Хорижлик муаллифлар тадқиқотларида «инновация» атамаси таърифига бўлган асосий ёндашувлар
Инновация бу -
|
Шумпетер
|
Ла Пьерре
|
Витфилд
|
Друцкер
|
Найт
|
Лемерль
|
Джонсон
|
Харман
|
Санто
|
1. Ҳар қандай ўзгариш
|
+
|
+
|
+
|
|
+
|
|
|
|
|
2. Натижа
|
|
|
|
|
|
+
|
|
|
|
3. Жараён
|
|
|
|
|
|
|
+
|
+
|
+
|
4. Восита
|
|
|
|
+
|
|
|
|
|
|
Инновациялар иқтисодий самарадорлигини таъминлаш заруриятини ҳисобга олган ҳолда, бир қатор МДҲ иқтисодчилари (М.Ионов, А.Кулагин, В.Логинов), инновацияни «харажатлар тежалишини ёки бундай тежаш учун шароит яратилишини таъминловчи янги маҳсулот ёки хизмат, ишлаб чиқариш услуби, ташкилий, молиявий, илмий-тадқиқот ва бошқа соҳалардаги янгилик»3 сифатида кўришган.
А.Уткин эса бозор шароитида корхоналар муваффақиятли иқтисодий фаолияти учун инновациялар муҳимлигини таъкидлаган ҳолда, инновацияларни корхона иқтисодий ўсишини таъминловчи асосий захиралардан бири сифатида тавсифлаган4.
Шундай қилиб, инновация ва янгиликлар инновация фаолияти натижасида юзага келади, улар ўзаро боғлиқ ва бири иккинчисиз мумкин эмас. Уларнинг асосий фарқи шундаки биринчи ҳолатда – янги маҳсулот шаклланиши жараёни рўй берса, иккинчисида – уни тижоратлаштириш жараёни амалга оширилади.
Бизнинг фикримизча, инновацион фаолият бу - илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, технологик ишларни яратиш, фойдаланиш ва тижоратлаштиришга, шунингдек инновацион инфратузилмани яратишга қаратилган илмий, технологик, молиявий ҳаракатларни ўзида ифодаловчи фаолият ҳисобланади.
Шундай қилиб, инновация фаолиятини бошқарув объекти сифатидаги кенгайтирилган таърифи қуйидаги жиҳатларни акс эттириши лозим:
фан ва техниканинг ривожланиши, объектив иқтисодий қонунлар ва қонуниятлар асосида жамият эҳтиёжларини ўсиши натижасида, ишлаб чиқаришнинг доимий такомиллашувини таъминловчи ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш характерига эга жараёнлар;
ишлаб чиқаришнинг янги сифатига эга бўлиш имконини берувчи янги маҳсулотларни яратиш, тижоратлаштириш ва эксплуатация қилиш учун етарли бўлган ишлаб чиқаришнинг инновацион салоҳиятдан фойдаланишнинг юқори даражасини таъминловчи ҳатти-ҳаракатлар.
Инновация фаолияти билан яқиндан боғлиқ бўлган яна бир категория – инновацион салоҳият, инновацияларни амалга ошириш учун мўлжалланган кадр, моддий-техник, ахборот ва молиявий ресурсларнинг йиғиндисини белгилайди. Ҳар қандай иқтисодий объектнинг инновацион салоҳияти унинг фаолияти хусусиятлари ва миқёсига боғлиқ бўлади, ривожланиш даражаси эса корхонанинг реал инновацион имкониятларини тавсифлайди. Инновацион салоҳиятни сақлаш, самарали фойдаланиш ва қайта ишлаб чиқариш учун тегишли хўжалик механизми шаклланган бўлиши лозим.
Бир қатор манбаларда «инновация» жараён сифатида кўрилади. Ушбу концепцияда, инновация вақт мобайнида ривожланиши ва аниқ ифодаланган босқичларга эга бўлиши таъкидланади.
Инновацияга ҳам динамик, ҳам статик жиҳатлар хос. Статик жиҳатдан инновация – илмий-ишлаб чиқариш циклининг (ИИЦ) пировард натижаси сифатида қаралади ва ушбу натижалар ҳам ўз муаммоларига эга бўлади.
«Инновация» ва «инновацион жараён» атамалари ўзаро яқин бўлсада, аммо улар бир хил эмас. Инновацион жараён инновацияларни яратиш, ўзлаштириш ва тарқатиш билан боғлиқдир.
Инновацияни яратувчилар (новаторлар) маҳсулотнинг ҳаётийлик цикли ва иқтисодий самарадорлик каби мезонлардан кенг фойдаланишади.
Уларнинг стратегияси, муайян соҳада такрорланмас ҳисобланган янгиликни яратиш ва бунинг ҳисобига рақобатчилардан ўзиб кетишга қаратилган бўлади.
Ҳозирги шароитда корхоналарда хўжалик юритишнинг нисбатан самарадорлиги ва афзаллигининг асосларидан бири – уларда инновацион жараёнларни қўллаш, фан-техника тараққиёти ютуқларини тадбиқ этиш имкониятларининг кенглиги ҳисобланади.
Шу жиҳатдан, инновациялар (янгиликларни жорий этиш) – менежментнинг асосий муаммоларидан биридир. Фан-техника ва ижтимоий тараққиётнинг юқори суръатлари фақат бошқарувнинг илмий-техник тараққиёт натижаларини тезлик билан натижаларини тезлик билан ва самарали ўзлаштиришга лаёқатли бўлган тизимларининг амал қилишига имкон яратди.
Бугунги кунда янгиликларни жорий этиш кундалик одатий жараёнга айланмоқда. Шу билан бирга янгиликларни жорий этиш муаммоси кенг қўйилмоқда: бу нафақат янги техника ёки технология, балки жорий этилаётган барча янгиликлар, шу жумладан, иқтисодий, ташкилий, бошқарувга оид янгиликлардан иборат5.
Г.Ж. Хасанованинг фикрича, “Инновация фаолияти” – бу фаолият тури ҳам, соҳаси ҳам бўлмай, балки унинг тавсифидир. Инновация соҳаси мавжуд бўлмайди, чунки ҳар қандай фаолият ва ҳар қандай соҳа, агар унга юқори талаб мавжудлиги билан ажралиб турувчи натижага (масалан, ижтимоий, бозор, мудофаа каби) эришиши учун янгиликлар (масалан, билимлар, технологиялар, қўлланмалар, ёндашувлар кабилар) жорий этилса, инновация бўлиши мумкин”6.
Бизнинг фикримизча, инновацияларни бундай кўринишда таснифлаш ўта даражада шартли ҳисобланади. Чунки, инновациянинг ўзи билан бир қаторда унинг жараён сифатидаги белги ва хусусиятлари хилма-хил ва серқиррадир. Аксарият ҳолларда бир манбада келтирилган инновация турлари бошқа манбаларда бошқача тартиб ёки тузилишда ифодаланади. Масалан, ушбу фикрларнинг тасдиғи сифатида, Г.Хасанова томонидан келтириб ўтилган юқоридаги таснифдан кейин муаллиф инновацияларни яна маҳсулли ва технологик, қўллаш соҳалари ва фан-техника тараққиёти босқичлари мезонлари асосида фарқлантириладиган техник, технологик, ташкилий-бошқарув, маълумот берувчи ва ижтимоий инновация сингари турлари ҳам мавжудлигини таъкидлаб ўтади7.
Жаҳон иқтисодий адабиётида “инновация” тушунчаси илмий-техника салоҳиятини реал, янги маҳсулот ва технологияларни юзага чиқарадиган жараён сифатида талқин этилади8.
Инновациялар ёки «янги комбинацияларни амалга ошириш» тушунчасига Шумпетер ташкилот, маҳсулот ёки ишлаб чиқариш жараёнини доимий такомиллаштириш йўли билан олинувчи стратегик афзаллик ва ютуқларни киритган. У қуйидаги беш ҳолатни кўрсатиб ўтган:
-янги неъмат тайёрлаш;
-ишлаб чиқаришнинг янги усулини жорий қилиш;
-янги сотув бозорини ўзлаштириш;
-хомашё ёки ярим тайёр маҳсулотлар янги манбасига эга бўлиш;
-тегишлича қайта ташкил қилиш, масалан, монопол ҳолатни таъминлаш9.
Шумпетер фикрича, инновацияларни амалга оширишда пул бозорининг роли ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шумпетер учун капитал “тадбиркорларга берилиши лозим бўлган тўлов воситалари суммаси» ҳисобланади. Айнан пул бозорида иқтисодий лойиҳалар таққосланиб, ривожланиш молиялаштирилади, «келажакдаги қиймат тизими пайдо бўлади”10.
В.М.Палтерович технологик янгиликларни бошқа мамлакатларда киритилган янгиликларни такрорловчи имитация (ўхшатиш) ва дунёда илк бора амалга оширлаётган инновацияларга ажратишни таклиф килади11.
Ҳозирги кунда, дунёнинг қатор мамлакатлари жаҳон молиявий инқирозидан чиқаётган бир вақтда, коньюнктуранинг катта цикллари назарияси муаллифи Н.Д. Кондратьевнинг илмий тадқиқотлари яна долзарб аҳамият касб этмоқда12. Ушбу назарияга мувофик, замонавий инқироз
80-йилларнинг оҳирида бошланган кўтарилиш тўлқинида янги давр, яъни пасайиб борувчи тўлқин - иқтисодий тизим «қайта юкланиш» жараёнига ўтиши ва «совун кўпиги»дан, унинг ёппасига қадрсизланиши йўли билан ҳаддан зиёд ортиқча тўпланган капиталдан халос бўлиш талаб этилган давр томон кескин бурилиш ясади. Шунингдек, Кондратьев фикрига кўра ҳар бир цикл янги муайян бир тарихий шароитлардаги технологик тараққиётнинг, ишлаб чиқариш кучлари ривожланишининг янги бир босқичида кечади, мана шунинг учун ҳам у ўтган циклнинг оддий бир қайтарилиши ҳисобланмайди.
Кондратьев инновацияларни ривожланишини йирик циклдаги кўтарилувчи ва пасайиб борувчи босқичларга ажратиб, тўрт фаза (давр)га бўлиб ифодалайди. Бу фазалар жонланиш (тикланиш); юксалиш (равнақ топиш); таназзул (рецессия) ва тушкунлик (депрессия) деб номланади.
Кўтарилувчи босқич халқаро иқтисодиётда юқори даражадаги хўжалик коньюнктурасининг узоқ, тахминан 20-30 йил давомида етакчилик қиладиган (жонланиш ва юксалиш) даврни қамраб олади, бунда у қисқа муддатли чуқур бўлмаган инқирозларни осонлик билан енгиб ўтган ҳолда, динамик ривожланади. Пасайиб борувчи босқич (таназзул ва тушкунлик даврлари) - бу узоқ муддатли, тахминан 20 йил давом этадиган паст хўжалик конъюнктураси етакчилик қиладиган давр, бунда гарчи вақтинчалик кўтарилишлар бўлиб турса-да, депрессия ва тадбиркорлик фаоллигининг паст даражаси етакчилик қилади, оқибатда жаҳон иқтисодиёти барқарор ривожланмайди, вақти-вақти билан чуқур инқирозларга тушиб қолади. Шундай қилиб, кўтарилиш босқичи олдидан инқироз ва тушкунликлар даврининг келиши муқаррар экан.
Шуниси ажабланарлики, айнан депрессияга учраган даврда иқтисодиётнинг инновацияларга мойиллиги энг юқори бўлар экан. Депрессия «омон қолиш» учун имкониятлар излашга мажбур этади, инновация жараёнлари эса уларни баратараф эта олади. Бу ҳолатни илк бор немис тадқиқотчиси Г. Менш (Mensch, 1979) аниқлаган ва «депрессиянинг триггерли самараси»13 деб номлаган, бунда у депрессия инновация жараёнини ҳаракатлантириб юборишини назарда тутган. Г. Менш, шунингдек, инновация жараёни бир маромда бўлмаслиги ва у даврий тавсифга эгалигини ҳамда бу жараён ҳар сафар диффузия жараёнида инновацион кластерларнинг юзага келиши билан тугашини кўрсатиб берган. Америкалик тадқиқотчи К. Фримен (Freeman, 1987)нинг таъкидлашича, бу жонланиш вақтида юз беради14.
Инновация жараёнини юргизиб юбориш вақти депрессия даври ва қисман жонланиш даврини ўз ичига олган ҳолда, узоқ вақтга чўзилади. Бироқ, куни кеча М.Хироока (Hirooka, 2006)15, катта миқдордаги эмпирик маълумотларни таҳлил қилиш асосида инновациялар диффузияси билан Кондратьевнинг йирик цикллари ўртасида узвий боғлиқлик борлигини исботлаб берди ва янгиликлар диффузияси мустақил шаклланиш механизмига мувофиқ Кондратьевнинг йирик циклидаги кўтарилиш босқичи бўйлаб инновацияларни оралатиб тўплаб боришини тасдиқлади.
Шундай қилиб, янгиликлар диффузияси Кондратьев циклининг кўтарилувчи босқичи билан тўлиқ тарзда мувофиқ келади ва циклнинг энг юқори чўққисида ўз маромига етади. Бундан эса қуйидагича муҳим амалий хулоса чиқариш мумкин: давлатнинг инновация сиёсати муваффақияти депрессия ва жонланиш даврида ҳукумат раҳбарларининг инновация жараёнларини кучайтириш синергетик самара бера оладиган вақтни олдиндан кўра олиши ва уни фаол қўллаб-қувватлашга имкониятларига тўла-тўкис боғлиқ. Аксинча, агар ҳукумат ёрдами кечиктирилса, инновациялар самардорлиги сезиларли равишда пасайиб кетади.
Шундай қилиб, депрессия даври, яъни давлатнинг тартибга солиб турувчи роли кучайган даврда, иқтисодий ривожланиш тақдирини ҳал қилувчи - қудратли давлат томонидан стратегияларни амалга ошириш учун энг қулай вақт ҳисобланади.
И. Шумпетернинг таъкидлашича, «депрессия даврида юз берадиган жараёнлар ишончсизлик ва тартибсизликларни ифода этади, буларни биз янги мувозанатни излаш, умумий вазиятларнинг нисбатан жадал ва жиддий ўзгаришларига мослашув сифатида тушунамиз»16.
Миллий даражадаги рақобатбардошлик, М. Портернинг таъкидлашича, бу меҳнат унумдорлигини мунтазам ихтиролар яратиш жараёнлари ва инновацияларни жорий этиш орқали рақобатчиларга нисбатан доимий равишда юқори сақлаб туришдир17.
М. Портернинг энг муҳим назарий тадқиқоти - ёрқин ифодаланган минтақавий жиҳатларга эга саноат кластерлари назарияси бўлиб, у рақобат афзалликлари ромбидан келиб чиқадиган қуйидаги хулосага асосланади: муайян бир тармоқда фаолият юритувчи фирмаларнинг географик жиҳатдан яқин жойлашиши минтақаларнинг рақобат устунлигини яратиш учун қулай шароит ҳисобланади. Портер бўйича кластер - бу «муайян бир соҳада фаолият кўрсатувчи ва фаолиятининг умумийлиги билан тавсифланувчи ҳамда бир-бирини тўлдирувчи географик қўшни бўлган ўзаро ҳамкор компаниялар ва улар билан боғлиқ бўлган ташкилотлар гуруҳи»18. Кластерлар кўламлари битта шаҳардан то бир қатор қўшни давлатларгача ўзгариб туриши мумкин.
Саноат кластери назарияси М. Портернинг шогирди М. Энрайт томонидан янада ривожлантирилди. Рақобатбардошликнинг мамлакат ичидаги минтақавий тафовутлари ва рақобат устунлигининг географик кўламлари Энрайтнинг тадқиқот объекти сифатида хизмат қилди. У рақобат устунлиги халқаро ёки миллий миқёсларда эмас, балки минтақавий даражада яратилади, бунда минтақаларнинг ривожланиши учун тарихий шарт-шароит, бизнес юритиш маданиятининг турли-туманлиги, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва маълумот олиш кабилар муҳим аҳамиятга эга, деб тахмин қилган.
Натижада, М. Энрайт «минтақавий кластер» назариясини яратди. «Минтақавий кластер - бу шундай саноат кластерики, бунда унга аъзо фирмалар географик жиҳатдан бир-бирига яқин жойлашган бўлади», ёки «минтақавий кластер - бу хўжаликнинг битта ёки бир нечта ўзаро боғлиқ тармоқларида фаолият юритувчи фирмалар агломерацияси»19. М. Энрайт минтақавий кластернинг рақобат устунлигининг уч поғонасини ажратган: халқаро, миллий ва маҳаллий (локал).
Жаҳон хўжалигида мукаммаллашиш жараёни учун асоснинг юзага келишини К. Фримэннинг «техноиқтисодий парадигмалар» назарияси орқали тушунтириш мумкин. К. Фримэн назариясига мувофиқ Кондратьев-Шумпетернинг ҳар бир циклида жаҳон иқтисодиётидаги тармоқлардан бирининг устувор ўрнини белгилаб берувчи битта «техноиқтисодий парадигма» ҳукмронлик қилади20. Мазкур парадигма жаҳон хўжалигининг етакчи мамлакатлари эга бўлган энг яхши амалий билимлар тизимини ўз ичига олади.
Жаҳон тажрибаси рақобатбардошликни оширишнинг энг самарали йўлларидан бири муайян тармоққа тегишли ҳамкор ва ёрдамчи корхоналарнинг, қўшилган қиймат занжирининг барча иштирокчилари бирлашувини ўзида намоён этган кластерли ёндашув эканини кўрсатмоқда. Кластерли ёндашув бўйича фаолиятни, бизнинг фикримизча, бозорга мувофиқ, бўлган рақобат муҳити ва рақобат кураши мавжуд бўлган тақдирдагина амалга ошириш мумкин. Бу жиҳатдан баъзи иқтисодчиларнинг... «рақобат курашида кластерларга алоҳида ўрин ажратилади, сабаби улар бозор иқтисодиётининг бошқа институтлари, хусусан, ҳукумат, университетлар, компаниялар ва бошқаларнинг самарасини оширишга имкон беради»21 деган фикрига қўшилишга тўғри келади.
Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, кўплаб иқтисодий ривожланган мамлакатларда, хусусан, Японияда миллий инновацион тизимларнинг (МИТ)22 яратилишида кластерли методдан фойдаланилади, мисол учун, бу ёндашув автомобиль саноатида тўлиқ жорий этилган. Масалан, JETRO корпорацияси 11 та кластер яратган ва уларни муваффақият билан ривожлантирмоқда23. Шунингдек, таркибан Россиянинг наукоградларига ўхшаш ҳудудий илмий-инновация кластерлари яратилмоқда.
Республика иқтисодиётини яқин истиқболда индуртриал-инновацион ривожлантириш учун ЯИМнинг ўсишига нисбатан саноатнинг ўсиш суръатларини сақлаб қолиш ва янада ошириш зарур, бунга эса инновация фаолиятини инвестициялаш ва инновацион кластерлар тузилмасини ривожлантириш орқали эришиш мумкин. Илм-фанни инвестициялаш дунёнинг ривожланган мамлакатларида жадал ўсиб бормоқда, ИТТКИ харажатлари ЯИМга нисбатан фоизларда: АҚШда - 2,55%, Германияда - 2,26%, Японияда - 2,78%, Францияда - 2,05%, Италияда - 1,13%, Буюк Британияда - 2,05 % ни ташкит этади, модомики билимларнинг 90% га сўнгги 30 йил давомида эга бўлинди24.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистонда 2021 йилгача илм-фанга ажратилаётган маблағларни ЯИМга нисбатан 0,8% га етказиш вазифаси қўйилган.
Замонавий босқичда бешинчи технологик укладдан олтинчисига ўтиш асосида миллий иқтисодиётларни инновацион ривожлантириш модели амалга оширилмоқда25. Бу жиҳатдан Ўзбекистонда иқтисодиётнинг миллий интеллектуал салоҳият ва бой табиий хом ашё ресурсларига таянадиган инновацион моделини амалга ошириши мақсадга мувофиқ бўлади. Республика инновацион тараққиётнинг «етиб олувчи» моделидан воз кечиб, МИТнинг кластерли тузилмасини ривожлантириш асосидаги инновация лойиҳаларини инвестициялаш усулидан кўпроқ фойдаланиши мумкин.
Демак, инновациялар деганда у ёки бу фаолият соҳасида самарадорликни ошириш учун инсон ақли эришган ютуқлардан (кашфиёт, ихтиро, илмий ва конструкторлик лойиҳалари ва ҳоказо) фойдаланиш тушунилади. Мос равишда инновациялар технологик, иқтисодий, экологик, бошқарув, ҳарбий, сиёсий, ижтимоий-маданий, ҳуқуқий ва бошқа турларга тақсимланади.
“Инновация” ибораси заминида эса янги тартиб, янги одат, янги усул, кашфиёт, янги қараш ва ғоялар ётади. Бунинг моҳияти биринчидан, амалиётга янги, такомиллашган ишлаб чиқаришни жорий этиш, иккинчидан, маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг барча турларини қисқартириш, учинчидан, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар нархларини пасайтиришда уларни истеъмол ва сифат хусусиятларини доимий равишда ошириб бориш билан изоҳланади26.
Шундай қилиб, илмий асосланган янгиликлар тарқатилиш ва жорий этилиш пайтидан бошлаб инновацияларга айланади. Инновацияларни бозорга тадбиқ этиш жараёни инновацияларни тижоратлаштириш жараёни деб аталади.
Инновацион фаолият хақиқатдан инновацияни амалга оширишга олиб келадиган ёки шу мақсад билан кўзлаб қилинган барча илмий, технологик, ташкилий, молиявий, тижорат, маркетинг харакатлардир. Инновацион фаолият шунингдек қандайдир аниқ инновацияни тайёрлаш билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмаган тадқиқотлар ва ишланмаларни ўз ичига олади.
Инновацион фаолият бу илмий тадқиқотлар ёхуд илмий-техник ютуқларни амалий фаолиятда ишлатиладиган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот, технологик жараёнларга ёхуд ижтимоий хизматларга нисбатан янги ёндашувга айлантириш билан боғлиқ бўлган фаолият туридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |