Тошкент давлат аграр университети


Ι БОБ МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ХАНДОН ПИСТАНИ (PISTACEA VERA L) ИЛМИЙ ЎРГАНИШ ТАРИХИ



Download 4,89 Mb.
bet4/17
Sana01.05.2022
Hajmi4,89 Mb.
#601526
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Писта Word

Ι БОБ МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ХАНДОН ПИСТАНИ (PISTACEA VERA L) ИЛМИЙ ЎРГАНИШ ТАРИХИ
(Илмий адабиётлар таҳлили)

Марказий Осиё пистазорларини ўрганиш тарихи 120-130 йиллик даврни қамраб олади. Табиий пистазорлар ҳақидаги дастлабки илмий маълумотлар А.П. Федченко (1856, 1871), Г.А. Арандаренко (1889), С.И. Коржинский (1896), А. Скварский (1900), Р. Навроцки (1910), В.И. Линский (1915), З.А. Минквии ва О.Э. Кнорринг (1909), В.Н. Массальский (1913) асарларида учрайди.


Барча илмий ишларда хандон писта тарқалган ҳудудлар ва писта мевасидан фойдаланиш, биологик хусусиятлари тўғрисида қимматли илмий маълумотлар мавжуд.
С.И. Коржинский (1896) ўзининг “Очерки растительности Туркестана” асарида Бадхиз пистазордари ҳақида маълумотлар келтиради ва пистанинг қурғоқчиликка чидамли тур эканлигини таъкидлайди.
1898-1900 йилларда Бадхиздаги (Туркманистон ҳудудида) табиий пистазорлар Д.А. Морозов томонидан тадқиқ этилди.
XX аср бошларида табиий пистазорларни ўрганиш, уларни ареалини аниқлаш, хандон пистага қурғоқчиликка ўта чидамли дарахт сифатида қизиқиш ортди.
(Пашкевич 1924, 1925, Попов 1925, 1929, 1934, Культиасов 1927, Вавилов, Букина 1929, Вавилов 1931, Линчевский 1933, 1935, Коровин 1934, Момот 1934, Гурский 1934, 1938, Дробов 1936, 1950).
М.В. Культиасов (1927, 1946) хандон пистанинг ҳозирги шимолий ареалини тадқиқ этиб, (Қирғиз, Талас, тизмаси Алатов ва Қоратов) ушбу ҳудудларда тарқалган пистанинг биологик хусусиятларини ўрганиб чиққан.
Н.В. Смольский ва И.П. Смирнов (1934) Кушка географик ҳудудида тарқалган табиий пистазорларни тадқиқ этдилар. И.А. Линчевский (1935) Бадхиз пистазорларини ботаник – географик тавсифини келтиради.
Ушбу даврда С.М. Момот (1934) ва С.Н. Лепишкин (1937) Ўзбекистон жанубидаги энг йирик Боботоғ пистазорларини тадқиқ этдилар. Хандон пистани ҳар тарафлама ўрганиш, уни кенг миқёсда маданийлаштириш Улуғ Ватан урушидан кейинги даврда бошланди. Ушбу даврда С.С. Кальмыковк (1952, 1973), Н.В. Павлов (1942), М.В. Культиасов (1946), Н.В. Овчинников (1947. 1948), Ф.Х. Джангуразов (1951, 1957), Г.Т. Сидоренко (1953), В.А. Бурыгин ва Н.С. Запрометова (1955, 1959), С.М. Аблаев (1957, 1958, 1968, 1972), П.К. Зокиров (1961, 1964). Илмий асарларида хандон пистага оид қимматли маълумотлар келтирилади.
Тожикистондаги энг йирик пистазорларни тадқиқ этган П.Н. Овчинников (1974) хандон писта формациясини ажратган. Тожикистон пистазорларига бағишланган илмий асарлар Н.Г. Попов (1957, 1961), В.И. Запрягаева (1964, 1976) каби олимларга тегишлидир.
Бўстонлиқ тумани (Ғарбий Тянь-Шань) пистазорлари ҳақида С.С. Кальмыков (1956), В.Н. Павлов (1942, 1959), Н.В. Павлов ва С.С. Қальмыков (1956), С.М. Аблаев (1972) илмий асарларида қимматли маълумотлар келтирилади. Ушбу ҳудудда пистазорлар эгаллаган майдонлар унчалик катта эмас – бор-йўғи 30 га майдонни эгаллайди, кўп ҳолларда алоҳида дарахтлар кўринишида ўсадилар.
Хандон пистанинг кичик дарахтзорлари Чотқол тоғ тизмасининг жанубий – ғарбий қисмида қайд этилган. Ушбу ҳудудда қўриқхона ҳолатини мавжудлиги пистанинг табиий тикланишига ижобий таъсир кўрсатган (Аблаев 1958, 1972, Есипов ва Савич 1965).
Г.Т. Сидоренко (1953) Қурама тоғ тизмасининг ўсимлик қопламини ўрганган ва ушбу ҳудудда писта дарахти алоҳида дарахтлар сифатида учрашини қайд этган. Тўпаланг дарё (Ҳисор тоғ тизмаси) ҳавзасидаги пистазорлар ҳақида Ф.Х. Джангуразов (1951, 1957) илмий асарларида қимматли маълумотлар келтирилади.
Жанубий Қирғизистондаги пистазорлар С.Я. Соколов (1949) томонидан ўрганилган. А.С. Булычев (1969) томонидан хандон пистанинг унинг тарқалиш ареалини шимолий чегараларида – Қирғиз тоғ тизмасининг тоғ олди ҳудудларида биоэкологик хусусиятлари ўрганилган.
Туркистон жануби Копет тоғ ва Бадхиз пистазорларининг ўсиш шароитлари О.В. Заленский (1940, 1949) томонидан ўрганилган. М.П. Петров (1939) Ғарбий Копет тоғ флорасининг ўзига хослигини таъкидлаб. Копет тоғ ёнғоқмевали ўрмонлари учламчи ўрмон флорасининг қадимий қолдиғи деб ҳисоблайди.
Хандон писта бошқа қурғоқчиликка ўта чидамли дарахт – буталар билан бир қаторда ксерофил дарахт – буталар тоифасига (Коровин 1962) ёки ксерофил қаттиқбаргли сийрак ўрмонларга (Дробов 1956, Запрягаева 1964, 1976; К.З. Закиров; П.К. Закиров 1969, 1971) киритилган.
Умуман олганда Н.И. Вавилов (1931) фикрича хандон писта шох – шаббаси бирлашган, яъни тўлиқлиги 0,7-1,0 ўрмонларда яхши ривожланмайди. Лекин намгарчилик меъёрида бўлиб. Мол боқиш тақиқланган ценозларда хандон пистанинг табиий тикланиши яхши бўлади ва бу ҳол охир – оқибатда тўлиқ пистазорларни юзага келтиради (Сиворакша 1939, Запрягаева 1964, 1976, Аблаев 1958).
Самарқанд вилоятида Каттақўрғон сув омборини қурилиши муносабати билан унинг атрофини ўрмонлаштириш ишларида хандон пистадан фойдаланилади. Боботоғда Ўзбекистонда энг йирик табиий пистазорлар мавжуд бўлиб, бой генофондга эгадир. Ушбу ҳудуд Тожикистон билан чегарадош бўлиб, пистазорларнинг ғарбий чегараси Сурхондарёдан бошланиб, Ванч тоғ тизмасига чўзилиб кетган, жанубда Афғонистон чегараларига етиб борган.
Ушбу писта округининг ғарбдаги пистазорлари Боботоғ, Арук – Тов, Газимайликда табиий тарқалган бўлса, энг йирик пистазорлар Панж, Вахш ва Қизилсув дарёлари оралиқларидаги тоғ тизимларида жойлашган. Ушбу дарёлар Қоратоғ, Тераклитоғ, Чолтоғ, Сарсарак ва Илонтоғ тизмаларида бошланадилар. Боботоғ тизмаси Ҳисор тизмасининг жанубий – ғарбий тармоғи бўлиб, Сурхондарё ва Кафирнигон дарёлари ҳавзаларининг сув айирғичи вазифасини бажаради.Ушбу ҳудудда пистазорлар 600 метрдан 1200 метргача бўлган вертикал оралиқда кенг тарқалган (Аблаев 1979).
Ушбу ҳудудда 25457 гектар пистазор мавжуд бўлиб, уларнинг тўлиқлиги 0,3-0,4 кўп ҳолларда 0,1-0,2 кўрсаткичга эга. Фақатгина 23,7% пистазорлар 0,6-1,0 тўлиқликка эга.
А. Тўрақулов (1979) маълумотларига кўра Ўзбекистон жанубида 78 минг гектар пистазорлар мавжуд. Ушбу ҳудудда ўтмишда уларнинг майдони анча кенг бўлган, лекин пистакўмир тайёрлаш учун улар аёвсиз кесилган. Пистазорларнинг генетик ресурслари тадқиқ этилган ва 5 та қимматли хўжалик белгиларига эга писта шакллари топилган ва ўрганилган. Ушбу шакл 100 та меваларининг оғирлиги 70-96 г бўлиб, уларнинг 86-95% мевалари очилган ёнғоқчалар бўлган.
Аблаев С.М., Комаров В.П., Миррабаев Б.К (1984) хандон писта ҳосилдорлигига унинг турлича схемаларда жойлаштириш сезиларли таъсир этишини қайд этдилар. Тожикистон шароитларида хандон писта плантацияларини барпо этиш агротехникаси билан Г.М. Чернова (1978) шуғулланган. Тажрибалар денгиз сатҳидан 900-950 м баландликда Сарсарак тизмаси тоғолди зонасида 10-200С қияликка эга бўзтупроқларда ўтказилган. 100 гектар ер майдонда феврал охири – март бошларида 5-7 см чуқурликка 5-6 донадан писта меваси экилган. Экиш схемаси: 1 гектарда 150-200 дона чуқурчага экилган.
С.Н. Гиязов (1978) Ўзбекистон тоғли ҳудудларида хандон пистанинг маданий ўрмонларини барпо этиш тажрибаси ҳақида маълумот беради ва 5×5 м схемада экилган ҳамда битта чуқурчага 1-3 дона уруғ, террасаларда бўлса, уларнинг кўтарма тупроқли қисмига 3-5-7-9 донадан уруғ ва чуқурчалар орасидаги масофа 3 ва 5 метр бўлганлигини таъкидлайди. Стратификация қилинган уруғлар илиқ сувда экишдан олдин ивитилган ва 95% уруғ унишига эришилган.
И.А. Азимов., С.Н. Гиязов., К.Ш. Шамсиевлар (1979) томонидан Ўзбекистонда танланган истиқболли хандон писта шакллари ўрганилган. Энг сара писта шаклларининг битта мева оғирлиги 0,74 грамдан 1,07 грамгача бўлиб, мағиз миқдори 44-56,2% ни ташкил этган. Улардаги ёғ миқдори 64,1-74,7% гача, қанд моддаси 2,1-5,8% бўлган. Жами 29 та шакллар ўрганилган, улар орасидан хўжалик нуқтаи назаридан қимматли белгиларга эга “Ўзбекистон”, “Боботоғ”, “Каттақўрғон”, “Самарқанд” шакллари оммалаштириш учун тавсия этилган. Ўзбекистонда ва Тожикистонда хандон писта биоэкологияси, селекцияси ва ўстириш агротехникаси бўйича Г.М. Чернова (1975, 1976, 1977, 1978, 1979, 1983, 1985, 1986, 1987, 1993, 1999, 2002, 2004) кенг миқёсда тадқиқотлар ўтказган.
Ушбу тадқиқотларнинг асосий мақсади – хандон пистанинг биоэкологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда унинг қимматли шаклларини ажратиб олиш, навлар яратиш ва уларни турли хил иқлим шароитларида синовдан ўтказиш ва уларни лалмикор ерларда етиштириш учун тавсия этиш бўлган. Хандон пистанинг саноат плантацияларини барпо этиш селекцион асосида, яъни навлардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш самарадорлиги аниқлаб берилган.
Плантацияларда пистанинг оптимал ўсиши ва ривожланиши учун 100 м2 дан кам бўлмаган озиқланиш майдони зарурлиги ва бунинг учун 10×10 м ёки 8×10 м схемада экилиши зарурлиги аниқланган (Чернова 1994).
Хандон пистанинг тоғолди – адир ҳудудлардаги биоэкологик хусусиятлари, уларни илдиз тизими, жойлаштириш, истиқболли шаклларни танлаш, кўпайтириш ишлари билан С.М. Аблаев (1958, 1964, 1974, 1977, 1978, 1982) шуғулланган.
С.М. Аблаев., Ф.Е. Попов (1974) Туркманистон жанубидаги пистазорлардаги табиий тикланиш жараёнини ўрганишган. Ушбу пистазорлар асосан Бадхиз қўриқхонаси ва Кушка ўрмон хўжалиги ҳудудларида жойлашган бўлиб, ўртача зичлиги 10 та дарахт/гектар бўлган ва 1 гектарда ўртача 13-28 дона табиий ниҳоллар ва ўсмир дарахтлар учраши қайд этилган. 1 гектарда 100 дарахт бўлганда 70-980 дона, 250 дона дарахт бўлганда 162-175 дона ниҳоллар учраши аниқланган.
Текис-адир шароитларида хандон пистанинг гуллаш ва чангланиш хусусиятлари ўрганилган ва оталик дарахтларини оналик куртаклари билан пайвандлаш ва оталик дарахтларни хукмрон шамоллар томонидан экиш зарурлиги таъкидланади (Аблаев 1977).
Е.С. Александровский (1977) писта чангларини сифати ва ҳаётчанлик даражасини ўрганган. Хандон писта чанги сифати 95% ортиқ бўлиб, унинг ҳаётчанлигини сақлаш учун уни зич бекитилган шиша идишларда +1-+30С хароратли совутгичларда сақлаш зарурлигини таъкидлайди.
Г.М. Чернова (1993) пистани истиқболли шакллари учун чангчиларни танлаш бўйича тадқиқотлар ўтказган. Пистазорларда чангловчи дарахт нусхаларини ўрганиш шуни кўрсатдики, меваларни кўпроқ тугишига асосан кеч гулловчи оталик дарахт гуллари таъсир этиши аниқланган. Умуман Г.М. Чернова., Г.С. Олехновеч (1993) томонидан хандон пистанинг навлари ва истиқболли шаклларини баҳолаш учун асосий мезонлар ишлаб чиқилган.
Кейинги йилларда табиий пистазорлар генофондини ўрганиш ва сақлаб қолиш муаммоларига кўпроқ эътибор берилмоқда (Чернова., Г.М 2009). Жиззах вилояти Ғаллаорол ўрмон тажриба станциясида яратилган хандон писта коллекциясини комплекс ўрганиш, истиқболли нав ва шаклларни кенг оммалаштириш учун ишлаб чиқаришга тавсия этиш ишлари билан М. Холмуратов (2009, 2010, 2011) шуғулланган.

Download 4,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish