаларнинг ечимини топиш учун психологик тест, суҳбат, кузатиш, сўров, анкета ва математик статистика методларидан фойдаланилган. Муаммони эмпирик тадқиқ қилиш жараёнида қуйидаги методлар қўлланилган: “Шахс ҳавасини аниқлаш” сўровномаси (Т.В.Бескова), “Ҳасад сўровномаси” (Е.П.Ильин), “Ҳасад илдизлари сўровномаси” (Ю.В.Шербатих), “МАС сўровномаси” (М.Кубишкина), “Муваффақиятга эришиш эҳтиёжини аниқлаш методикаси” (Ю.М.Орлов), “Ўзгаларга хайрихоҳликни диагностика қилиш” (Кэмпбелл шкаласи бўйича), “Номукаммаллик комплекси методикаси”, “Шахс ўз-ўзига баҳосининг вербал диагностикаси”, “Душманлик, адоват диагностикаси” (Кука-Медлей шкаласи бўйича), “Эгоцентрик ассоциациялар сўровномаси” (Т.И.Пашукова) ҳамда математик статистика методлари Стьюдентнинг t-мезони, К.Пирсоннинг r-корреляция коэффициентини ҳисоблаш методлари. Шунингдек, диссертантнинг муаллифлик ишланмаси - “Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасидаги ҳасад ва ҳавас ҳиссини аниқловчи” сўровнома орқали ўспиринларда ижтимоий тармоқда пайдо бўлувчи ҳасаднинг янги турини тадқиқ этиш учун хизмат қилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк ўспиринлик даврида ҳасад ҳиссининг ёш, жинс ҳамда ижтимоий жиҳатдан намоён бўлиш хусусиятларининг психологик негизларига таянган ҳолда замонавий ички антагонизм тамойилига асосланган амалий психологик ёрдам самарадорлиги кўрсатиб берилган;
ҳасадгўйлик ҳиссига асосланувчи салбий шахслараро муносабат шакллари шаклланишини профилактика қилиш орқали илк ўспиринлар академик гуруҳларида соғлом ижтимоий-психологик муҳитни қўллаб-қувватлаш билан, ёшларнинг маънавий камол топиши учун шарт - шароит яратишнинг носоғлом рақобат, агрессив хатти-ҳаракатлар, низоли хулқ ривожланишининг олдини олиш имкониятлари асосланган;
илк ўспиринлик даврида шахс ривожланишининг мезон кўрсаткичи сифатида ҳавас ва ҳасадга мойиллик даражасини белгиловчи дифференциал диагностик мезонлари ҳасаднинг ҳулқ атвордаги ифодаси, ҳасад ва ҳаваснинг амбивалентлиги, ҳаваснинг ҳасадга трансформацияси каби белгилари аниқланган;
шахснинг индивидуал ва ижтимоий-психологик ривожланишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган омил сифатида ҳасадгўйлик ҳиссини махсус ҳамда тизимли тадқиқ этиш орқали, ҳиссиётларнинг фанда маълум анъанавий таснифларини тўлдиришга хизмат қилувчи муаллифлик категориялари стеник-ҳавас ва астеник-ҳасад ҳамда уларнинг илмий асослари семантик таҳлил, тизимли локализацияси таклиф этилган.

Download 245,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish