Тошкент давлат аграр университети


га хандон писта майдонида қатор оралаб қишлоқ хўжалиги экинлари ўстирилганда кетадиган харажат



Download 4,89 Mb.
bet15/17
Sana01.05.2022
Hajmi4,89 Mb.
#601526
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Писта Word

1 га хандон писта майдонида қатор оралаб қишлоқ хўжалиги экинлари ўстирилганда кетадиган харажат.
6.9.1-жадвал.



Қ.х. ўсимлиги

Уруғлар сўм

Экиш ишлари сўм

Мин. ўғитлар сўм

Ҳашаклардан тозалаш сўм

Ҳосил йиғими сўм

Майдонни ўсимлик қолдиқларидан тозалаш сўм

Барча харажатлар сўм

Махсар

6 000

15 000

93 750

25 000

20 000

15 000

174 750

Нўхат

93 750

15 000

93 750

25 000

20 000

15 000

262 500

Полиз экинлари

15 000

30 000

81 000

50 000

50 000

30 000

256 000

Беда

22 500

21 000

112 500

0

40 000

0

196 000

Нўхат ва полиз экинларини ўстириш пул томондан ҳам, меҳнат томондан ҳам катта куч талаб қилади. Беда қатор оралаб ўстириш учун энг қулайи ҳисобланади. Чунки катта харажат талаб қилмай, лалмикор шароитда ҳам ҳосил беради. Кўп йиллик ўсимлик бўлиб, уни ҳар йили экиш шарт эмас. Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун беда экиш иқтисодий жиҳатдан ҳам фойдали, чунки мол учун энг зўр озуқа саналади. Қатор оралаб экиш хандон писта плантацияси барпо этилганидан кейин 10-йилга келиб тўхтатилиши керак. Сабаби 11-йилдан бошлаб хандон писта тўлиқ ҳосилга киради. Бунинг учун унга кўпроқ куч (тупроқдаги озуқа элементлар) ҳамда яхши ривожланиши ва ҳосил бериши учун намлик керак бўлади. Таъкидлаб ўтиш жоизки, хандон писта билан қатор оралаб буғдой ўстириш мумкин эмас. Буғдой хандон писта кўчатининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади, тупроқдаги озуқа моддаларни тортиб олади.


6.9.1-Хандон писта плантацияларидан кўриладиган
даромадни аниқлаш
Плантацияларда хандон писта ва бошқа ўсимликларнинг ҳосилдорлиги
Хандон пистадан ҳосил олиш ҳамда унинг муддати плантацияга экилган навга боғлиқ. Одатда кўплаб навларнинг ҳосилдорлиги гектаридан 10 центнерни ташкил қилади. Искана пайванддан кейин 3-4 йилга келиб, ҳосил бера бошлайди, 10-11 йилда фойдага ҳосил беради, 17-18 йилдан кейин эса тўлиқ фойдага киради. Қатор оралаб экилган наъматак ерга қадалгандан кейин 3-4 йил ўтгач, ҳосил бера бошлайди, одатда, 20-25 йил умр кўради. Хандон писта ҳамда унинг орасига экилган қишлоқ хўжалиги экинларининг ва наъматакнинг ўртача ҳосилдорлиги қуйидаги 6.9.2-жадвалда келтирилган.
Ҳосилдорлик
6.9.2-жадвал



Йиллар

Хандон писта кг/дарахт

Хандон писта ц/га

Наъматак кг/дарахт

Наъматак ц/га

Махсар ц/га

Нўхат ц/га

Полиз экинлари ц/га

Беда ц/га

1

0

0

0

0

4

3

3

5

2

0

0

0

0

4

3

3

5

3

0

0

0

0

4

3

3

5

4

0

0

1,2

4,8

4

3

3

5

5

0

0

2,1

8,4

4

3

3

5

6

0

0

2,7

10,8

4

3

3

5

7

0,2

0,4

3

12

4

3

3

5

8

0,4

0,7

3

12

4

3

3

5

9

0,7

1,2

3

12

4

3

3

5

10

1,2

2,1

3

12

4

3

3

5

11

2,1

3,7

3

12













12

2,8

5,0

3

12













13

0,5

0,9

3

12













14

3,8

6,7

3

12













15

4,5

8,0

3

12













16

0,2

0,4

3

12













17

5,8

10,3

3

12













18

6

10,6

3

12















9.6.2 Етиштирилаётган қ.х. ўсимликларининг нархи

Маҳсулот нархи мавсумга ҳамда уни сотиш усули билан боғлиқ. Маҳсулотни кўтара ва чакана, ишланган ва ишланмаган ҳолда, шунингдек, қадоқлаб ва қадоқламасдан сотиш мумкин.


Қайта ишланмаган хандон пистанинг кўтара нархи (фермер даладан сотганда) 1 кг учун 16 000 сўм бўлади; қайта ишланган (қовурилган, қуритилган ёки тузланиб картон қутиларга жойланган) хандон писта 1 кг кўтарасига 23 000 сўм бўлади; чакана савдода 1 кг хандон писта 26 000 сўмдан сотилади.
Хандон писта қатори оралаб экилган бошқа қишлоқ хўжалик ўсимликларининг нархи қуйидагича бўлади: махсар – 1 кг 700 сўм; нўхат – 1 кг 2000 сўм; полиз экинлари – 1 кг 250 сўм; беда – 1 кг 100 сўм, ниҳоят, наъматакнинг 1 килоси 900 сўмдан бўлади.
VΙΙ ТЕХНИКА ХАВСИЗЛИГИ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САНИТАРИЯСИ

Ўрмон хўжалиги ташкилотида меҳнат муҳофазаси, ва техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси учун маъсул хўжалик раҳбари ва унинг муовинларидир. Хўжалик администрацияси ташкилот ишчи-ходимлари учун соғлом ва хавфсиз шароитлари яратишлари лозим.


Техника хавфзислиги ва ишлаб чиқариш санитарияси устидан умумий назоратни бош ўрмончи, ўрмон бўлимларида ўрмончилар (лесничийлар) амалга оширадилар. Ташкилотнинг ҳар бир ходими иш жараёнида техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси бўйича қоида ва белгиланган нормаларга риоя қилиши зарур. Шу сабабли ташкилот раҳбарияти уларни меҳнат муҳофазаси ва ишлаб чиқариш санитарияси бўйича махсус ўқиш ва иструктаж ташкил этиши лозим. Ушбу ўқишларни ўтказиш учун махсус кабинетлар жиҳозланиши керак.
Ишчи-ходимларни ишга қабул қилиш вақтида биринчи инструктаж, иш жойида яна қўшимча ва ўқиш ўтказилади. Аҳоли яшаш жойидан иш жойига 3 км дан ошиқ бўлганда, ходимлар махсус жиҳозланган юк машиналарида ёки автобусларда олиб борилади.
Одам ташишда улар билан бир пайтда ёнилғи, заҳарли ва портловчи моддалар, радиактив моддалар ва очиқ кесувчи асбоблар (арралар,болталар ва ҳоказо) олиб бориш тақиқланади. Автомашиналар тезлиги 50 км/соатдан ошмаслиги зарур. Автомашиналар камида ҳажми 2 л дан кам бўлмаган огнетушитель билан таъминланган бўлиш керак. Ўрмон барпо этиш учун майдон тайёрлашда, кўчат экиш ва кўчатларни парваришлаш бош ўрмончи тасдиқланган техник лойиҳа асосида амалга оширилади.
Машина ва механизмларда ишлашга 18 ёшга тўлмаган шахслар қўйилмайди. Ушбу махсус ишга 18 ёшга тўлган, техник хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси бўйича инструктаждан ўтган ишчилар қўйилади. Ер ҳайдовчи агрегатлар 200 ортиқ бурчак билан бурилишлари тақиқланади.
Ўрмон ишлари шамол тезлиги 11 м/сек дан юқори бўлганда, жала ёққанда, туманда, момақалдироқ чиқиб турганда тўхтатилади. Тоғ ёнбағирларида шудгорлашда ғилдиракли тракторлар 80 қиялик 80 гача, гусенциали тракторлар 120 гача бўлган майдонларда ишлаш мумкин. Кимёвий препаратлар билан ишловчилар махсус кийим-респиратор, перчатка комбинзон, махсус кўзойнак ва пойафзал ажратилиши керак.
Тоғ ёнбағирларида террасалар барпо этиш, уларда дарахт экиш ишлари вақтида, терраса полотнасида ер ҳайдовчи агрегат ишлаётган вақтда тоғ ёнбағирининг пастроқ қисмида ишчи-ходимларни туриши тақиқланади. Тоғ ёнбағирларидаги ерга ишлов бериш горизонтал ҳолда олиб борилади.
Ғилдиракли тракторлар асосидаги ер хайдаш агрегатлари 80 гача бўлган қияликларда, гусенциали тракторлар асосидаги агрегатларга 120 гача бўлган қияликларда ишлашга рухсат берилади. Тоғ қияликларда тракторлар мажбурий тўхтатилганда, улар двигатели ўчирилиши лозим ва тормозда туриши керак. Айниқса тик қияликдаги террасалар барпо этишда ўта эҳтиёткорлик чора тадбирларни қўллаш керак. Тоғ ёнбағирларини террасалаш 400 гача қияликларда амалга ошириш мумкин.
Тракторист ва трактор агрегатига хизмат кўрсатувчи ишчилар учун махсус инструктаж ўтказилади. Трактор иш жараёнида эшиги очиқ ҳолда бўлиши керак ва ҳайдовчи кабинасида трактористдан бошқа одам бўлиши мумкин эмас. Террасаларни қуриш туманли, ёмғирли об-ҳавода мумкин эмас. Террасада трактор фақат 1 тезликдагина харакатланиши мумкин.
Эрозияга учраган тоғ ёнбағирларида нотекис рельефга эга бўлса, у ерда террасалар қуриб бўлмайди, уйилган, кичик жарликларни кўмиш керак. Тоғ ёнбағирларида кўчат экиш вақтида тракторист ва кўчат экувчи ўртасида сигналли алоқа бўлиш лозим.
Маданий ўрмонлар экилгандан сўнг уларга ишлов бериш культиватор орқали амалга оширилади. Культиватор трактор кабинасидан бошқарилади. Кўчатларни тўғрилаб турувчи ишчилар ишлаб турган трактор ва агрегатлардан камида 10 м узоқликда бўлишлари керак. Тоғ ёнбағирларида ўрмон мелиорация ишларини ўтказишда ишчи-ходимлар учун дам олиш, овқатланиш шохобчалари ташкил этилиши лозим. Дам олиш шохобчалари махсус брезент палаткаларида ташкил этилади ва барча зарур анжомлар билан жиҳозланади. Дори-дармон, аптечкалар, биринчи тиббий ёрдам воситалари доимо тайёр бўлиш керак.

Download 4,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish