Консептуал жадвал
Ўрганилаётган ҳодиса, тушунча, фикрларни икки ва ундан ортиқ жиҳатлари бўйича таққослашни таъминлайди.
Тизимли фикрлаш, маълумотларни тузилмага келтириш, тизимлаштириш кўникмаларини ривожлантиради.
Консептуал жадвални тузиш қоидаси билан танишадилар. Таққосланадиганларни аниқлайдилар, олиб бориладиган таққосланишлар бўйича, хусусиятларни ажратадилар.
Алоҳида ёки кичик гуруҳларда консептуал жадвални тўлдирадилар.
- Узунлик бўйича таққосланадиган (фикр, назариялар) жойлаштирилади;
- Ётиқ бўйича таққосланиш бўйича олиб бориладиган турли тавсифлар ёзилади.
Иш натижаларининг тақдимоти.
Ақлий ҳужум:
Бу услубда қўйилган савол, мауммо, масала бутун гуруҳ билан биргаликда муҳокама килинади. У талабаларни ўқув жараёнида машулотларга фаол қатнашишларини таъминлаш ва баён қилиш чоғида бошқаларнинг ҳам фикрини жалб қилиш, ўз фикрларини айтишга йўналтирувчи методдир.
Лойиҳалаш методи:
Келажакда амалга ошириладиган ишларни режалаштириш бўлиб, лойиҳа, маълум бир ҳисоб-китоб, чизма ва бошқаларга асосланган ҳолда тавсифлаш, баён қилиш шаклида мужассамлашган ғоя, фикр.
“Иқтисодиёт назарияси” фанининг амалиёт машулотларида муаммони жамоали тарзда ҳал этишнинг усуллари ва воситалари сифатида:
Баҳс:
Ўз фикрини ифода этишни хоҳловчилар орасида бирон бир мунозарали масалани муҳокама килиш, хақиқатни аниқлаш ва тўғри қарорни қабул қилиш.
Музокаралар:
Эшитиш бу аниқ ташкил этилган икки томон фикрлари алмашинуви.
6-6 техникаси:
Қўйилган муаммони ҳал этиш бўйича жамоа томонидан ифодаланган вариантлардан энг яхшиси баҳоланади ва танланади, кейин қуйидаги ҳаракатлар алгоритмга мувофиқ маълум белгилар бўйича гуруҳланади.
Кейс стади:
Талабаларни қарор қабул қилишга ўргатишда муаммоли вазият ҳосил килиб, уни ечишни ўрганиш усули.
Ҳозирги давр таълим тараққиёти янги йўналиш - инновацион педагогикани майдонга олиб чиқди. “Инновацион педагогика” термини ва унга хос бўлган тадқиқотлар Ғарбий Европа ва АҚШда, 60-йилларда пайдо бўлди. Инновацион фаолият Ф.Н.Гоноболин, С.М.Годнин, В.И.Загвязинский, В.А.Кан-Калик, Н.В.Кузьмина, В.А.Сластенин, А.И.Шчербаков ишларида тадқиқ этилган. Бу тадқиқотларда инновацион фаолият амалиёти ва илғор педагогик тажрибаларни кенг ёйиш нуқтаи назаридан ёритилган.
Биз бир нечта хорижий адабиётлардан фойдаланган ҳолда, хориж назарияси ва тажрибасини қўллашга ҳаракат қилдик. Жумладан, “Иқтисодиёт назарияси”фанини ўрганишда қуйидаги хорижий манбалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик.
Economics. Campbell R. McConnell, Stanley L. Brue. 17th edition, Mcgraw-Hill/Irwin, USA, 2008.
Microeconomics. Pindyck, Robert S. Copyright 2013, Macmillan Publishing Company, a division of Macmillan, Inc.
Principles of Economic.N. Gregory Mankiw. 7thedition, Amazon, USA, 2014.
Microeconomics. Campbell R., McConnell. Copyright 2015, Macmillan Publishing Company, a division of Macmillan, Inc.
Талабаларнинг “Иқтисодиёт назарияси” фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион – педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, кейс технологияларидан фойдаланилади. Шунингдек, “Иқтисодиёт назарияси” фанининг амалиёт машғулотларида компьютер дастурларидан, слайдлардан, мультимедиа таълим воситаларидан, Интернет саҳифалари ва тизимларидан фойдаланиш, тестлар мажмуаси ва бошқа манбалардан фойдаланиш тавсия этилади.
II БОБ.
|
“ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ” ФАНИДАН “ Аҳоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиёсати” МАВЗУСИ БЎЙИЧА ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ МОДУЛИ ИШЛАНМАCИ.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |