391
деталлар, ѐқилғи аппаратуралари ва гидротизимлари ва б.) тиклашга мўлжалланган
бўлади.
2.
Вилоятлараро ихтисослашган ейилган
деталларни тикловчи йирик
цехлар (ЕДТЦ). Улар оқимли-механизациялашган линиялар базасида индустриал
методлар ва унифицировкаланган технологияларга асосланган корхоналарда барпо
этилади. Таъмирлаш корхонасининг профилига боғлиқ равишда цехлар маълум
ихтисослашувга эга бўлади. Линиялардан ташқари
улар таркибига корхонанинг
ихтисослашув турига боғлиқ равишда деталларни тиклаш участкалари ҳам кириши
мумкин.
3.
Вилоят ичкариси кооперацияси бўйича кенг номенклатурадаги
деталларни тиклашга мўлжалланган универсал ва махсус жиҳозлар билан
таъминланган ихтисослашган таъмирлаш корхоналарида барпо этиладиган
деталларни тиклаш участкалари ва цехлари. Тикланадиган деталлар тури ва ҳажми
корхонанинг ихтисослашуви ва дастурига боғлиқ.
4.
Кенг номенклатурада қишлоқ хўжалиги
машиналари деталларини
тикловчи универсал жиҳозлар билан жиҳозланган умуммақсадли устахонасигида
деталларни тиклаш участкалари.
Одатда ейилган битта детални ҳам яхлит умумий оқимда ягона технология
ѐрдамида тиклаб бўлмайди, чунки улар ҳар хил нуқсон турига эга бўлиши мумкин.
Ҳар бир нуқсонни алоҳида бартараф этиш ишлари маълум технологик
қоидаларни қўллашни талаб қилади. Бундан ташқари улар ҳар хил турда учрайди, бу
ҳолат деталларни тиклаш ишларини ташкиллаштириш
ихтисослаштириш ва
концентрациялаш ҳамда уларни жадаллаштиришдек муҳим омилларни, анча
мураккаблаштириб юборади. Бу ишлар жараѐнларни типизациялаш масалалари
билан чамбарчас боғлиқдир.
Типизациялаш ишлари деталларни уларнинг геометрик шакллари,
тавсифи ва
нуқсонларнинг ўхшашлиги, уларни тиклаш таркибига боғлиқ асосида амалга
оширилиши мумкин.
Трактор ѐки автомобил деталларини конструктив-технологик хусусиятларига
кўра қатор туркумлаш турлари мавжуд:
I -Трактор двигателларининг корпусли (базавий) деталлари.
II - Автомобил двигателларининг корпусли деталлари.
III – Ўт олдириш двигателлари, компрессор ва турбокопрессорларнинг корпусли
деталлари.
IV – Тирсакли ва тақсимлаш валлари.
V – Двигателларнинг цилиндр гилзалари, шатунлари, поршен бармоқлари,
валлари ва ўқлари.
VI- Двигателлар шкивлари,маховиклари, илашиш муфталари.
VII – Трактор трансмиссияси корпусли деталлари.
VIII – Автомобиллар трансмиссияси корпусли деталлари.
IX – Стаканлар, ғилдирак ступицалари, шкивлари, вариаторлари.
X – Валлар, трансмиссия ўқлари, кардан валлари.
XI – Подвеска кареткалари деталлари.
XII – Занжир бўғинлари, ғилдираклар, роликлар, барабанлар, шассилар.
XIII – Рамалар, олдинги бруслар, юриш қисми цапфалари ўқлари.
392
XIV – Плунжер жуфтлари, босим
клапанлари, тузонлаткичлар.
Деталларнинг турдошлик гуруҳи бўйича бирлаштиради: ашѐси, массаси ва
ўлчамлари, ейилиш тури ва қийматлари, ясаш аниқлиги, нуқсон ўхшашлиги, тиклаш
усули бўйича табақаланади.
Гуруҳан ҳар хил ейилган конструктив элементлардаги ейилишлар 0,01...10мм
бўлиши мумкин. Улардан 83% атиги 0,6мм ейилган бўлади. Ҳар бир деталдан
одатда олтига яқин нуқсон турлари учрайди. Лекин улардан икки, уч ва тўртта
нуқсон турлари кўпроқ кузатилади.
Профессор Л.В.Дехтиринский деталларда учрайдиган нуқсон
турларини
баҳолашда қуйидаги формуладан фойдаланишни тавсия этади [2].
,
)
(
n
m
m
n
m
n
m
Д
P
C
P
(1)
бу ерда
n
m
C
-умумий мумкин бўлган нуқсонлардан (m) n тасининг содир бўлиши
мумкин бўлган нуқсонлар сони;
P-нуқсоннинг содир бўлиши эҳтимоллиги;
Д-нуқсоннинг содир бўлмаслик (бузилмаслик) эҳтимоллиги, яъни Д=1-Р.
Нуқсоннинг содир бўлиш эҳтимоллиги:
m
i
mn
Ki
P
1
,
/
(2)
бу ерда K
i
– i-чи нуқсон турига эга деталлар сони;
N-кузатишга қўйилган деталлар сони.
Тадқиқотларга асосан деталларда учрайдиган жами нуқсонли сирт турлари 2,3
тага табақаланган (1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: