Тошкент давлат иқтисодиёт университети т. М. Зияев, Ш. Т. Исроилова, Д. Т.ЁҚУб олий таълимнинг


II–БОБ. ИШЧИ КУЧИНИ ТАКРОР ҲОСИЛ ҚИЛИНИШИ ВА ИШЧИ



Download 2,78 Mb.
bet10/72
Sana22.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#112434
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   72
Bog'liq
ishchi kuchi

II–БОБ. ИШЧИ КУЧИНИ ТАКРОР ҲОСИЛ ҚИЛИНИШИ ВА ИШЧИ


КУЧИ БОЗОРИ ТЎҒРИСИДАГИ ТУРЛИ ХИЛ НАЗАРИЯЛАР



    1. Меҳнатнинг мазмуни. Ишчи кучи тушунчаси иқтисодий категория сифатида

Меҳнат - одамларнинг хар бир шахс ва умуман жамият эхтиёжларини қондириш учун зарур бўладиган моддий ва маънавий неъматлар яратиш сохасидаги мақсадга мувофиқ фаолиятидир.
Меҳнат жараёнининг оддий жиҳатларига фаолият ёки меҳнатнинг ўзини, унинг мақсадга мувофиқлигини, меҳнат предмети ва меҳнат воситалари (ишлаб чиқариш воситалари) жонли меҳнат жараёнига киритилмаса, улар ўз-ўзидан фаолият кўрсатавермайди, жонли меҳнат эса ҳамиша фақат кишиларнинг табиатга муносабатидан иборат бўлиб қолмай, шу билан бирга бу жараён қатнашчилари ўртасидаги муносабатдан ҳам иборатдир.
Иқтисодиёт назариясига мувофиқ, меҳнат фаолияти жонли меҳнатнинг моддий шарт-шароитларини ҳосил қилувчи ишлаб чиқариш воситаларисиз мавжуд бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам меҳнат жараёни унинг учта асосий жиҳатини механиқ равишда бирлаштиришдан иборат бўлмай, балки уларнинг узвий бирлигидан иборатдир, унинг хал қилувчи омиллари эса инсоннинг ўзи ва унинг меҳнат фаолиятидир.
Меҳнат жараёнида инсон меҳнат воситалари ёрдамида меҳнат предметида мўлжалланган ўзгаришларни, яъни жонли меҳнатни вужудга келтиради ва материалда моддийлашиб, бу билан мазкур материални ўзгартиради. Ишлаб чиқариш жараёнининг барча уч
жиҳати: материал, меҳнат қуроли ва меҳнат бир бўлиб меҳнат махсулига қўшилади.
Ана шундай умумий тарзда олиб қараладиган меҳнат инсон ҳаётининг абадий, табиий шартидан бошқа нарса эмас. У мазкур ҳаётнинг бирон-бир муайян тарзда ташкил этилишига боғлиқ бўлмайди.
Шундай қилиб, меҳнат аслида бир-бири билан узвий боғланган икки жиҳатдан намоён бўлади: бир томондан, меҳнат предметларини ўзгартириш ва муайян турдаги махсулотни яратиш жараёни сифатида, иккинчи томондан, ижтимоий муносабат сифатида намоён бўлади.
Инсоният тарихи инсоннинг ижтимоий ривожланишида меҳнатнинг хал қилувчи роль ўйнашидан далолат беради. Меҳнат бу инсоният ҳаётининг биринчи, асосий шартидир.
Одамлар атроф мухитга таъсир кўрсата бориб ва уни ўзгартира бориб, тобора ортиб бораётган эхтиёжлар туфайли инсон табиатини ҳам ўзгартирадилар: меҳнатга бўлган қобилиятни ривожлантирадилар; ўз билимларини бойитадилар, улардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирадилар; меҳнат фаолияти сохасини кўпайтирадилар, меҳнат жараёнининг ўзини такомиллаштирадилар.
Маълумки, ижтимоий тизимлар бир-бири билан нималар ишлаб чиқариши билан фарқ қилмайди, балки моддий неъматларни қандай ишлаб чиқариш воситалари ёрдамида яратиши билан фарқ қиладилар.
Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиб боришига қараб кишилик жамиятининг ўзи ҳам, кишиларнинг турмуш тарзи ҳам ўзгариб боради.
Фан-техника инқилоби натижасида меҳнат унумдорлигини ўсиши, ишлаб чиқариш хажмларини кўпайиши, жамият аъзолари турмуш даражасини ошишининг манбаидир.
Жамият ишлаб чиқарувчи кучлари ривожининг қудратли омили бу фандир, аниқроги фаннинг ишлаб чиқариш билан узвий бирикиб кетишидир, чунки фан-техника инқилоби фақат янги энергия турлари, янги материаллар, электрон-ҳисоблаш машиналари ва хатто ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаш шунчаки татбиқ этиш эмас, балки ишлаб чиқаришнинг бутун техникавий негизини, уни ташкил этиш ва бошқариш шаклларини чуқур қайта қуришни англатади. Натижада инсон учун атмосферадан, жахон океанидан хатто космосдан ҳам фойдаланиш йулга қўйилмоқда.
Ишчи кучи бу инсоннинг жисмоний ва ақлий қобилиёти йиғиндиси бўлиб, мазкур қобилиятни амалда ишлатилиши меҳнат ёки иш деб аталади.
Ишчи кучи шундайки, уни инсондан ажратиб бўлмайди. У моддий шаклга ҳам эга эмас. Ишчи кучи бозорда меҳнат омилини таклиф этувчи сифатида намоён бўлади. Ишчи кучи соҳиблари билим, малака, маҳорат ва иш тажрибасининг ҳам соҳиблари бўладилар. Шундагина улар ишлаб чиқаришдаги мақсулот ва хизматларни яратувчи куч бўла оладилар. Иш кучининг миқдорий ва сифатий ўлчами бор. Миқдоран олганда бу ишлай оладиган ишчиларнинг сони. Масалан, Ўзбекистон Республикасида 2011 йил 1
январ ҳолатига кўра 17157 минг кишини ташкил қилади, бу мамлакат аҳолисининг 59,6 фоизига тенгдир. Сифат жиҳатидан – бу ишловчиларнинг малака – маҳорати, билими-тажрибасидир. Жамиятнинг қанча ноз-неъматлар ярата олиши мана шу икки жиҳатга боғлиқдир.
Демак ишчи кучи ёки меҳнат қобилияти деганда, биз инсон организми, инсоннинг тирик шахсига эга бўлган ва у ҳар сафар бирон-бир истеъмол қийматини ишлаб чиқарганида ишга соладиган жисмоний ва руҳий қобилиятларининг йиғиндисини тушунамиз.
Яна ҳам аниқроқ қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг иш билан бандлигини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2002 йил 31 январ Қарорига асосланадиган бўлсак, «ишчи кучи» тушунчасини товар ва хизматлар ишлаб чиқариш учун меҳнат таклифини таъминлайдиган ҳамда иш билан бандлар ва ишсизлардан иборат бўлган аҳоли қисми тушуниладиган «иқтисодий фаол аҳоли» тушунчасини синоними сифатида ишлатилмоқда.
Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) эълон қилган материалларда ишчи кучи деганда фақат иш билан банд ёлланма ходимлар, шунингдек ёлланма иш излаётган одамлар тушунилади.



    1. Download 2,78 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish