1. Истеъмолчи танлови
Бозор талабининг шаклланиши асосида шахсий (индивидуал) талаб ётади, яъни алохида истеъмолчининг талаби, хар бир шахс узининг физиологик эхтиёжларини кондириш учун кандайдир махсулотдан, канчадир сотиб олиши керак, сотиб олиш учун маълум микдорда маблаги булиши керак. Истеъмолчининг маблаги чегараланган. Истеъмолчи хар доим танлов олдида туради: кайси махсулотдан канча олиши керак. Истеъмолчининг карор кабул килиши, мавжуд имконият доирасида максимал даражада уз эхтиёжини кондиришга, турмуш фаровонлигининг даражасини оширишга харакат килади. Ушбу, эхтиёжни кондириш даражаси ёки турмуш фаровонлиги даражаси нафлик (полезность) дейилади.
Ҳозирда иқтисодиёт назариясига оид кўплаб дарслик ва ўқув қўлланмаларда бозор талабининг шаклланиши ва намоён бўлишини истеъмолчининг ҳатти-ҳаракати орқали тушунтиришга ҳаракат қилинмокда. Бунда олдиндан ғарб адабиётларида мавжуд бўлиб келган турли назариялардан фойдаланиб, истеъмолчи ҳатти-ҳаракати назарияси алоҳида йўналиш сифатида баён этилмокда. Талабаларни мазкур назариянинг моҳияти билан таништириш мақсадида унинг асосий тушунчаларини кўриб чиқамиз.
Истеъмолчининг бозордаги ҳатти-ҳаракати сўнгги қўшилган нафлилик назарияси ҳамда истеъмолчи танлови назарияси орқали изоҳланади. Сўнгги қўшилган нафлилик назариясининг мазмуни билан 4-мавзуда батафсил танишиб чиққан эдик. Бу назария ёрдамида истеъмолчининг манфаати нуқтаи-назаридан унинг афзал кўриши қоидалари баён этилади.
Агар нафлиликка истеъмолчи ўлчами билан қаралса, у истеъмолчининг бирон-бир неъматни истеъмол қилишидан олинадиган қониқишни англатади. Истеъмолчи томонидан ўзи учун турли товарларнинг нафлилик даражасининг баҳоланиши истеъмолчининг афзал кўриши дейилади.
Неъматнинг нафлиги - неъматнинг инсон эхтиёжини кондира олиш хусусиятидир.
Истеъмол назариясида неъмат - бу истеъмолчининг эхтиёжини кондира оладиган хар кандай истеъмол объектидир.
Куп холларда неъматлар якка тартибда эмас, балки мажмуа тартибда ёки «корзина» билан истеъмол килинади.
Истеъмол назариясида истеъмолчилар маълум дидга, хохишга эга ва улар бу хохиш ва дидларини каноатлантиришда бюджетлари (даромадлари) билан чегараланган. Бундай холатда улар неъматлар мажмуаларидан, максимал наф келтирадиган мажмуани танлашга харакат килади.
Истеъмол назариясида истеъмолчининг даромади чегараланган; истеъмолчилар томонидан сотиб олинадиган неъмат нархи унинг микдоридан боглик эмас; истеъмолчилар нафлигини тулик билади, истеъмолчи максимал наф берувчи неъматлар мажмуасини танлайди, деб фараз килинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |