Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг асосий устувор йўналишларига мослиги



Download 245,55 Kb.
bet4/37
Sana21.02.2022
Hajmi245,55 Kb.
#27039
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
Байкунусова Г.Ю., авто, Фарходга охиргиси

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг асосий устувор йўналишларига мослиги. Тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. «Демократик давлатни ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш» устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ҳасад муаммоси замонавий психология фанида устувор тадқиқот мавзуларидан бири бўлиб келмоқда. Ҳасад ҳиссига мумтоз психологик қарашларни З.Фрейд, А.Адлер, К.Юнг, К.Хорни, М.Клайн, П.Куттер ва бошқа психоаналитикларнинг ишларида кузатишимиз мумкин.
Замонавий хориж психологлари: D.Cooper, R.Smith, E.Diener, R.Doyle, S.Kim, A.Rosenblatt, K.Jankowski, H.Takahashi ва бошқалар ҳасадни ижтимоий муҳит ва ижтимоий таққослаш билан боғлаб тушунтирган; P.Salovey, J.Rodin, A.Rothman, W.Parrott ҳасад ва вербал агрессия, душманлик кайфияти ўртасида боғлиқликни аниқлашган; N.Van de Ven, M.Zeelenberg, J.Hamman ҳасадни шахс учун муҳим бўлган соҳада ўзганинг муваффақияти туфайли намоён бўлувчи ҳиссиёт деб қарашган; H.Maijala, T.Munnukka, M.Nikkonen ҳасадни “Эго” билан боғлиқликда изоҳлаган; K.Wise, S.Alhabash, H.Park ҳасадни жамоада меҳнат унумдорлигини оширувчи восита сифатида тадқиқ этишган3.
Рус психологлари ҳасад муаммосини ўрганишни XIX аср охирлари ва XX аср бошларидан бошлашган. Н.В.Дмитриева, Е.П.Ильин, О.Р.Бондаренко ҳасаднинг ижтимоий омилларини тадқиқ этган; К.Муздыбаев, Т.В.Бескова, К.Ф.Седова ҳасадга фрустрацион эҳтиёж сифатида қарашган; Н.В.Горшенина, Н.М.Клепикова ҳасад ҳиссининг ўсмир ва ўспиринлик давридаги хусусиятларини ўрганган; И.Б.Котова, Д.А.Калмиков, А.Н.Кукушкин, К.С.Летягина, К.Шампионова ҳасаднинг ички детерминантларини (шахснинг индивидуал-психологик хусусиятларини) аниқлаган; Р.И.Александрова, М.И.Розенова, В.А.Гусова, С.П.Колпакова, А.Ю.Согомонов ҳасад феноменологиясини кенг ёритишган.
Ҳасад феноменининг тўлиқ назарий асослари Г.Шэк (H.Schoeck, 1969), Дж.Эпштейн (J. Epstein, 2003), Р.Смит (R.H.Smith, 2008), Ф.Ниниваджи (F.J.Ninivazzi, 2010), А.И.Донцова (2014), Е.П.Ильин (2014)ларнинг монография ва илмий асарларида кенг ёритилган4.
Ўзбекистон психологлари томонидан илк ўспиринларнинг психологик хусусиятлари ўрганилса-да, ҳасад психологик тадқиқот предмети сифатида махсус ўрганилмаганлиги ўспиринларда ҳасад ҳисси намоён бўлишининг ижтимоий психологик хусусиятларини ўрганишни тақозо этади.

Download 245,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish