Тадқиқотчи Айдаров Еркин Бакитовичнинг



Download 29,61 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi29,61 Kb.
#291187
TuriДиссертация
Bog'liq
Тақризлар


Тадқиқотчи Айдаров Еркин Бакитовичнинг 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таьлимотлар тарихи ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун ёзган “Ўқувчи – ёшларга табиий худудларни муҳофаза қилиш орқали экогологик тарбия бериш технологияларини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертациясига
Т А Қ Р И З
Мустақилликка эришиш бахтига муяссар бўлган Ўзбекистон ҳалқи ҳозирги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий, тариҳий ва маьнавий ўзгаришлар ўқувчи – ёшларга табиий худудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия бериш технологияларини такомиллаштиришга эҳтиёж сеза бошлади, чунки экологик муаммолар кундан-кун кўпайиб, инсон учун турли ташвишли ҳолатларни келтириб чиқармоқда.
Эндиликда барча соҳани, мамлакатнинг миллий иқтисодий эҳтиёж ва мақсадларидан келиб чиқиб, авлод-аждодларимизнинг азалий турмуш тарзи, аньаналари, урф-одатлари ҳамда тарихий тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда ўқувчи-ёшларга табиий худудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия бериш технологияларини ривожлантириш муҳим долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу эса ўз-ўзидан маьлумки, республикамиздаги ўқувчи – ёшларда табиий худудларни муҳофаза қилиш орқали экологик таьлим-тарбия бериш жараёнида, янгиланган жамият манфаатларига мос келадиган, табиатни асрайдиган инсонларни шакллантиришни тақоза этади. Ҳар қандай жамиятнинг келажаги ёш авлоднинг қандай таьлим-тарбия олишига ва ўқувчи – ёшларга табиий худудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбияни қайдаражада шаклланганлигига ва ривожланганлигига боғлиқ бўлиб қолди.
Ана шундай экологик тарбияга эга бўлган авлодгина мамлакат олдида турган умумдавлат ахамиятига молик вазифаларни бажаришга қодир бўлиб, шу халқнинг манфаатлари йўлида хизмат қила олиши мумкин ва келажакда ўз юрти ва ўз халқининг табиий худудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия беришда катта ва мухим роль ўйнайди. Бу эса нафақат ҳозирги авлод тақдири, балки келажак авлоднинг тақдири хам шунга боғлиқ эканлигини тушуниб англашимиз лозим.
Мазкур тадқиқотнинг асосий предмети сифатида ўқувчиларда табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия бериш жараёнини технологиялаштириш назарияси, замонавий педагогик технологиялар ва унинг тамойиллари асосида машғулотларни лойиҳалаш андозалари ва техналогияларини ишлаб чикиш, шунингдек, экология фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга каратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Тадқиқотчи Айдаров Еркин Бакитовичнинг 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги буйича фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун ёзган “Ўкувчи ёшларга табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия бериш технологияларини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертацияси хозирги кун учун долзарб масалалардан бири бўлиб, экологик тарбия масалаларини амалга оширувчи тадқиқот иши хисобланади.
Тадқиқот иши умум ўрта таълим мактабииинг 9-11 синф ўкувчилари мисолидаги табиий худудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия бериш масаласига бағишланган бўлиб, у кириш, уч боб, саккиз парагриф, хулоса ва тавсиялар хамда фойдаланилган адабиётлар руйхатидан иборат.
Тадқиқот ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонииг ўрганилганлик даражаси ва унинг зарурлиги асосланган, ишнинг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг муҳим йуналишларига мослиги, максад ва вазифалари, тадқиқот объекта ва предмети кўрсатилган, хамда тадқиқотнинг илмий янгилиги, диссертациянинг мавзуси буйича хорижий илмий-тадкикотлар шархи баён этилгаи, натижаларнинг ишончлилиги, назарий ва амалий ахамияти, натижаларнинг амалиётга жорий этилиши ва апробацняси, эълои қилнганлнги, ишнинг тузилиши борасидаги маълумотлар ОАК талаблари даражасида шакллантирнлган.
Ўкувчи ёшларга табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия бериш технологияларини такомиллаштнришнинг назарий асослари” деб номланган биринчи бобида экологик тарбия бериш технологияларини давлат сиёсатида тутган ўрни ва ролига, мавзунинг назарий-услубий асосларига ва экологик тарбия беришда халк огзаки ижодидаги наъмуналар асосида, шунингдек буюк мутафаккирларнинг экологик тарбия бериш хақидаги маънавий қарашларига изох бериш билан бирга, экологик тарбиянинг мазмуни ва ўзига хос ҳусусиятлари хамда экологик тарбия беришнииг хозирги холати тахлил қилинган.
Диссертациянинг “Табиий ҳудудларни муҳофаза қилишда экологик тарбиянинг технологик жиҳатлари” деб номланган иккинчи бобида, табиий худудларни мухофаза қилиш орқали экологик тарбия беришда мутафаккирларнинг маънавий меросидан фойдаланиш, экологик тарбия бериш жараёнининг амалий шакл ва усуллари, хамда экологик тарбия беришга бағишлаб дарсда ва дарсдан тащкари вақтларда ўтказиладиган амалий тадбирларнинг мазмуни, амалий натижалари батафсил тахлил этилган.
Диссертациянинг “Педагогик тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва ўтказиш” деб номланган учинчи бобида асословчи ва таъкидловчи тажриба-синов ишлари натижалари ва статистик маълумотлар баён этилган. Тошкепт вилояти Бустонлик туманиларидаги, Қарақалпоғистон Республикасидаги амударё туманидаги, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманлардаги умум ўрта мактабларида тажриба-синов жараёнлари ўтказилган. Олиб борилган тадқиқотлар асосида қуйидаги натижаларга эришилган: тадқиқот мавзуси буйича Ўқувчи-ёшларга экологик тарбия бериш” номли монография ва “Экология ва табиятни муҳофаза қилиш” номли ўқув қўлланма мактаб ўқувчилари учун яратилган.
Мустақил тадқиқотчи Айдаров Еркин Бакитович томонидан тақдим этилган “Ўқувчи-ёшларга табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия бериш технологияларини такомиллаштириш” мавзусидаги педагогика фанлари буйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган илмий тадқиқот иши илмий-адабий ўзбек тилида ёзилган, тушунарли баён этилган бўлиб мустақил бажарилган. Тадқиқот доирасида фундаментал аҳамиятга эга натижалар кўлга киритилган. Тадқиқотнинг кириш қисмида белгиланган вазифалар ва асосланган хулосаларда ўз ифодасини топган.
Юқорида кўрсатилган ютуқлар билан бирга, ишга нисбатан баъзи бир эътирозлар ҳам мавжуд:

  1. Илмий тадқиқот ишида нафақат Ўзбекистонда, балки дунё миқёсидаги глобал экологик тарбия муаммоларга ҳам эътибор берилса мақсадга муофик бўлар эди. Айниқса, Муйноқ шахридаги экологик ўзгаришлар, дунёдаги экологик ташкилотлар билан қамжиҳатликда олиб борилган ишлар мисолида тўҳталса янада яхши бўлар эди.

  2. Педагогик тадқиқот ишида эскирган ва фойдаланилмаган адабиётларни адабиётлар руйхатидан чиқариб ташлаш мақсадга мувоффик. Масалан 1983йилда ёзилган 1990 йил бошида чоп этилган адабиётлар мавжуд.

  3. Ишда оз бўлсада орфаграфик ва стилистик хатоликлар мавжуд, уни бартараф этиш мумкин.

  4. Тадқиқот иши тахрирдан ўтказиш мақсадга мувоффик бўлади.

Юқорида кўрсатилган камчиликлар ишнинг мазмунига таъсир этмайди, аксинча унинг салоҳиятини оширади. Тадқиқотчи Айдаров Еркин Бакитовичнинг “Ўқувчи ёшларга табиий худудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия бериш технологияларини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертацияси имкон қадар ўзининг мустақил изланиши махсули эканлиги яққол сезилиб турибди
Хулоса қилиб шуни изохлаш мумкинки, Тошкент вилояти Чирчик давлат педагогика институтининг мустақил тадқиқотчиси Айдаров Еркин Бакитовичнинг “Ўқувчи-ёшларга табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия бериш технологияларини такомиллаштириш” мавзусидаги педагогика фанлари буйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясини мустақил бажарилган ва тугалланган тадқиқот иши деб хисоблайман.
Айдаров Еркин Бакитовичнинг “Ўқувчи-ёшларга табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия бериш технологияларини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация иши автореферата тадқиқот ишининг асосий мазмунини узида акс эттиради ва Ўзбекистон Республикаси Олий Атестацияси Камисияси томонидан қуйилган талабларга тула жавоб беради. Тадқиқотчи Айдаров Еркин Бакитовичнинг 13.00.01— Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги ва педагогика фанлари буйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойик; деб ҳисоблайман.
Download 29,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish