Тошкент давлат иқтисодиёт университети И. Саифназаров, А. Мухтаров, Т. Султонов, Д. Эрназаров Илмий тадқиқот методологияси



Download 2,77 Mb.
bet65/135
Sana13.06.2022
Hajmi2,77 Mb.
#661743
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   135
Bog'liq
ИТМ ўқув қўлланма 2019

Неопозавитизм вакили Б. Ряссел билувчи субьектни иккига ажратади:
1) тадкикотчи-субьект билиш жараёнида бутун инсоният номидан ва унинг вакили сифатида қатнашади. Бундай шароитда субъект томонидан қилинган кашфиёт ёки чиқарилган хулосалар бутун инсоният манфаатларига мос келганлиги учун ҳақиқат деб эълон килинади.

Мамлакатимиз илмий тадқиқот ва инновация фаолиятининг истиқболли ютуқларини тарғиб қилиш ва жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, шу жумладан, илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, технологиялар ва бошқа инновацияга йўналтирилган тузилмаларни ташкил этиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш белгилари.
Шавкат Мирзиёев, 2017 йил 29 ноябрь.
2) Ижтимоий ҳодисалар ўрганилаётган жараёнда эса субъект бутун инсоният номидан қатнаша олмайди балки у биринчи навбатда ўз синфи, миллати, дини, минтақаси, мамлакати, ирқи ва хоказоларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб, ҳақиқатнинг объективлигига путур етказади, дейди. Б.Рассел (ХХ аср) ижтимоий воқеликни билишнинг ягона мезони умуминсоний манфаатларга мос тушишлик даражаси, деб кўрсатади. У субъект ижтимоий ҳодисаларни ўрганаётганда биринчи навбатда умуминсоният манфаатларини ҳимоя килиш ва умуминсониятнинг вакили сифатида бу жараёнда катнашиши зарур, дейди. Б.Расселнинг бундай қарашлари 1955 й. Женева шаҳрида машҳур Погуош манифестида эълон қилиниб, кейинчалик бу чақириқ “Янгича сиёсий тафаккур” деб эълон қилинди.

7.1.5 -Чизма


Назария ва амалиётнинг уйгунлиги ва ўзига хос хусусиятлари

2) Амалиёт билишнинг негизи

1) Назария








1) Ҳиссий амалий билим (билиш) билан боғлиқ
2) Назария амалиётнинг ичида, Амалиёт – асосдир.
3) Амалиёт “орқада юрса”, назарияга ҳалақит берса, назария қуруқ деклорацияга айланади.
4) Субьектив (шахснинг таъсири) характерга эга, яъни прогматизм билан боғлиқ.
5) Амалиёт ривожи субьектив хатоларга барҳам бериб олимни янада рационаллаштириш билан боғлиқ. Амалийёт ҳаракатланувчи куч.
6) Амалиёт назариянинг ҳақиқийлар мезони.
7) Амалиёт Назариянинг мухим тушунчаларидан бири. Амалиёт - ҳақиқат мезони.
8) Баъзан амалиёт кишининг кундалик утилитар (фойда, манфаат) билан чеклаб қўйиши мумкин.
9) Инсон амалий фаолиятнинг ҳам объекти ва субъекти. Киши амалий фаолиятнинг субьекти ва объекти.
10) Амалиёт а) фақат инсонга хос; б) у моддий ҳиссий;
в) у ўзгартирувчи ва қайта қурувчи; г) муайян мақсадга киритилган фаолият
Билишга нисбатан амалийёт 3 ҳил вазифани бажаради:
1) Билишнинг манбаи.
2) Амалийёт билимларни тадбиқ этиш соҳасидир.
3) Билиш натижаларининг ҳақиқийлигини текширади

1) Назария эмпирик билим (билиш) билан боғлиқ.
2) Назария амалиётга нисбатан мустақил, автоном.
3) Назариянинг башоратлаш функцияси амалиётнинг силжишига олиб келади.
4) Объектив характерга эга.
5) Ҳақиқий илмий назария амалиёт тўғрилигигинг меъзони
6) Рационал назариялар билан боғлиқ.
7) Назариялар инсон томонидан яратилади.
8) Ноилмий ва антиилмий назариялар амалиётдан узилган бўлади.
9) Назария тажриба билан боғлиқ.
10) Назария фаннинг энг муҳим, зарурий қисми.


Фашистлар ХХ аср 30-йилларининг 2-ярими ва 40-йилларнинг биринчи яримида “назария ва амалиёт бирлиги” шиорини ўзига хос қабул қилди. Унинг ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатда фан тараққиёти учун салбий оқибатларни келтириб чиқарди. 1942 йилда Гитлер илмий тадқиқотлар агар 6 ҳафта ичида ҳарбий маҳсулотлар беришга қодир бўлмаса, уларни қўллаб-қувватламаслик тўғрисида буйруқ чиқарди. Шунинг учун немис олимларига гитлерчи раҳбарият олдида муайян муддатга атом қуролини яратиш тўғрисида гапирмаслик тавсия қилинган эди. Акс ҳолда Гитлер шундай сиқиқ бир муддатни олимлар олдига қўйган бўлардики, натижада уларнинг ҳолига вой бўларди. Шунинг учун Германияда ядро тадқиқотлари ҳокимият томонидан кенг қўллаб-қувватланмади. Урушнинг охирига келиб бу ишларнинг авж олиши эса вазиятни ўзгартира олмади. Атом бомбасини яратишда Гитлер вермахтига ҳалақит берган бошқа сабаблар ҳам бор эди. Назария ва амалиётнинг бирлигидан фойда кўришни ҳамма нарсадан устун қўйиш сиёсатининг келажаги йўқлигини яна бир бор исботлади.


Ҳозирда ҳам, келажакда ҳам назария фақат амалиёт билан боғлиқ бўлмаслиги лозим. Агар фан амалиёт билан мутлақ боғланиб қоладиган бўлса, яъни ундан олдин кета олмаса - фан бўлмай, назария эса назария бўлмай қолади. Назария нисбатан мустақил бўлиши керак.
Назария амалиётдан орқада қолиши ёки илгарилаб кетиши мумкин, ортда қолса, амалиётни ортга тортади, олдинга кетса, амалиётни илгарига етаклайди.
Тарихга мурожаат қилайлик. 1917 йил октябрь инқилобидан кейин ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулкчиликни йўқ қилиш ва иқтисодиётга ижтимоий мулкчиликни ўрнатишдан иборат бўлган Карл Маркснинг иқтисодий концепцияси амалга оширилди. Маркснинг издошлари “ижтимоий мулкчилик” тушунчасини амалда “давлат мулки” тушунчаси билан алмаштирдилар, ушбу назария асосида иқтисодиётга давлат монополизми татбиқ қилинди. Натижада ҳалқ ҳўжалиги ушбу назария ва партия сиёсати томонидан кўплаб “тузатиш”ларни бошидан кечирди. Натижада социализм ғояси амалга ошмай қолди. Совет Иттифоқи назариётчилари фикрлари декларатив характердаги ғоялар эди.
Назария фаннинг муҳим, зарурий қисми, у амалиётга нисбатан мустақил автономлиги хос. Амалиёт янги билимлар, назарий қарашлар ривожи учун имкон бермаса, унда олимлар, илм аҳлини қотиб қолганликда айблаш бефойда. Амалиётда янгича илмий қарашлар учун жой бўлмаса, янги назарий хулосалар жорий қилинмаса, унда назарий масалалар билан шуғилланадиган кишиларни айбдор деб билиш билан иш битмайди. Бу борада Э.Фрамнинг собиқ СССР Иттифоқига нисбатан айтган қуйидаги фикри ўз аҳамиятини сақлаб қолаверади: “Агар жамиятга олимларнинг ишлари ва кашфиётлари керак бўлмаса, улар фақат илмий даражаларига қараб баҳолансалар, аммо мутахасислар илмий даража олишлари лозим бўлса, улар бирор-бир кашфиёт қилмасдан ҳам жамиятни олимона алдаб, илмий даража олишнинг йўлини топадилар. Амалиёт илм ва назарияни “бир пулга қиммат” деб ҳисоблайдиган ҳар қандай замонда, олимлар ва илм-фан амалиётга бирон-бир фойда келтирмасдан ўзларини, ўз мавқеларини сақлаб қолишнинг иложини топадилар ”.



Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish