6.6 Минерал ўғит солиш харажатлари
Ўсимликларнинг, жумладан, хандон пистанинг ривожланишида минерал ўғит катта эътиборга эга. Ўрмон хўжалиги институти мутахассисларининг сўзларига кўра, 1 гектар хандон писта майдонига 1 йилда 100 кг азот ва 75 кг фосфор солиш керак. Ўғитлар тури бўйича бу 290 кг селитра (таркибида 33-34,5% азот) ва 220 кг суперфосфат (таркибида 45% фосфор). Селитранинг нархи фермерга 1 кг 273 сўмга ва суперфосфатнинг 1 кг 447 сўмга тушганидан келиб чиқсак, минерал ўғитлар сарф-харажати 152 925 сўмни ёки умумий харажатнинг 5,7% ини ташкил қилади (6.1-жадвал). Минерал ўғит солишга ҳақ тўлаш учун харажатлар доимий ишчиларнинг маошига киритилган, чунки бу иш уларнинг вазифасига киради.
6.7 Плантацияларни парваришлаш харажатлари
Хандон писта плантацияларига қараш учун доимий ишчилар керак. Улар плантацияни қоровуллашади. Бегона ўтлардан тозалаш, кўчатларнинг тагини юмшатиш ва шу каби бошқа ишларни амалга оширишади. 1 гектарга энг кам иш ҳақига тенг маошли 1 ишчи етарли. Ўзбекистонда 2010 йил 1 декабрдан энг кам иш ҳақи 49 735 сўмни ташкил қилади. Шундай қилиб, доимий ишчиларнинг маошига харажатлар биринчи йилда 447 615 сўмни (9 ойда) ёки харажатлар умумий суммасининг 16,6% ини ташкил қилади (6.1-жадвал).
6.8 Искана пайванд, куртак пайванд қилиш харажатлари
Ўсимлик тезроқ ҳосилга кириши ҳамда яхши навли мева беришини тезлатиш учун 3-4 йилдан кейин кўчатларни танланган нав билан пайвандлаш зарур. 1 га хандон пистани пайвандлаш ишлари пайвандлаш материали ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашни қўшганда 1-1,2 млн. сўмни ташкил қилади.
6.9 Хандон писта қаторларидан қишлоқ хўжалиги
ўсимликларини ўстиришда фойдаланиш
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, хандон писта плантацияларини барпо қилиш узоқ муддатли сармоя киритишдир. Улар ўзини бир неча йилдан кейингина қоплай бошлайди. Плантация барпо этилгандан кейин биринчи йилларданоқ фермерлар оз бўлса-да, бир мунча фойда олишлари учун мазкур майдонларда турлича мева-сабзавотлар етиштиришлари мумкин. Буларга махсар, нўхат, полиз экинлари ёки беда киради. Уларни хоҳ ўй рўзғорлари учун, хоҳ сотиш учун ўстиришлари мумкин. Қатор оралаб ўстириш учун қишлоқ хўжалик ўсимлигини танлашда фермер техника ҳамда ишчи кучининг мавжудлигига, шунингдек, бозорда кўтариладиган ҳосилга талаб бўлишини ҳисобга олиши зарур.
Махсар, нўхат. Полиз экинлари ёки бедаларни хандон писта экилган ернинг умумий майдонидан 75% ига қатор оралаб экиш мумкин. Бунда ерга қўшимча ишлов бериш керак бўлмайди. Сабаби хандон писта плантациясини барпо қилишда ер ҳайдалади, чизель-культиватор билан юмшатилади. Харажатлар уруғлик ҳамда бошқа ресурсларга керак бўлади 6.9.1-жадвалида 1 гектар хандон писта плантациясида альтернатив экинларни ўстиришнинг тахминий харажатлари кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |