Тошкент давлат аграр университети


ΙΙ БОБ САРОЙҚЎРҒОН ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ЖОЙЛАШГАН ҲУДУДНИНГ ТАБИИЙ ШАРОИТЛАРИ



Download 4,89 Mb.
bet5/17
Sana01.05.2022
Hajmi4,89 Mb.
#601526
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Писта Word

ΙΙ БОБ САРОЙҚЎРҒОН ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ЖОЙЛАШГАН ҲУДУДНИНГ ТАБИИЙ ШАРОИТЛАРИ
2.1 Иқлими, тупроқлари ва ўсимлик дунёси

Саройқурғон ўрмон хўжалиги Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳудудида жойлашган. Унинг асосий ер майдонлари Каттақўрғон сув омбори атрофидаги ярим таъминланган тепалик – текислик лалми ерларида жойлашган. Ушбу ҳудуднинг иқлим шароитлари “Каттақўрғон” метеостанция маълумотлари асосида изоҳланади.


Каттақўрғон лалми ҳудудининг рельефи ушбу жойларда ерларни бемалол қийинчиликсиз шудгорлашни механизация воситалари ёрдамида амалга ошириш имконини беради. Ўртача денгиз сатҳидан баландлик 508-551 метрни ташкил этади. Ўртача ойлик ҳарорат январ ойида – 0,10С ни ташкил этса, феврал ва мартда бу кўрсаткич +2,30С ва +7,70С ни ташкил этади.
Энг совуқ абсолют ҳарорат январда қайд этилган -300С. Феврал ва март ойларида ҳам совуқлар бўлиб туради, абсалют минимум ҳароратлар -25 ва -24 ларни ташкил этади. Энг иссиқ ҳарорат июл ойида – ўртача 28,50С ни ташкил қилади (абсалют максимум 430С).
Сентябрдан бошлаб ўртача ойлик ҳарорат пасая боради, сентябрда 20,80С, октябрда 13,60С қайд этилади. Октябрдан бошлаб совуқлар қайд этилади (-70С).
Ушбу ҳудудда ёғин миқдори 313 мм ни ташкил этади, асосий ёғин миқдори қишги – баҳорги даврга тўғри келади (270 мм). Энг серёғин ойлар март (64 мм) ва апрел (56 мм) ҳисобланади. Ёз ойларида деярли ёғингарчилик кузатилмайди. Ушбу ёғин миқдори ушбу ҳудудда писта учун меъёрида ҳисобланади.
Ҳавонинг нисбий намлиги ҳам ёғин миқдори кўп даврда 65-76% ни ёз ойларида 31-32% ни ташкил этади ва ўртача йиллик 55% га эга. Асосий шамоллар жанубдан эсади ва у апрел – май ойларига тўғри келади (27-46%). Шамол тезлиги қиш мавсумида 2,7-2,9 м/сек ни ташкил этса, ёз ойларида ўртача шамол тезлиги 0,6-0,8 м/сек ни ташкил этади.
Ҳавонинг ва тупроқнинг ўртача ойлик абсалют максимум ва минимум ҳароратларини ўзгариш динамикаси Каттақўрғон м/с.
2.1.1-жадвали

Ойлар

Ҳаво ҳарорати

Тупроқ ҳарорати

Ўртача ойлик

Абсалют максимум

Абсалют минимум

Ўртача ойлик

Абсалют максимум

Абсалют минимум

Январ

-0,1

22

-30

-0,2

33

-33

Феврал

2,3

25

-25

2

41

-30

Март

7,7

31

-24

9

50

-30

Апрел

14,8

34

-6

17

58

-7

Май

20,6

40

1

25

65

-0,2

Июн

26,1

43

8

32

70

6

Июл

28,5

40

11

35

72

9

Август

26,4

43

10

31

68

7

Сентябр

20,8

39

0

24

60

-2

Октябр

13,6

33

-7

15

52

-8

Ноябр

7,0

30

-14

7

43

-15

Декабр

2,7

24

-21

2

28

-25



2.1.1-диаграмма. Ойлар бўйича ҳаво ҳароратининг ўзгариши.
Ўртача ойлик ёғин миқдори ва ҳавонинг нисбий намлигини йил давомида ўзгариши Каттақўрғон м/с.
2.1.2-жадвали

Кўрсаткичлар

Ойлар.

Ўртача йиллик

Ι

ΙΙ

ΙΙΙ

ΙV

V



VΙΙ

VΙΙΙ

ΙX

X



XΙΙ

Ёғин миқдори мм

45

42

64

56

25

4

1

0

2

13

23

38

313

Ҳавонинг нисбий намлиги %

76

75

70

65

50

35

35

32

31

50

65

76

55



2.1.1-график. Ойлик ёғин миқдори ва ҳавонинг нисбий намлигини йил давомида ўзгариши.
Куз ойларида хукмрон шамоллар асосан шимолий – шарқий томондан кўп эсади (78-85 %). Ҳудудда асосан типик бўз тупроқлар тарқалган бўлиб, улар унумдорлиги ва гумус миқдорини пастлиги билан ажралиб туради. Қишги – баҳорги ёғингарчилик даврида тупроқ горизонти (0-180 см) намлик даражаси 9.7% ни ташкил этади.


Шамол тезлиги ва қайтарилишини йил давомида ўзгариши динамикаси Каттақўрғон м/с.
2.1.3-жадвали

Шамол қайтарилиши

Ойлар.

Ι

ΙΙ

ΙΙΙ

ΙV

V



VΙΙ

VΙΙΙ

ΙX

X



XΙΙ

Шамол тезлиги м/сек

2,7

2,8

2,9

0,3

0,7

0,6

0,7

0,8

1,1

0,8

0,6

0,7

Шимолий

9

9

7

2

13

7

4

7

6

6

2

2

Шимолий-шарқий

19

31

20

28

32

31

39

62

78

84

85

93

Шарқ

26

9

29

14

4

11

21

8

8

4

4

3

Жануб-шарқ

18

11

9

0

0

0

0

2

0

0

0

0

Жануб

10

10

11

46

27

29

17

11

5

3

3

0

Жануб-ғарб

10

7

10

8

20

18

14

9

8

2

4

1

Ғарб

9

5

8

2

4

3

5

1

2

2

4

1

Шимолий-ғарбий

9

10

6

0

0

0

0

1

0

1

0

1

360 см чуқурликдаги тупроқ горизонтида 6,5% намлик қайд этилган. Тупроқ устки қатламини шудгорлаш намлик миқдорини яхши сақланишига таъсир этади. Тупроқ устки қатламини ўртача ҳарорати баҳор ойларида 9-170С бўлса (абсалют максимум +50-580С), ёз ойларида 31-350С ни ташкил этади (абсалют максимум 68-720С). Қишги ойларда ер устида -330С гача паст ҳарорат қайд этилган. Ҳозирги пайтда ушбу лалмикор ерларда 1948 йилдан бошлаб пистазорлар барпо этиш ишлари ўтказилмоқда, бугунги кунга келиб 3 минг гектардан ортиқ пистазорлар мавдуддир.


Ўртача 150-200 тонна писта ҳосили йиғиштириб олинади. Ушбу ҳудуд ўсимлик турларига, айниқса дарахт-бута турларига камбағал. Ушбу ҳудудда бодом турлари, оқ акация, айлант, тут, шумтол каби маданий дарахт турлари учрайди.



2.1.1-расм. Хандон пистанинг мевали шохи.
ΙΙΙ БОБ ХАНДОН ПИСТА (PISTACEA VERA L) СИСТЕМАТИКАСИ, МОРФОЛОГИЯСИ, БИОЛОГИК ВА ЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ, АРЕАЛИ, ВА ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ АҲАМИЯТИ.

Хандон писта (фисташка) - Pistacea L туркуми пистадошлар (Anacardiaceae Lindl) оиласига мансуб бўлиб, 20 та турни ўз ичига олган. П.М. Жуковский (1964) Pistacea L туркумига кирувчи турларни 4 та географик зоналар бўйича қуйидагича тақсимлайди:



  1. Шарқий Осиёда – P. chinensis Bge, P. Formosana ва P. philippinensis.

  2. Ўрта ва олди Осиё – P. Vera, P. cabulica, P. mutica, P. integgerima.

  3. Ўртаерденгизи ҳудуди – P. terebinthus, P. Lentiscus L., P. atlantica, P. palestina.

  4. Шимолий Америкада – P. mexicana. P. texana турлари тарқалган.

МДҲ давлатларида, Қримда, Кавказда ва Марказий Осиёда пистанинг битта тури ҳақиқий писта (Pistacea vera) тарқалган. Писта систематикасига оид илмий маълумотлар Б.А. Федченко (1925), И.А. Линчевский (1949, 1959), Е.В. Никитина (1957), К.З. Зокиров (1961, 1966), В.И. Запрягаева (1964, 1970), П.М. Жуковский (1964), С.М. Аблаев (1992), Г.М. Чернова (2002) каби тадқиқотчилар ишларида мавжуддир.
Хандон писта – баландлиги 7 м, баъзан 10 метргача бўлган 2 уйли кичик дарахтдир. Хандон писта дарахтида яққол ажралиб турувчи танаси бўлиб, унинг диаметри 80-100 см, баъзан 150 см гача етади.
Бадхиз қўриқхонасида тана диаметри 150 см гача бўлган писта дарахтлари кўп учрайди. Писта шох – шаббаси шарсимон, кўп танали дарахтларда 4-5 метргача, бир танали кекса дарахтларда 10 метргача боради. Новда куртаклари кичик, уруғчи дарахтларда чўзинчоқ, чангчи дарахтларда йирикроқ ва думалоқ шаклга эга.
Гуллари мураккаб гул тўпламига бириккан бўлиб, меваси августда етилади. Меваси (ёнғоғи) – бир уруғли данакча бўлиб, юпқа экзокарп ва қаттиқ экдокарпдан иборат. Уруғмуртаглари яшил рангда. Барглари мураккаб 3-5 барглардан иборат. Хандон писта Марказий Осиё паст тоғли ҳудудларнинг асосий ўрмон ҳосил қилувчи дарахт ҳисобланади. Бу тур ўта қурғоқчиликка чидамли эканлигидан ва тупроққа ва намликка талабчан эмаслиги сабабли арид иқлимли ҳудудлар учун қимматли дарахт ҳисобланади.
Унинг илдиз тизими 8-10 м чуқурликкача ва 10-15 м атрофга тарқалади шу сабабли ҳам у эрозия ва кўчкиларга қарши курашда тенгсиз, дарахтдир. Ўзбекистон шароитларида 500-1000 м оралиқдаги тоғ олди, адир зоналарда фақатгина минимум намгарчилик билан чекланадиган қурғоқчиликка чидамли дарахтларгина ўсиши мумкин.
Тошлоқ қуруқ тоғ ёнбағирларида фақатгина писта дарахти ва Кавказ каркаси ўсиши мумкин. Писта транспирациясини ўрганиш, июл – август ойида яъни намлик кам даврда пасайишини кўрсатди.
Умуман писта дарахти вегетация давомида сувга бўлган талабини чекламайди, бунга унинг чуқур ўсиб, тарвақайлаб ўсувчи илдиз тизими ёрдамлашади. Пистанинг илдиз тизимини илк бор В.И. Запрягаева (1964) табиий пистазорларда ўрганган. 80 ёшли писта дарахтининг илдизи асосан 2 метрли тупроқ қатламида жойлашган бўлиб, 6 метргача ўсиб кирган илдизлари ҳам аниқланган.
Тошлоқ ерларда писта дарахтининг илдиз тизими 100-250 см тупроқ қатламида жойлашган бўлиб, айрим илдизлари тош ёриқларига кириб, йиғиладиган намликдан фойдаланади. Тошлардаги ёриқлар ёмғир сувини сақловчи резервуарлар бўлиб, ўсимлик илдизлари ундан унумли фойдаланадилар.
Писта ниҳолини ўсиш динамикасини ўрганиш бошланғич даврда ер устки қисми секин ўсишини кўрсатади. Биринчи вегетация охирида ниҳол баландлиги 7-15 смни ташкил этади. Ниҳол илдиз аксинча тез ўсади ва 27-50 смни ташкил этади. Ниҳол илдизи июл – августда нам қидириб 100 см чуқурликкача ўсади.
Илдиз тизими 50-60 см бўлган ниҳоллар биринчи вегетация давомида қуриб қоладилар, чунки бу даврда (июл - август) тупроқнинг бу қатламидаги намлик даражаси 4-5% ни ташкил этади. Биринчи вегетация охирида писта ниҳолининг илдизи 150 см ва ундан чуқурроққача ўсиб киради, лекин ёнлама илдизлари суст ривожланган бўлади.
Икки ёшли ниҳол илдизи ўсиши бир мунча секинлашади ва 70-80 см ни ташкил этади ва у иккинчи вегетация охирида 230-240 см чуқурликкача ўсади, ёнлама илдизларни ўсиши бошланади (150 смгача). Ниҳолнинг 3 йили ёнлама горизонтал арқонсимон илдизлари она кўчатдан атрофга нам қидириб 150-160 см масофага тарқалади. Тоғ ёнбағрида ўсиб турган хандон писта илдизлари 2-3 м чуқурликкача ўсиб, бурилиб, қиялик бўйича горизонтал ўсиши кузатилади.
Ҳар йили илдиз тизими 50-60 см га чуқурлашаверади. Агарда бир ёшли ниҳолнинг горизонтал илдизларини тарқалиш диаметри 5-20 см бўлса, 2 ёшлигида – 100 см атрофида, 3 ёшлигида 150 смдан ортиқ, 6 ёшлигида 270 см, 25 ёшлигида 700 см атрофида бўлиши кузатилган.
Лалмикор текислик – тепалик шароитларида 25 ёшли писта дарахтининг таксацион ўсиш кўрсаткичлари қуйидагича бўлишлиги маълум бўлган: дарахт баландлиги 2,7 м, диаметри 17,3 см. Илдизи 8 метргача бўлиб, 62,8% илдизи 0-2,5 м горизонтда, энг қалин яхши ривожланган илдиз тармоғи (25%) 1 м чуқурликда жойлашган.
Кўпгина вертикал илдизлари 6-7 м чуқурликкача ўсган. Илдизлар 1-1,5 мм диаметрда илдиз толалари билан қопланган. Хандон писта 2 уйли бўлиб, табиий пистазорларда чангчи дарахтлар сони доимо уруғчи дарахтлар сонидан баланд бўлиши қайд этилади.
Гуллар мураккаб тўпгулга йиғилган. Писта вегетация бошланиши дарахтда шира юриш ҳисобланади (4-5 март). Вегетация ўртача суткалик ҳарорат +50С бўлганда, яъни мартнинг 20-22 ларида бошланади.
Куртаклар 11 мартда бўртади, 24-26 кунда ёзилади. Табиатда одатда чангчи гуллар уруғчи гуллардан 1-2 аввал очилади. Уруғчи ва чангчи дарахтларнинг гуллари 6-12 апрел оралиғида гуллайди ва 15-16 кун давом этади. Пистани ҳосилга кириши 8-16 йиллардан сўнг кузатилади ва бу тупроқ иқлим шароитларидан ва генетик келиб чиқишидан боғлиқ ҳолда кечади. Писта узоқ давомий ҳосил беради, Бадхизда 500 ёшли ҳосил бераётган дарахтлар бор. Хандон пистанинг ўртача ҳосилдорлиги 1-1,5 кг/дарахт бўлиб, маданий шароитларда у 5-9 кгни ташкил этади (15-25 ёшли писта дарахтларида).
С.М. Аблаев (1987) маълумотларига қараганда Боботоғ ўрмон хўжалиги ўрта 371 т, Кушка ўрмон хўжалиги 43,8 т, Дагана – Кник ўрмон хўжалиги 300 т, Панж ўрмон хўжалиги 160 т миқдорида йилига ялпи ҳосил йиғиб олган. Хандон писта қуруқ субтропиклар ўсимлиги, у қуруқ субтропик саҳро зонасида ўсишга яхши мослашган. Писта иссиқсевар ва шу билан бирга совуққа бардошли ўсимлик. Унинг асосий массивлари Марказий Осиёнинг иссиқ қуруқ иқлимли ҳудудларида жойлашган.
Пистани яхши ўсиб ривожланиши учун 34000С ижобий фаол ҳарорат зарур, гуллаш фазасини бошланиши учун +5330С, мевалари етилиши учун 32580С ҳарорат зарур. Писта – 25–300С совуқларга бемалол бардош беради. Ареалининг шимолий чегараси Қирғизистон тоғларида – 410С га ҳам чидайди.
Писта ареали Иссиқ кўлнинг ғарбий қирғоқларидан бошланиб. Сурия ва Фаластингача чўзилган. Марказий Осиёда асосан Тянь-Шань, Копеттоғ, Помир-Олой тоғ тизмаларини қамраб олган. Ҳозирги пистазорлар қадимги писта ўрмонларини қолдиғидир.
Хандон писта дарахти қурғоқчиликка чидамли бўлганидан муҳим ўрмон мелиоратив функцияларни бажаради. Писта ёнғоғи дунё бозорида юқори баҳоланади. Абу Али Ибн Сино писта мевасини жигар-ошқозон касалликларини даволашда тавсия этган. Писта – махсус смола (Терпентин, мастикс) олиш манбаидир.

3.1-расм. Хандон пистанинг мевалари.

Писта ёғи юқори сифатли буёқлар тайёрлашда фойдаланилади. Писта меваси Эрон ва Туркия иқтисодиётида муҳим экспорт воситаси ҳисобланади. Писта мевасида 8-9% қанд моддаси, 19-29% оқсил, 53-60% ёғ, 0,74-0,88% калий, 0,017-0,024% натрий, 0,16-0.35% кальций, 0,074-0,098% магний, каби макроэлементлар ва бошқа биологик фаол моддалар мавжуддир.



Download 4,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish