Тошкент давлат иқтисодиёт университетида магистрлик диссертациясини тайёрлаш, расмийлаштириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида


II. Магистрлик диссертацияси мавзусини танлаш ва илмий раҳбар тайинлаш



Download 92 Kb.
bet2/5
Sana31.05.2022
Hajmi92 Kb.
#621126
TuriДиссертация
1   2   3   4   5
Bog'liq
МД Низом ТДИУ (1)

II. Магистрлик диссертацияси мавзусини танлаш
ва илмий раҳбар тайинлаш

5. Магистрлик диссертацияси ўқиш ва ўқув дастурларини ўзлаштириш жараёнида магистратура талабаси эгаллаган назарий ва амалий билимлари асосида бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг натижаси ҳисобланади.


6. Магистрлик диссертацияларининг мавзулари танланган соҳа мутахассислиги бўйича долзарб илмий-тадқиқот масалаларига ҳамда уларни тор қамровда чуқур тадқиқ қилишга ёки аниқ амалий вазифаларни ҳал этишга бағишланган бўлиши лозим. Магистрлик диссертацияларининг намунавий мавзулари кафедра томонидан шакллантирилади. Магистратура талабаси кафедра томонидан шакллантирилган мавзулардан бирини ёки кафедра билан келишга ҳолда ўзи таклиф этган мавзуни танлашга ҳақли.
Магистрлик диссертацияларининг мавзулари тармоқ, муассаса ва ташкилотларнинг буюртмалари асосида ҳам шакллантирилиши мумкин.
7. Магистрлик диссертация мавзусини танлаш ва илмий раҳбар тайинланиши учун магистратура талабаси тегишли мутахассисликка мос келувчи кафедра мудири номига ўқув йили биринчи семестрининг иккинчи ойи якунига қадар ариза билан мурожаат қилади. Тегишли кафедра танланган магистрлик диссертациялари мавзулари ва илмий раҳбарлар тўғрисидаги маълумотларни баённома билан тасдиқлайди ҳамда 10 кун муддат ичида Магистратура бўлимига тақдим этади. Магистратура бўлими тақдим этилган маълумотларни Университет Кенгашида муҳокама қилиш учун киритади.
8. Магистрлик диссертациясига илмий раҳбарлик Университетда, бошқа олий таълим ёки илмий тадқиқот муассасасида ишлайдиган илмий даража (фан докторлари, фалсафа докторлари (PhD), фан номзодлари) ва / ёки илмий унвон (профессор, доцент)га эга бўлган, шунингдек белгиланган тартибда магистрлик, илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган хорижий мутахассислар томонидан амалга оширилади.
Давлат органлари ва ташкилотларнинг юқори малакали ва тажрибали амалиётчи мутахассислари ёки хорижий мутахассислар томонидан ҳам илмий раҳбарлик амалга оширилиши мумкин. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ходимларидан илмий раҳбар тайинланган тақдирда, магистратура талабасига қўшимча равишда тегишли кафедра профессор-ўқитувчилари таркибидан илмий маслаҳатчи тайинланади. Магистрлик диссертациясини бажариш доирасида илмий раҳбар билан бир хил масъулият илмий маслаҳатчига ҳам юклатилади.
9. Университетда ишламайдиган ходимлардан бўлган илмий раҳбар меҳнатига ҳақ тўлаш белгиланган тартибда меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари бўйича бир ўқув йилига бир магистратура талабаси учун ажратилган соатлар ҳажмида, Университет харажатлар сметасида бу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
10. Илмий раҳбар (илмий маслаҳатчи)нинг магистрлик диссертациясини тайёрлаш бўйича магистратура талабаси билан ишлаши унинг Университетда ўқув йили шахсий иш режаси билан белгиланадиган ўқув юкламасига киритилади.
11. Қоида тариқасида, профессор ёки фан доктори бештагача, шунингдек доцент, фан номзоди ва фалсафа доктори (PhD) учтагача магистрлик диссертациясига раҳбарликни амалга ошириши мумкин.
12. Кафедралар томонидан тақдим этилган ва Университет Кенгашида муҳокама қилинган магистратура талабаларининг магистрлик диссертациялари мавзулари ва уларнинг илмий раҳбарлари (илмий маслаҳатчилари) ўқув йили биринчи семестри якунланганидан сўнг бир ой ичида тегишли Университет ректорининг буйруғи билан тасдиқланади.
13. Магистрлик диссертацияси мавзулари тасдиқланиб, илмий раҳбарлар (илмий маслаҳатчилар) тайинлангандан сўнг 1 ой муддатда магистратура талабаси фамилияси, исми, отасининг исми, илмий раҳбар (илмий маслаҳатчи) ҳамда диссертация мавзулари тўғрисидаги маълумот Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
14. Илмий раҳбарнинг мажбуриятларига қуйидагилар киради:
магистратура талабасининг календарь иш режасини тузишда унга ёрдам бериш;
тадқиқот мавзуси доирасида юзага келиши мумкин бўлган масалалар бўйича тизимли равишда ёрдам бериш мақсадида маслаҳатлар жадвалини тузиш;
тадқиқот усулларини танлашда иштирок этиш ва уларни тадқиқот ишида қўллашда магистратура талабасига кўмаклашиш;
магистратура талабасининг белгиланган календарь иш режаси бўйича ишларнинг бажарилишини ва магистрлик диссертацияси ўз вақтида тайёрланишини назорат қилиш;
дастлабки ҳимоя санасидан камида 5 кун олдин магистрлик диссертациясига хулоса бериш;
раҳбарлик қилаётган магистратура талабасининг дастлабки ҳимоясида шахсан иштирок этиш.
15. Магистрлик диссертацияси мавзусини ўзгартириш илмий раҳбар (илмий маслаҳатчи)нинг розилиги асосида, мавзуни ўзгартириш сабабларини изоҳлаган ҳолда Университет ректори номига ёзма ариза тақдим этиш орқали Университет ректорининг буйруғи билан амалга оширилади.
16. Илмий раҳбар (илмий маслаҳатчи)ни ўзгартириш тегишли кафедра мудири билан келишилган ҳолда ҳамда магистратура талабасининг илмий раҳбар (илмий маслаҳатчи)ни ўзгартириш сабаблари келтирилган ёзма аризаси асосида амалга оширилади ва Университет ректорининг буйруғи билан янги илмий раҳбар тайинланади.
17. Ўзгартирилган магистрлик диссертацияси мавзуси ва илмий раҳбар (илмий маслаҳатчи) тўғрисидаги маълумот бир ҳафта муддатда Университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.



Download 92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish