Тошкент давлат иқтисодиёт университети т. М. Зияев, Ш. Т. Исроилова, Д. Т.ЁҚУб олий таълимнинг


Х-боб. Ўзбекистонда бандликни таъминлаш ва ишсизларни ҳимоялаш борасида давлатнинг сиёсати



Download 2,78 Mb.
bet6/72
Sana22.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#112434
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
ishchi kuchi

Х-боб. Ўзбекистонда бандликни таъминлаш ва ишсизларни ҳимоялаш борасида давлатнинг сиёсати 159

    1. Ишсизлик мақомини бериш, ишсизлик мақомидан

чиқариш ва ишсизлик нафақасини тўлаш тартиби 159

    1. Ишсизларни ижтимоий химоя қилишда давлатнинг

ишчи кучи бозоридаги сиёсатининг моҳияти 161
Адабиётлар рўйхати 173
Иловалар 183

К И Р И Ш




Мамлакатимиз миллий иқтисодиётини ривожлантириш ва шу асосда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш ҳамда ўсиб бораётган аҳолининг турмуш даражасини яхшилашда инсон салоҳиятидан фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Зеро, инсон салоҳияти фаол энг бунёдкор омил бўлиб, у мамлакатнинг ислоҳотлар ва туб ўзгаришлар йўлидан тинимсиз илгарилаб боришини таъминлаб беради.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар мулк шаклларининг хилма-хиллигини вужудга келтирди, ишчи кучи ёлланадиган бўлди ва товарга айланди.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ҳозирги бозор муносабатлари шароитида аҳоли бандлиги ва ишсизлик муаммолари жамиятнинг ижтимоий иқтисодий ривожланишида асосий ўринни эгаллайди. Айниқса, ишчи кучи бозорини тартибга солиш бўйича жиддий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишдек муҳим вазифалар олдинга сурилмоқда. Шунга кўра, ишчи кучи бозорининг шаклланиши ва аҳоли бандлигини тартибга солишни янги иқтисодий муносабатлар нуқтаи-назаридан илмий назарий англаш ва амалий жиҳатдан ҳал этиш муаммолари юзага келмоқда. Айнан ана шулардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов қуйидагиларни таъкидлайди: “меҳнат бозорини шакллантирмасдан, ишчи кучини товарга айлантирмасдан туриб, бозор ҳақидаги гаплар шунчаки қуруқ гаплигича қолади1”.
Дарҳақиқат, аҳолининг меҳнатда тўла ҳақиқий ва яширин ишсизлик миқдорини камайтириш, ишчи кучига бўлган талаб билан



1 Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, сиёсат, мафкура. 1-том. -Т.: «Ўзбекистон», 1996. 262-б.
унинг таклифини мувофиқлаштириш ва ишчи кучи сифатини ошириш орқали унинг унумли меҳнат қилишга эришиш бугунги ишчи кучи бозорининг ўта долзарб муаммосидир. Ушбу муаммо айниқса аҳолиси зич жойлашган, ишлаб чиқариши бир томонлама ривожланган воҳа ва минтақаларда жиддий кўзга ташланмоқда. Ҳолбуки, меҳнат фаолияти ва аҳоли бандлигининг яхши йўлга қўйилганлиги ҳар қандай минтақанинг иқтисодий тараққиёти ва ижтимоий барқарорлигини таъминлайди. Қолаверса, давлатимизнинг ижтимоий – иқтисодий ва минтақавий сиёсатининг туб мақсади ҳам аҳоли бандлиги ва ишчи кучи бозорини тўғри шакллантириш, ишсизлик кўрсаткичини камайтиришдан иборат.
Республикамизда 1992 йил 13 январда “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилинганлиги бандлик сиёсатини амалга оширишда катта аҳамиятга эга бўлди. Мазкур Қонун ва 1996 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг меҳнат Кодекси меҳнатнинг ихтиёрийлиги ва меҳнатда бандлик фуқороларнинг эркин ихтиёрига асосланишини ҳуқуқий кафолатлади.
Бандлик тўғрисидаги Қонун ижтимоий ишлаб чиқаришдаги меҳнат билан бир қаторда бошқа фойдали бандлик кўринишларини ҳам тан олди: болалар тарбияси, уй хўжалигини юритиш (уй хизмати), ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш, жамоат фаолияти ва бошқалар. Бундан ташқари, ишчи кучи бозори номутаносибликларини бартараф этишда, 1997 йилда қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва кейинги йилларда жумладан (2000-2010 йиллар) Президентимиз ташаббуси билан кичик бизнес, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш, йирик ва кичик ишлаб чиқарувчилар
ўртасидаги кооперацияни ҳамда касаначиликни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширилиши ўз навбатида аҳоли даромадларининг ва иш билан таъминланиш даражасини ўсишида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2010 йил
12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги, шунингдек, 2010 йил 17 декабрида Ўзбекистон Республикаси Конститутициясининг 18 йиллигига бағишланган маросимда сўзлаган нутқларида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йилда республикани ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилда ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг энг муҳим вазифаларига бағишланган мажлисидаги маърузаларида (2011 йил 21 январ) белгилаб берилган вазифаларга амал қилиш, бозор ислоҳотларини жадаллаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш ўз навбатида янги иш ўринларини яратиш, аҳолини оқилона иш билан бандлигини таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда. Айниқса, 2008 йилда бошланган ва бугунги кунда кўлами тобора кенгайиб ва чуқурлашиб бораётган жаҳон молиявий-инқирози даврида бу юқоридаги вазифаларни ижобий ҳал қилиш катта аҳамиятга эгадир.
Президентимиз «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарларида xизмaт кўрсaтиш вa кичик бизнeс сoҳaсини aҳoли бaндлигини тaъминлaш вa ҳaёт дaрaжaсини oширишнинг энг муҳим oмили сифaтидa янaдa жaдaл ривoжлaнтириш кейинги йилларга
мўлжалланган иқтисодий дастурларнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қoлишини кўрсатиб ўтдилар.
Асарда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик аҳоли бандлиги ва унинг даромадларини ошириш муаммоларини ҳал этишда ўзига хос локомотив вазифасини бажараётганлиги, ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришда салмоқли ҳисса қўшаётганлиги, унинг бугунги кунда мамлакатимизда энг йирик ишчи кучи бозори, мулкдорлар ўрта синфини шакллантиришнинг асосий омили, миллионлаб одамлар учун даромад ва фаровонлик манбаи ҳисобланиши таъкидлаб ўтилди.
2010 йилда мамлакатимизда жами 950 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил этилди. Бу янги ташкил этилган умумий иш ўринларининг 604 мингдан зиёди ёки 65 фоизи кичик бизнес ва фермер хўжаликларига, 210 мингдан ортиғи касаначилик соҳасига тўғри келади.
Шунингдек, «Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил қилиш муаммосини ҳал этиш 2011 йил ва яқин истиқболда мамлакатимизни муваффақиятли ва барқарор ривожлантиришнинг алоҳида устувор йўналиши ва ҳеч муболағасиз энг муҳим шартидир»1.
2011 йилга мўлжаллан қабул қилинган ва мамлакатимиз Президенти томонидан маъқулланган Республика дастурида 950 мингдан ортиқ янги иш ўрнини, асосан, қишлоқ жойларда яратиш кўзда тутилган.
Бу иш жойларининг 600 мингдан зиёдини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида очиш мўлжалланмоқда. 73 мингдан



1 Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади. –Т.: Ўзбекистон, 2011. 42-б.
ортиқ иш ўрни транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш натижасида ташкил этилади. Касаначиликни, аввало, меҳнат шартномалари бўйича корхоналар билан кооперация асосидаги касаначиликни, шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бандликни таъминлашнинг муҳим йўналиши бўлиб қолади ва бу қарийб 220 минг кишини иш билан таъминлаш имконини беради.
Мазкур ўкув қўлланмада аҳолининг ўсиши юқори суръатлар билан бораётган Ўзбекистоннинг ишчи кучи бозори муаммолари, демографик хусусиятлар, меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан бандлиги таркибини такомиллаштиришда, қишлоқ хўжалигидаги ортиқча ишчи кучи ресурс-ларини саноат, аҳолига хизмат кўрсатиш тармоқларига ўтказишда тадбир-корликни ривожлантиришнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилган. Меҳнат биржаларининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қатор тавсия-лар берилган. Ҳозирги кунда республикада 240 та меҳнат биржасини ўз ичига олган яхлит тизим ташкил этилдики, у аҳолини иш билан таъминлаш ва ишсизларни ижтимоий муҳофаза қилишга хизмат қилмоқда.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish