Тошкент давлат иқтисодиёт университети т. М. Зияев, Ш. Т. Исроилова, Д. Т.ЁҚУб олий таълимнинг


-жадвал. Янги иш жойларининг яратилиши ва демографик ҳамда



Download 2,78 Mb.
bet64/72
Sana22.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#112434
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   72
Bog'liq
ishchi kuchi

1-жадвал.
Янги иш жойларининг яратилиши ва демографик ҳамда
иш кучи бозори кўрсаткичлари1






1994

1997

2000

2003

2005

2008

2009

2010

Янги ташкил этилган иш
жойлари (минг)

205,2

324,3

443,9

429,6

488,4

661

940,5

950

Аҳоли сонининг
йиллик ўсиши (минг киши)

370

423,7

325,4

273,4

291,4

435

464

483

Янги иш
жойларининг уларга нисбатан фарқи (+,-
минг)

- 164,8

-99,4

118,5

156,2

194,0

226

476,5

467

Меҳнат
бўлимларига мш қидириб мурожаат этганлар сони (минг
киши)

202,9

298,8

421,3

430,5

410,3

521

657,6

671,6

Янги иш
жойларининг уларга нисбатан фарқи (+,-
минг)

2,3

25,5

22,6

-0,9

75,2

140

282,9

278,4

Ишга
жойлаштирилганлар сони (минг киши)

129,9

197,2

280,6

317,4

325,1

566,3

518,1

595,6

Янги иш
жойларининг уларга нисбатан фарқи (+,- минг)

75,3

127,1

163,3

112,2

160,3

94,7

422,4

354,4

Бугунги кунда республикамизда жами банд бўлганларнинг 22,9 фоизи давлат, 77,1 фоизи нодавлат, шунингдек, 61,6 фоизи хусусий соҳада меҳнат қилмоқда. Республикада банд бўлганлар сони 2010







1 Ўзбекистон Республикасининг 2000 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткич-лари. - Т., 2001. 59-60-бетлар; Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил статистик ахборотномаси. -Т., 2004. 52-54- бетлар; Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги Статистик ахборотномаси. –Т., 2008. 44-46-бетлар, ЎзР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланди ва тузилди.
йилда 2005 йилга нисбатан 14 фоизга ортган ва 11628,4 минг кишини ташкил қилди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда банд бўлганлар сони ҳам ортиб бормоқда. Масалан, 2000 йилда 4316,5 минг киши, 2005 йилда 6602,5 минг киши бўлган бўлса 2010 йилда эса 8639,3 минг кишига етди.
Кичик корхоналарда бандликнинг 2010 йилда умумий ўсиши 2009 йилга нисбатан 14,0 фоизни ёки 300,1 минг кишини ташкил қилди. Унинг ўсиши янги иш ўринларини яратиш ҳажмининг 2005 йилга нисбатан 194,5 фоизга оширди. Янгидан ташкил қилинган иш ўринларининг сони 2010 йилда 95,0 мингтани ташкил қилди. Бу янги ташкил қилинган 950 мингдан ортиқ иш ўрнини 604 мингдан зиёди ёки 65 фоизи кичик бизнес соҳаси ва фермар хўжаликларига, 210 мингдан ортиғи касаначилик соҳасига тўғри келади.
2010 йилда янги иш ўринларининг 85 фоизи кичик бизнес соҳасида яратилди. Кичик тадбиркорликнинг устувор ривожланиши натижасида ушбу соҳа республика бўйича жами иш билан банд бўлган аҳолининг 74,3 фоизини қамраб олди1.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, янги яратилаётган иш жойларининг аксарият қисми қишлоқ жойларида яратилмоқда. Шу боисдан янги иш жойларининг катта қисми кам маблағ сарфланиши эвазига ташккл қилинмокда. Арзон иш жойларида бажариладиган иш учун тўланадиган маош микдори кўпгина ҳолда кам бўлмоқда. Бу ҳол эса ишчи ва ходимларнинг ушбу иш ўринларида ишламаслигига туртки бўлмоқда. Шунингдек, баъзи ҳолларда бўш иш ўринларинмнг





1 Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги статистик ахборотнимаси. –Т., 2011. 9-10 бетлар.
билим, мутахассислик жиҳатидан ишчи ва ходимлар савиясидан юқори бўлганлиги учун вакант бўлиб турибди.
Бизнинг фикримизча, иш кучи ва иш жойлари ўртасидаги номутаносибликни тугатиш учун ривожланган мамлакатларида қўлланиладиган иш билан бандлик ва қайта тайёрлаш сиёсатидан фаол фойдаланиш мақсадга мувофиқдир1.
Шунингдек, ёшлар учун уларни кичик бизнес фаолиятига жалб қилиш ҳамда янги иш ўринларини яратишга мўлжалланган махсус дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорлик қилиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳозирги вақтда янги иш жойларини яратиш мақсадида меҳнат биржалари қошида бандликка кўмаклашиш фонди маблағига кичик бизнес субъектларини ташкил этмокдалар. Бизнинг фикримизча, меҳнат биржалари ходимларининг кичик бизнес билан шуғулланиши уларни асосий ишларидан чалғитади. Шунингдек, улар фонд маблағидан фойдаланиб бошқа ўзи ишлаб топган ёки қарзга олган капитал асосида фаолият юритаётган тадбиркорларга нисбатан устунликка эга бўладилар. Бу эса соғлом рақобат тамойилининг бузилишига олиб келади.
Бизнингча, маълум давр мобайнида янги иш жойларини яратган корхоналар уларнинг сонига қараб, бандлик фондига маблағ ажратишдан озод қилиниши ёки имтиёзга эга бўлишлари лозим. Бандликка кўмаклашиш фондига хомий ташкилотлар маблағларини жалб қилиш, уларни ишсизлар учун нафақалар беришга, уларни қайта ўқитиш ҳамда фаолият юритаётган корхоналарда иш жойлари



1 Қаранг: Мкконнелл К.Р., Брю СЛ. Экономикс: Принципьл, проблемм и политика. Т.1. -М.: Республика, 1982. С.352-353.
яратишни имтиёзли шартлар билан молиялаштиришга кўпроқ йўналтириш лозим. Улардан ташкилий ишлар учун маблағ ажратишни имкон даражасида қисқартириш керак.
Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида
«жадаллашган амортизация» сиёсатини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бу сиёсат фан-техника тараққиёти ютуқларидан фойдаланиш асосида корхоналарни техника ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги иш жойларини яратишга имкон беради.
Ўзбекистонда оммавий кшсизликнинг келиб чиқишига йўл қўймаслик учун «Банкротлик тўғрисида»ги қонундан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида, айниқса, қишлоқ хўжалигида уларни санация қилиш, яъни молиявий соғломлаштириш амалга оширилмоқда. Бизнингча, эндиликда, оқилона ва самарали иш билан бандликни шакллантириш учун корхоналарни кенг кўламда қўллаб-қувватлашдан дифференциациялашган усулга ўтиш лозим. Банкротлик қонуни белгиланган меъёрда ишлаши, банкротга учраган давлат корхоналарини инвестицион мажбуриятлар олиш шарти билан хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш лозим. Банкрот бўлган хусусий корхоналарни эса инвестицион мажбурият олган хусусий тадбиркорларга ким ошди савдоси орқали сотиш керак.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган иш ҳақи ва даромадлар сиёсати асосида энг кам иш ҳақи миқдори ҳамда тариф разрядлари ва коэффицентларининг белгиланиши иш кучига бўлган талабнинг кескин камайиб, ишсизликнинг ўсиб кетишининг олдини олишга
имкон беради. Эндиликда бу борадаги сиёсат ижтимоий меҳнат унумдорлигининг ошиб боришига, барқарор иқтисодий ривожланишга мос равишда энг кам иш ҳақи миқдорининг ўсиб боришини таъминлаши лозим бўлади. Иш кучи бозорида рақобат муҳитини яратиш, юқори малакали ва унумли меҳнат фаолияти мотивациясини шакллантириш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Республика фуқароларининг расмий равишда чет элларда ишлаб келишини ҳамда иш кучини экспорт қилиш билан шуғулланувчи меҳнат бўлимлари, фирма ва ташкилотлар фаолиятини тартибга солишнинг қонуний-ҳуқуқий асосини такомиллаштириш долзарб масала бўлиб турибди. Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистондан четга чиққан ишчи кучи миграцияси сони 2005 йилда 8,8 минг, 2010 йилда 39,6 минг кишига ошди.
Ўтиш иқтисодиёти шароитида меҳнатга лаёқатли аҳолининг самарали иш билан бандлигини таъминлашда иш кучи бозоридаги талаб ва таклиф конъюнктура ўзгаришларига мувофиқ кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда уларни иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари бўйича такдимланишини тартибга солиш ҳам муҳим ижтимоий- иқтисодий аҳамият касб этмоқда.
Аҳолини бандлигининг самарадорлигини таъминлаш учун ишчи кучи бозорида қуйидаги давлат сиёсати йўналишларини кучайтириш мақсадга мувофиқдир:

  • оилавий бизнес ва кичик хусусий корхоналарни ривожлантиришни жадаллаштиришни таъминлаш;

  • ушбу мақсадларда микрокредитлаш тизимини рағбатлантириш;

  • йирик саноат корхоналари ва нисбатан кичикроқ бўлган ишлаб чиқариш корхоналари билан касаначиликни кенгайтириш асосидаги кооперацияни ривожлантириш имкониятларидан кенг қамровли фойдаланиш;

  • маҳаллий хом ашёни пухта ишлашга ва тайёр, рақобатга бардошли маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган енгил ва озиқ- овқат қайта ишлаш саноатининг кўп меҳнат талаб қиладиган тармоқларини жадал ривожлантиришга;

  • хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш ва қишлоқ жойларида қишлоқ хўжалигига таъллуқли бўлмаган бандлик соҳаларини кенгайтириш масалаларини ҳал қилишга эътиборни камайтирмаслик;

  • ишсизларни касбий ўқитиш ва жамоат ишлари тизимларини такомиллаштириш билан шуғулланадиган хизматлар (органлар) ишини фаоллаштириш.

Мазкур юқоридаги чора-тадбирларни амалга ошириш ўн минглаб кишиларни, жумладан, меҳнат фаолиятини бошлаётган ёшларни иш билан таъминлаш ва аҳолининг, айниқса, қишлоқ аҳолисининг бандлик даражасини ошириш имконини беради.
Ана шу юқоридаги тадбирларни амалга оширилиши натижасида кейинги йилларда аҳоли бандлиги, унинг даромадларини ошириш ва ишсизларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида салмоқли ишларни натижасида қилинган бир қатор ютуқларга эришилди.
Бу ютуқларни барчаси ушбу ўқув қўлланма охиридаги иловаларда ўз аксини топган.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish