Тошкент давлат иқтисодиёт университети И. Саифназаров, А. Мухтаров, Т. Султонов, Д. Эрназаров Илмий тадқиқот методологияси



Download 2,77 Mb.
bet76/135
Sana13.06.2022
Hajmi2,77 Mb.
#661743
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   135
Bog'liq
ИТМ ўқув қўлланма 2019

Глоссарий

  1. Концепция – бирон нимага нисбатан қарашлар тизими, асосий фикрлар йиғиндиси, бунда тадқиқот мақсад, вазифалари аниқланиб, унинг олиб бориш йўллари кўрсатилади.

  2. Кузатув – предметни уни миқдор жиҳатидан ҳамда сифат тавсифини ўлчаш орқали ўрганиш. Кузатув – бу фаолият вазифасидан келиб чиқадиган, умуман ва хусусан мақсадга мувофиқ идрок этиш бўлиб, илм-фанда – асбоб-ускуналардаги маълумотни идрок этиш услуби бўлиб, у такрорий кузатиш ёки тадқиқотнинг бошқа услубларини (масалан, эксперимент) қўллаш ҳисобига объективлик ва назорат қилинувчанлик белгиларига эга.

  3. Мавзунинг долзарблиги – мазкур муаммо(масала, савол)ни ҳал қилиш учун унинг ушбу вақт ва мазкур вазиятда муҳимлик даражаси.

  4. Мавҳумлаш – (лот. – чалғитмоқ, четлашмоқ) – муайян, аниқ нарсалардан умумий тушунчалар ва ривожланиш қонунларига ўтиш имконини берадиган чалғиш (четлашиш).

  5. Моделлаш – ўрганилаётган предмет, ҳодисани асл нусха тавсифлари белгиларига эга бўлган унга ўҳшаган (аналог) шакли, қурилмаси, формал кўриниш (масалан, формулалар) билан алмаштириш.

  6. Мантиқий ёндашув – хаёл(тасаввур)да тарихий назария шаклидаги мураккаб динамик ҳодисани тасодифлар ва алоҳида муҳим бўлмаган фактлардан четлашган ҳолда тиклаш.

  7. Модель – реал воқеаликка идеаллаштирилган (схематик) яқинлаштириш ёки реал воқеалик ҳақида соддалаштирилган тасаввур.

  8. Мониторинг – юз бераётган жараёнлар динамикасини ўрганиш, у ёки бу ҳодисаларни (шунингдек нохуш ҳодисаларни олдини олиш учун) объект ҳолати, унинг алоҳида параметрларини доимий, мунтазам кузатув, назорат қилиб бориш.

  9. Методология – назарий ва амалий фаолиятни ташкил қилиш ва қуриш принциплари ва усуллари тизими, шунингдек шу тизим тўғрисидаги таълимот. Методология («метод» (услуб) ва «логия» сўзларидан) – фаолиятнинг тузилмаси, мантиқий ташкил қилиш, услублари ва воситалари тўғрисидаги таълимот. Замонавий тушунчаси фаолиятни ташкил қилиш демакдир.

  10. Муаммо (проблема) (юнон. problema – қийинчилик, тўсиқ) – билиш (идрок этиш)даги зиддият, қарама-қаршилик, янги пайдо бўлган фактлар, маълумотлар ҳамда уларни изоҳлаш, тушунтиришнинг эски усуллари ўртасидаги номувофиқлик билан таърифланади; бўлғуси тадқиқот соҳасини қамраб олган кўплаб шакллантирилган илмий саволларни йирик умумлаштириш. Бугунги кунда муаммоларнинг қуйидаги турлари фарқланади: тадқиқотчилик муаммоси – бу бир илмий фан доирасидаги ва бир қўлланиш соҳасидаги бир-бирига яқин тадқиқот мавзулари мажмуидир; Илмий маънодаги муаммо -бу билишни ривожлантириш жараёнида объектив тарзда вужудга келадиган масала ёки ечими амалий ёки назарий манфаат касб этадиган масалалар мажмуидир.


  11. Download 2,77 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish