10.1.2. –Чизма
Фан олимлари фаолиятига доир эркинлик ва ижтимоий назорат тамойиллари
Эркинлик тамойили. Олимларга тадқиқот фаолияти эркинлиги, унинг муаммоларини мустақил танлаш, фанни ривожлантириш учун мўлжалланган ресурслар қайси илмий муаммоларга ва қай тарзда сарфланиши лозимлигини ҳал қилиш имконияти берилиши керак. Акс ҳолда фан имкониятларидан амалда тўлақонли фойдаланилмайди. Умуман мавзуни танлаш эркинлиги.
Ижтимоий назорат тамойилига кўра, илмий фаолият устидан ижтимоий назорат ўрнатиш керак. Илмий ҳамжамият фанни ривожлантиришга фақат ўз ички иши сифатида қарайдиган “секта”га айланиб қолмаслиги зарур. Агар олимларга илмий тадқиқотларнинг мақсад ва йўналишларини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилса, улар “зиёкор” мақсадларга эришиш кетидан қувиб “унумдор” мақсадларни бутунлай унутиши мумкин. Бу ҳолда олимлар кўлида ўз қизиқишларини ғазна ҳисобига қондириш воситасига айланиб қолиши мумкин. Ҳамонки, жамият фанни маблағ билан таъминлар экан, у фаннинг ривожланиш жараёнини назорат қилишга ҳақлидир.
Ижтимоий назорат тамойилининг ўзига хос йўналишлари:
Дифференциялашув (табақаланиш) концепциясига кўра, олимларнинг табақаланиши ўз-ўзидан айрим олимларни тор мутахассисларга айлантиради. Улар ўз соҳасининг билимдони бўлгани ҳолда ижтимоий эҳтиёжларни, амалий ҳаётда, ишлаб чиқариш, иқтисод ва сиёсатда юзага келаётган вазифаларни лозим даражада баҳолай олмайдилар. Жамият ижтимоий буюртма механизми орқали олимларнинг кучини жамият учун муҳим бўлган вазифаларни очишга йўналтириши лозим. Ижтимоий назоратсиз фандан жамият учун фойдали наф кўрилишини таъминлаш мумкин. Илм-фаолиятни ижтимоий назорат қилиш воситалари:
Экспертлар кенгаши.
Коллегиал ташкилотлар.
Маслаҳат кенгашлари.
Умуман, ушбу мулоҳазалардан хулоса қиладиган бўлсак, олимларда илмий тадқиқотларнинг чексиз эркинлиги бўлиши мумкин эмаслигини (Ҳеч қачон бўлмаганлигини ҳам) тан олиш зарур. Умуммаданий, энг аввало ахлоқий қадриятлар фанни ривожлантириш манфаатларидан устун туради. Бошқача айтганда эркинлик тамойилини ҳам, ижтимоий назорат тамойилини ҳам, табақаланиш билан боғлиқ бўлган баҳс-мунозараларни ҳам инобатга олиш лозим.
Уйғониш даврида шаклланаётган янги фан учун ижтимоий-маданий ва сиёсий ҳаётнинг уч соҳаси: дин, ахлоқ ва давлат ҳокимияти айниқса хавфли эди. Бу тамойил Лондон Қироллик низомида баён этилган:фан динга ҳам, ахлоққа ҳам, сиёсатга ҳам аралашмайди (нейтрализм тамойили). Фан муаммоларини мафкура, дин, сиёсат ва ахлоқ муаммоларидан ажратишни назарда тутади. Олим ўз иши билан шуғуллуниши-ўрганиши, кашф этиши, ишлаб чиқиши, лойиҳалаши лозим. Ана шу илмий билим ва ижтимоий маъсулият тамойилига кўра 2 тенденция мавжуд:
Do'stlaringiz bilan baham: |